ҚИРҚ БЕШИНЧИ БОБ
УЧИНЧИ БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ
МУНАВВАР АЛИЕВА ҲИКОЯСИ
Даҳшат
Ахлат челак ҳамон ағдарилиб ётар, тупроқ ара-
лаш арча шохлари ерга тўкилиб, бир қисми лой-
қа ариқчага тушган, қолгани сочилиб кетган эди.
Ойим бояги важоҳатидан сал тушган, йиғламси-
раб, ҳасрат қиларди.
– Не умидлар билан катта қилувдим. Отга
тептирмадим, итга қоптирмадим...
Уч-тўрт хотин унинг атрофини ўраб олган, бири
олиб-бири қўйиб юпатишарди.
– Қўйинг, Башорхон! Қарғаманг. Ёш-да...
– Она қарғиши ўқ бўлади, айланай. Мунаввар-
хон эсли қиз.
– Шуни айтинг, овсинпошша! Биров билан қо-
чиб кетмабди. Аллакимларга ўхшаб ёмон иш қил-
мабди. Ниҳоят, кўнглига ёққан йигит кузатиб кеп-
ти. Шунга – шунчаликми?
– Э, кўнглига қирон келсин!
720
Ойим мени кўриб, баттар тутақди.
– Уйга кир! – деди ўшқириб. – Бетгинанг қургур,
бетсиз!
– Овсинжон, қиз болани қарғаб бўлмайди... –
қўшни хотинлар тағин юпата бошлаган эди, ойим
шошқинч силтаниб, орадан чиқди. Мен билан кет-
ма-кет ҳовлига кирди. Бояги хотинлар ҳам эргаш-
ди шекилли, ойим кўча эшигини тарақлатиб ёпиб,
шарақ-шуруқ қилиб, занжирни туширди.
Индамай уйга кириб кетдим. Бетсиз менми, ўзи-
ми! Бегуноҳ одамни, онам деб этагидан тутмоқчи
бўлган йигитни уриб ўтирибди. Паспорт қаёқдай-
ди? Ҳа, бурчакдаги қутида! Ҳамма ҳужжатлар ўша
ерда туради.
Кун ботиб борар, ҳаво дим, уй ичи нимқоронги
эди. Ҳовли томондан онамнинг ҳамон жаҳл билан
тўнғиллаётгани эшитилиб турарди. Ҳамма нарса-
нинг ҳам чегараси бўлади. Чидамниям, андиша-
ниям. Энди ўзидан кўрсин!
Мана ўша қоғоз папка. Аттестат, солиқ қоғозла-
ри... Мактабда олган медалим... Мана паспорт. Эр-
тага институтга бориб юрмайман, тонг отмасдан
Музаффарларникига бораман. Бир кун дарсдан
қолсак қопмиз. Майли, бизга тўйи керакмас. Бо-
шида қолсин!
Шиқ этиб чироқ ёнди... Чўкаллаб ўтирган жо-
йимда бурилиб қарадим. Остонада ойим турибди.
Сочлари ёйилиб кетган, бир оёғида калиш бор,
биттасида йўқ. Йиғидан қизарган кўзлари чироқ
нурида қонсирагандек ялтираб турибди. Қизиқ,
юрагимни қўрқув эмас, ғазаб эгаллади. Майли, ур-
син, ўлдирсин! Қайтага яхши бўлади.
У анчагача меровсираб қараб турди-да, кали-
шини ечишни унутиб, секин-секин ёнимга келди.
Эски шолчада бир пой калишининг оқимтир из-
721
лари муҳрланиб қолди. Киприк қоқмай қараб ту-
равердим. У ҳолдан тойгандек рўпарамга чўкка-
лади. Кўзимга тикилиб турди-турди-да, тўсатдан
бўйнимдан қучди.
– Болам... – деди унсиз йиғлаб. – Жон қизим... –
титроқ лаблари билан пешонамдан ўпди. Бошидан
тер аралаш қатиқ иси анқиб кетди. Эрта оқарган
сочи юзимга тегиб ғашимни келтирди. – Жоним
болам! Наҳот сенга ёмонликни раво кўрсам, қизим!
– Мук тушиб, бошини тиззамга қўйди-да, қоп-қора
бақувват қўллари билан белимдан қучоқлаб олди.
Кейин оёқларимни тез-тез ўпа бошлади. – Кечир
мени, қизим!
Ўзининг қилмишидан ўзи уяляпти. Тиззалаб
ўтирганча ойимнинг пахмайиб кетган сочларини
силадим.
– Ойи... – дедим ялиниб. – Унақа қилманг, ойи!
У ҳамон қўйиб юбормас, оёқларимга иссиқ на-
фаси, лабларининг тафти, қайноқ кўз ёши тегаёт-
ганини сезиб турардим.
– Ойи, қўйинг.
У оёғимни қучоқлаганча бошини кўтарди. Йиғи-
дан энтикиб, оғир ютинди.
– Жон болам, – деди ёлвориб. – Гуноҳкор онанг-
ни кечир, қизим. Айт, кечирдим, де!
Томоғимни йиғи бўғди.
– Ойи, қўйинг! Унақа деманг! – Унинг тер ара-
лаш қатиқ ҳиди анқиб турган бошини қучоқлаб,
кўксимга босдим. – Нимага унақа қилдингиз? Ни-
мага урдингиз бечорани?
Ойим жавоб бермади.
Анчагача шу алпозда ўтирдик. Ташқарида қоронғи
қуюқлашди. Дераза рўпарасидаги найзадор арча қора
ўтовдай қилт этмай турар, негадир қўшнининг ити
тинмай увлар, кўнгилга ғашлик солар эди.
722
– Ваъда берасан-а, қизим? – У худди капалакни
авайлаб ҳовучлагандек, юзимни дағал кафтлари
орасига олди. Секин бошимни кўтардим. Энди у
йиғламас, кўзларида маъюс илтижо бор эди.
– Ваъда берасан-а, Мунаввар? – деди яна. –
Ўшанинг номини тилга олмайсан-а?
Сесканиб ўзимни орқага ташладим. Энди меҳр
уйғона бошлаган кўнглим яна ғашланди.
– Ойи! – дедим шахт билан. Шу бир оғиз сўзда
ўтинч ҳам, алам ҳам, ниҳоят ғазаб ҳам аралашиб
кетганига ўзим ҳайрон қолдим. – Ойи! Мен уни
яхши кўраман, билдингизми! Мен усиз туролмай-
ман! Ўлиб қоламан! Тушунсангиз-чи! – дедим ерни
муштлаб.
Боядан бери қўлимда паспортни ушлаб ўтирга-
нимни энди билдим. Ерга муштлаганимда паспорт
қўлимдан отилиб кетди. Муқоваси очилиб, дераза
олдига бориб тушди.
Ойимнинг ранги қув ўчиб кетди. Кўзида бояги
меҳрибон ифодадан урвоқ ҳам қолмади. Юзи таҳ-
ликали қийшайиб, кўзларида ўт ёнди.
– Туролмайсанми? – деди тишларини ғижирлатиб.
Кўзига тик қараб алам билан бош чайқадим:
– Туролмайман!
– Ўлиб қоласанми, ўшасиз!
– Ҳа! – овозим борича чинқирдим. – Ўлиб қола-
ман!
Сакраб ўрнимдан турдим. Югуриб бориб, де-
раза олдида саҳифалари очилиб ётган паспортни
юлқиб кўтардим.
– Мана! – дедим бақириб. – Мана! Эртага ЗАГСга
борамиз! Керакмас тўйингиз ҳам! Сарполарингиз ҳам.
Гапимни тугатолмадим.
– Ур! – Ойим тиззалаган кўйи сурилиб, рўпарамга
келди. – Ўлдир! – деди телбалардек ҳайқириб. – Ҳо-
723
вончадек қўллари билан кўйлагининг ёқасига чанг
солиб бир силтаган эди, кўйлаги шариллаб йиртил-
ди. Қора баданидаги кўкраклари яланғочланиб ло-
пиллаб кетди. – Ур! – деди чинқириб. – Ур! Ўлдира
қол! Ўз акангни эр қилгандан кўра ўлдир онангни!
Мана шу кўкракларимни иккаланг эмгансан, жу-
вонмарг! – у эсдан оғиб қолгандек қоп-қора қўл-
лари билан иккала кўкрагига чанг солди. – Мана
бунисини, мана бунисини талашиб эмгансан ўша
хушторинг билан, қиз ўлгур!
У телбаланиб қолгандек, оғзидан кўпик сачраб
нуқул «ур», «ўлдир», деб кўксига муштлар эди.
Нима? Нима деди? Аканг дедими? Битта кўк-
ракни...
Ёлғон! Алдаяпти. Музаффардан қутулиш учун
туҳмат қиляпти!
– Ёлғон! – Ерга юзтубан йиқилиб додлаб юбор-
дим. – Ёлғон! Туҳмат!
Шолча тўшалган ерни муштлар эканман, тўсат-
дан хаёлимга бир-биридан даҳшатли саволлар ёпи-
рилиб келди. Шошма! Унақа бўлса, нимага Музаф-
фарнинг онаси совчиликка келдию ниятини айтмай
қочиб кетди? Нимага дадаси ҳам оёқ тираб туриб
олди? Ойим нимага Робия келса олдимга солиб қув-
лайман, деди! Нега ҳали Музаффарни урди?
Наҳотки? Йўқ! Туҳмат! Ёлғон!
Бир маҳал ойим елкамдан силтаб тортди. Беих-
тиёр бурилиб қарасам, бир қўлида яримта кулча,
бир қўлида пичоқ билан тепамда турибди. Сочла-
ри тўзғиган, кўзи олазарак, безгак тутган одамдек
шақ-шақ қалтирайди.
Кўйлагининг олди киндигигача йиртилиб кетган.
– Ма! – деди бир қўлимга нон, бир қўлимга пи-
чоқ тиқиштириб. – Нонга ишонмасанг, ур! Қуту-
лай шу азобдан! Нимага қараб турибсан, ур!
724
Даҳшат ичида ўзимни орқага ташладим.
– Уйи куйсин! Бировга яхшилик қилганнинг
уйи куйсин! – Ойим пичоқни улоқтириб юбор-
ди-да, нон билан кўкрагига ура бошлади. – Нега
ўлиб кетмадим. Дод! Шу кунларни кўргандан кўра
ўлиб кетсам бўлмасмиди, до-о-о-д! – у нон билан
кўксига ҳар урганида бутун гавдаси силкиниб ке-
тар, кўзига ёш келмас, аммо фарёд чекар эди. Бир
талпиниб ерда ётган пичоқни олди. Яна қўлимга
тиқиштирди.
– Ур! – деди жиннилардек кўзи олайиб. – Ўлдир!
– Ойи! – дедим бўйнидан қучоқлаш учун талпи-
ниб. – Бўлди, ойи...
– Йўқ! Бўлдимас... – Ойим худди бегона одамдан
йиргангандек ўзини орқага ташлади. – Бўлдимас!
Кўнглим сезиб турибди. Яхши кўрасан ўшани.
– Ойи...
– Яхши кўрасан! – У чўккалаб ўтирганча дера-
за томонга қараб осмонга қўл чўзди. – Илоё ўша
Раъно бузуқ жувонмарг бўлсин! Илоё у дунёю бу
дунё хор бўлсин. Илоё Умар закунчи дўзахга кунда
бўлсин! Шомурод чўлоқ бу кунидан баттар бўлсин!
Ниманидир тушунгандек бўлдим. Ҳа, эсладим.
Бир вақтлар Музаффар ҳазиллашиб, «мени да-
дам туққан», деб кулган эди. Кейин Қўқонга бориб
келди. Биринчи курсда ўқиётганимизда. Қишда.
Сўрасам, «Қўқонда ҳам ойим бор экан», деб қўя
қолди. Бу ҳақда бошқа гапирмади. Аммо орқаво-
ротдан Музаффарнинг дадаси урушда юргани-
да онаси аллақандай Закунчи деган киши билан
гап-сўз бўлгани қулоғимга чалинган, лекин бунақа
ғийбатларни кавлаб Музаффарнинг дилини оғрит-
гим келмаган эди. Демак, Қўқондаги онаси кички-
налигида уни ташлаб кетган. Демак, ойим уни...
шу кўкраги билан...
725
Қандоқ шармандалик! Қандоқ бедодлик! Му-
заффар... ўзимнинг... Мен ўз акам билан...
Ажаб, кўнглим тип-тинч бўлиб қолди. Шунақан-
ги осойиштаки, гўё мен йўқман. У – Мунаввар
бош қа қиз эди. Музаффарни яхши кўрган, кўйи-
да ёнган, онасидан аразлаган, эртага ЗАГСга бор-
моқчи бўлган... У йўқ! Энди Мунаввар йўқ! Қизиқ,
тағин бошим айланяптими? Нега энди? Ахир мен
йўқман-ку! Ўзини билдиряптими? Шармандалик!
Қандоқ уят! Майли, ҳеч нима қилмайди. Бу ёғи оз
қолди.
– Ойи... – дедим юпатиб. – Бўлди. Тушундим
ҳаммасини...
Ойим ярқ этиб қаради. Ҳамон титраб турарди.
Лекин аланг-жаланг кўзларида умидми, ўтинчми,
ҳарқалай маъно пайдо бўлди.
– Тушундим... Ҳаммасини тушундим, – дедим
ниҳоятда хотиржамлик билан.
Ойим тағин қучоқлади. Сочлари пахмайиб кет-
ган бошини кўксимга қўйиб энтикди.
– Жон қизим... Наҳот сени бахтиқаро қилсам.
Ажаб, негадир кулдим. Жуда хотиржам, жуда
бепарво кулиб қўйдим. Ўзим ҳам ҳайронман: нега
кулдим? Эҳтимол бу телба дунёнинг адолатсиз-
ликларидандир? Эҳтимол Музаффар икковимиз-
нинг соддалигимиздандир! Эҳтимол Музаффарни
ташлаб кетган онасию аллақандай Закунчининг
ифлослигидандир! Ким билсин, балки битганига
йигирма бир йил тўлганидан кейин ҳам одамлар-
ни ўлдираётган урушдан кулгандирман...
«Ўлдираётган» дедимми? Нима қипти? Дадам
соғинган мени. Бораман. Олдига бораман... Сод-
да, мулойим дадамнинг олдига. Меҳрибон дадам-
нинг олдига.
726
– Хафа бўлманг, ойижон... Ҳаммаси яхши бўла-
ди... – Ҳайронман. Бу гапни ҳам жуда сокин, жуда
хотиржам айтдим. Нега ҳайрон бўлай, ахир мен
йўқман-ку энди.
– Жон болам, – у пешонамдан ўпди. – Арзимаган
нарса деб сениям дилингни оғритдим. Нима қи-
лай, қўрқиб кетдим-да, қизим...
«Арзимаган нарса?» Ҳа, тўғри айтади. Бу дунёда
арзийдиган нарсанинг ўзи борми?
– Қанийди, шу ишлар бўлмасаю сен Музаффарни
танласанг, – деди ўкинч билан. – Қўшқўллаб кўтариб
обориб берардим, қизим. Биламан, яхши бола... Ўз
боламни ўзим урдим-а... Кўрсанг айт, мендан хафа
бўлмасин... Отасиям, Робияхонам топилмайдиган
одамлар. Иложим қанча қизим? Ночорман...
Ким хафа бўлади? Музаффарми?! Йўғ-е! Шу «ар-
зимаган» нарсага-я.
– Мени биласан-ку, Мунаввар! – Ойим яна бо-
шимни силади. – Эртага кўнглинг тусаган йигитни
опке! Шу менга ёқди, дегин, бир ҳафтада тўй қил-
масам, юзимга тупур, қизим!
– Биламан, ойи, биламан, дам олайлик...
– Уйқу келадими шу топда, қизим. Майли, сен
дам ол... Қуриб кетсин, ит мунча увиллайди? Бало-
си ўзига урсин...
– Қўрқманг, ойи... Дам олинг. Ухлайлик. Ҳозир
дорингизни топаман...
Фенобарбитал учта қоптими? Шошма. Яна бў-
лиши керак. Ҳа, мана тағин бир қутиси бор экан.
Ўнта! Иккитаси ойимга... Қолгани...
...Яхши! Ойимнинг асаби меникидан яхшироқ
экан. Ана, хуррак торта бошлади... Чарчаган...
Уй мунча исиб кетди! Ажаб, қилт этган шамол
йўқ. Шундай қилиб... Музаффар билан... Ойим-
нинг кўк рагини талашиб... Бундан чиқди... Ҳо-
727
зир! Ҳозир ҳаммаси тамом бўлади! «Арзимаган»
нарсалар... Ҳаммаси арзимаган... Музаффарни
севиб қолганим ҳам... Совчиларнинг ҳайдалиши.
Музаффарнинг «қайнонаси»дан калтак ейиши...
Йўғ-е, нега қайнонаси бўларкан. Онаси-ку ахир...
Дадаси урушда юрганида онасининг бегона киши
билан... қочиб кетишиям... Музаффарни дадаси
«туққаниям». Ҳаммаси арзимас... Ким билсин, бал-
ки уруш бўлмаса, дадаси кетмаса... Ойим «яхши
бола» – дедими? Ўзим обориб берардим, дедими!
Мабодо ойим рози бўлган тақдирдаям... Мен-а? Ўз
акамга-я! Қизиқ, нега қўрқмаяпман? Қўлим титра-
майдиям-а! Нима қипти, буям арзимас нарса!
Мендақа юраги порокларга тўрттасиям ета-
ди. Фенобарбитал кучли препарат. Мана, олтита,
саккизта... Мана, бўлди... Ўнтаси етадими? Ета-
ди эмиш! Ортиб қолар! Яхши. Ҳаммаси жойида!
Нима бало, таъсир қилмаяпти-ку! Кўрамиз! Мана,
ўрнимга эсон-омон етиб олдим. Энди кўзимни
юмиб ётсам... Кўп эмас, чорак соат. Биламан... Ҳо-
зир ошқозонда эрийди, қонга ўтади. Аввал мияни
карахт қилади. Кейин...
Яна кўнглим ағдариляптими?
Оҳ! Бўлмаяпти! Керакмас! Қусаман! Ўрнимдан
туриб олсам бас. Ие, қўлим нега қимирламайди?
Оёғим ҳам карахт-ку! Бундан чиқди... Йўқ, тури-
шим керак. Хато қилдим. Адашдим... Туришим ке-
рак! Қўрқиб кетяпман. Ҳаво етишмаяпти.
– Ойи! Ойижон!
Нимага эшитмайди? Қандоқ эшитсин! Овозим
чиқмаяпти-ку? Шошма, ташқарида биров юрибди
шекилли! Ана! Музаффар!
– Ойи! Дада! Ойижон! Оҳ! Нима қилиб қўйдим?
Ойи-и!
728
Нима бу? Осмон ярақлаб кетдими? Нима у гум-
бурлаган? Ойижо-он!
Do'stlaringiz bilan baham: |