Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

Жон болам, жоним болам,
Оллога топширдим сани,
Оҳимга Олло етмади,
Тупроққа топширдим сани...
Биламан, ҳозир Кимсан акамни гапиради. Ана, 
айтмадимми!
– Кеча Кимсан акангни кўриб келдим... Анча 
гап лашиб ўтирдим...
Бундан чиқди ҳайкал олдига яна борган. Йўлни 
билиб олган.
– Зангиотада-чи, бир йигит йигирма беш йил де-
ганда эшикдан кириб кепти. Онаси бечора кўр бўлиб 
қолган экан. Ўғлининг овозини эшитиб, кўзи очилиб 
кетибди. – Аммам ўз гапига ўзи ишониб, жилмайди. 
ўиж-ғиж нафас олиши тезлашиб кетди. – Аканг ке-
лиши билан тўй қиламиз... Чой ич, болам...
Боядан бери гапни нимадан бошлашни билмай 
ўтирган эдим. Аммамнинг ўзи тўйдан гап очгани 
яхши бўлди.
– Бизнинг тўй ҳам аниқ бўлиб қолди, амма, – 
дедим иложи борича бепарво гапиришга уриниб.
У ярқ этиб бошини кўтарди. Сочининг учидаги 
танга попуклари жаранглаб кетди.
– Вой! Вой ўзим ўргилай, шуни олдиноқ айтмайсан-
ми! – у қурушқоқ лаблари билан пешонамдан ўпди. – 
Моро бўлсин! – Аммо ўша заҳоти аразлаган ёш боладек 
мунғайиб қолди. – Хафаман! – деди тўсатдан. – Даданг 
билан ойинг мени одам қаторига қўшмай қўйишди. 
Робия бир оғиз айтса бўлмайдими!


713
– Амма! – дедим юпатиб. – Ҳалиям сиздан 
маслаҳат сўрагани келдим. Ўзингиз бош бўлмасан-
гиз иш чатоқ. Ойим борсалар невара келинингиз-
нинг онаси кўнмабди.
– Хо-о! Ким экан ўша Ҳусан думанинг невараси 
оғиз солса ноз қиладиган кенас! – У бирдан жонлан-
ди. Нафасининг ғижиллаши ҳам тиниб қолгандек 
бўлди. Кўзлари ёрқинлашиб, овози қатъийлашди. 
– Осмондаги ой бўптими? Битта борганда оқ ўраб 
келмасам юрган эканман. Ўзингга ёқадими ахир! 
Аҳд-паймонларинг борми?
– Борликка-ку бор. Аммо бу ёқда дадам ҳам...
– Нима даданг! – Аммам кўзларини чақчайтир-
ди. – Сан хоҳласанг, келин хоҳласа, ким қўйибди у 
кишига оёқ тирашни!
Кўнглим ёришиб кетди.
– Ҳайронман, келин дадамнинг кўнглига ўти-
ришмайроқ турибди.
– Вой, кўнгилларининг кўчасидан ўргилдим! – 
Аммам қўлини муштлаб тиззасига ботирган эди, 
қоқшол бармоқлари синиб кетгудек шиқирлади. 
– Нима қилади, икки ёшга монелик қилиб! Келин-
нинг таг-зоти дурустми ахир?
– Дуруст, амма, дуруст, – беихтиёр илжайдим. – 
Ўзиям синашта оила. Танийсиз. Башор холанинг 
қизи-да, Мунаввар...
Қизиқ, аммам бир лаҳзада бўшашиб қолди. Не-
гадир тағин нафаси қисиб, «ғиж-ғиж»и кўпайиб 
кетди. Ҳозиргина чарақлаб турган кўзлари сувга 
тушган тошдек хира тортди.
Ҳовлида аллаким йўталди. Дадам! Ҳойнаҳой шу 
ерда бўлса керак, деб мени излаб келган. Сакраб 
туриб кетдим. Остонага етмасимдан эшик очилиб 
оппоқ яктак кийган Оқсоқол бува кириб келди. 
Салом бериб, беихтиёр орқага тисландим. Болали-


714
гимда, дадамга эргашиб юрганимда уни кўп кўр-
ганман. Момақалдироқдек гумбирлаб гапиришини 
эшитганман. Етти яшардан етмиш яшаргача ҳам-
ма унинг соясига салом беришини биламан. Бултур 
ўамгузор она ҳайкали очилаётганида айтган гапла-
ри ҳам эсимда... Аммо бунчалик юзма-юз келмаган 
эдим. Унинг бутун туриш-турмушида одамни дафъ-
атан эсанкиратиб қўядиган салобат бор экан. Худди 
аъзойи баданидан ғалати нур тараляптию яқинига 
борсанг, кўзинг қамашадигандек.
– Ваалайкум ассалом, умрингдан барака топ, 
болам, – деди у вазмин оҳангда.
Аммам ҳам каловланиб ўрнидан турди. Саксон 
ёшли кампир қўлини кўксига қўйиб салом берса, 
қизиқ кўринаркан. Бироқ мен бунисига ҳам ҳайрон 
қолмадим. Аммам ҳансираб нафас олганча тахмон-
дан янги кўрпача олиб, хонтахта тўрига ёзди.
– Хуш келибсиз.
– Яхши ўтирибсанми, келин? – Оқсоқол оғир-
оғир қадам ташлаб юқорига ўтди, бўғинларини 
шиқирлатиб кўрпачага чўкди. Оппоқ, қуюқ қош-
лари тагидан менга синчков қараб қўйди.
– Неварам! – деди аммам таништириб. – Робия-
нинг ўғли... Биласиз-ку, дадаси опичлаб юрарди.
Оқсоқолнинг юзи ёришди.
– Э, ўша боламисан? – деди кулимсираб. – Бара-
калла! Ўтир, болам! Онанг тузукми? Даданг яхши 
юрибдими?
Нега шунақа бўлганини ўзим билмайман. Кеча-
дан бери кўнглимни хижил қилаётган ташвишлар-
ни бир зум унутгандек бўлдим. Оқсоқол бувага яқин 
ўтиришга қўрққандек анча берида чўккаладим.
– Потма қизим яхшими? Невара-чеваралар юри-
шибдими? – Аммам пиёлани чайиб чой узатди.


715
– Алоқ-чалоқ туш кўриб юрибман. Думани... 
Башоратни... – Оқсоқол пиёлани айлантириб-ай-
лантириб чой ҳўпларкан, аммамга юзланди. – За-
мон тўкинчилик бўлган сайин одамлардан оқибат 
кўтариляптими, нима бало? Башорат қандоқ жу-
вон эди! Хотин киши бўлсаям белида белбоғи бор 
эди! Потмамга тайинладим. Текстил қочиб кет-
гани йўқ, Тойиржон билан бориб ҳолидан хабар 
олларинг, дедим. – У бошини вазмин буриб мен-
га қаради. – Сенам, ойингга айт, болам. Оқсоқол 
бувам тайинладилар. Башорат опангиздан хабар 
оларкансиз дегин, уқдингми?
Бирдан ичимда лоп этиб чироқ ёниб кетгандек 
бўлди. Ахир... Ахир Оқсоқол бува Мунавварнинг 
ойисини гапиряпти-ку! Оти Башорат бўлса, текс-
тилда турса... Ўша-да! Майли! Кеча Башор хола 
жаҳл устида шунақа қилди. Лекин Оқсоқол бува 
мақтаяптими, бундан чиқди...
«Танийман! Башор холани ҳам, қизини ҳам... 
Мунавварни... Мен уни...»
Бир зум жим ўтирсак, шу гаплар оғзимдан 
чиқиб кетиши аниқ эди. Билмадим. Оқсоқол бу-
ванинг салобати босдими... тилим айланмади. Ам-
мамга жавдираб қарадим...
– Хавотир олманг, Оқсоқол... – Аммамнинг юзи 
ёришди. – Башорхон тинч юрганга ўхшайди... Энди, 
биласиз-ку, ёшларни... – У менга зимдан тезгина қа-
раб олди. Нафасининг «ғиж-ғиж»и кучайиб кетди. – 
Неварам тушмагур билмасдан Башоратхоннинг ди-
лини оғритиб қўйишига бир баҳя қопти... Шунга...
– Ким? – Оқсоқол аввал аммамга, кейин менга 
оппоқ қоши тагидан ўткир қараш қилди.
– Башоратхоннинг қизига совчи қўймоқчи 
бўпти. Миноварга. – Аммам шоша-пиша кўзини 
яширди.


716
Назаримда Оқсоқол сезилар-сезилмас сесканиб 
кетгандек бўлди. Каттакон кафти билан қалин, оп-
поқ соқолини тутамлаб турди-да, оғир бош чайқади.
– Ёшлик қилма, болам, – деди секин, аммо қатъ-
ий оҳангда. Белбоғини тимирскилаб нос шишаси-
ни топди. Нос отиб, шиша оғзини шошилмай ёпди. 
Узоқ жимиб қолди. Аммам ҳамон ғиж-ғиж нафас 
олар, Оқсоқол бир нуқтадан кўз узмай ўтирар эди. 
Нима бало, келишиб олганми ҳаммаси! Мунав-
варнинг онаси дод-фарёд солади! Дадам оғзидан 
кўпик сачратади. Аммам мум тишлайди, Оқсоқол 
дашном беради! Нима бўлган ўзи? Нимага айтиш-
майди?
Ниҳоят Оқсоқол ёнбошлаб, очиқ деразадан но-
сини тупурди. Лабини, соқолини артиб, менга юз-
ланди.
– Болам, – деди кўзимга тикилиб. – Одамзот юз 
йил умр кўрадими, минг йилми – бари бир ўлгиси 
келмайди. Минг йил яшаган бир саҳоба «Эсиз- эсиз, 
у эшикдан кирдиму бу эшикдан чиқиб кетяпман», 
деган экан. Шунақа, болам... Ҳеч ким ўлишни ўйла-
майди. Аммо Худо одамзотга умрни ўлчаб беради. 
Шунақаликка шунақа-ку, одамнинг умри неча йил 
яшагани билан саналмайди... – У хўрсинди. – Бир 
хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан 
чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савобли иш 
қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт 
қўйиб кетади. Яна бир хиллари бор: ўша иморат-
дан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. 
Ўғирлаб-ку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик-
ка борганда бари бир ташлаб кетади. Икки орада 
иморатни бузгани қолади...
– Ёш-да, – гапга аммам аралашди, – билмаган...
Нимани билишим керак ахир? Мунаввар ик-
каламиз бир биримизни яхши кўришимизними? 


717
Нима бўлган ўзи? Нега ҳаммаси гапни буради? 
Мунаввар иккаламизнинг айбимиз нима?
Оқсоқол буванинг салобати босиб турса ҳам чи-
даб туролмадим.
– Амма... Ростини айтинг! Нима бўлган ўзи?.. 
– кейинги гапни айтмоқчи эмасдим. Оғзимдан 
чиқиб кетди, – Мунаввар иккаламиз...
Аммам ярқ этиб Оқсоқолга қаради. Ажаб, Оқ-
соқол бува ҳам юзини ўгирди.
– Қўй, болам! – деди вазмин, лекин қатъий оҳанг-
да. – Ўзингниям, бировниям қийнама.
Назаримда унинг бояги салобати сусайиб қол-
гандек, тўсатдан қадди букилгандек туюлди. Не-
гадир каттакон кафтининг орқаси билан оппоқ, 
қуюқ қошларини силаб қўйди. Билмадим, қошини 
силадими, кўзини артдими?..
– Келин... – деди аммамга зимдан қараб, овози 
титраб кетди. – Нимагаям падарлаънат уруш бўл-
ди-а?! Мендаям айб кўп-а, нима дейсан, келин?
...Ҳеч нимага тушунмадим. «Уйга боришим ке-
рак»лигини баҳона қилиб чиқиб кетдим. Оқсоқол 
қилт этмай ўтираверди. Ажаб, ҳар сафар кўча бо-
шигача кузатиб чиқадиган аммам ҳам жойидан 
жилмади.
...Яна келиб қолдимми, шу бақатерак тагига? 
Қизиқ, Нўғайқўрғондан шу ергача пиёда келдим-
ми-а? Соат неча бўлдийкин? Ярим кечадан ошган-
дир. Мунча хунук бу дарахт? Қоқ суяк қўлларини 
осмонга чўзиб нола қилиб турганга ўхшайди. Ой 
мунча хира? Мунаввар ҳали худди шу ерда оёғим-
дан қучоқлаб йиғлади. Тентак, нега йиғлайсан? 
Адашмасам шу эшик Мунавварларники! Мана 
ўша шифер томли пастак уй. Ҳовлида арчанинг 
найзаси осмонга санчилиб турибди. Мана ўша де-
раза. Чироқ ўчган. Қизиқ, Мунаввар уйғоқмикин? 


718
Нима кераги бор! Ойиси яна шовқин солади. Му-
навварни хафа қилади.
Шошма! Ким у инграётган?! Мени чақирдими? 
Йўғ-е, жимжит-ку. Ҳа, ит увиллаяпти. Мунаввар-
ларнинг ити йўқ эди шекилли. Қўшниникида. На-
мунча увиллайди! Одамга ўхшаб йиғлайди-я. Ие, 
яна биров инградими! Мунаввар шекилли. Йўқ, мен-
га шунақа туюлди. Кетиш керак. Ойиси уйғоқ ётган 
бўлса, Мунаввар балога қолади. Эрталаб паспортини 
олиб чиқадиган бўлди-ку. Кеча ётоқда Эргашнинг 
хонасида тунаганман. Уйга бориб ҳужжатларим-
ни олмасам бўлмайди! Қизиқ, бошқа итлар ҳам ув 
тортяптими? Нима бало бўлди ўзи? Нимага ҳамма ёқ 
бунчалик ваҳимали? Нега юрагим ўйнаяпти? Худди 
гурсиллашини бутун олам эшитаётгандек.
Чарчадим... Умримда шу бугунгидек азобли 
кун бўлмаган эди. Майли, тонг отсин... Мунаввар 
институтга боради. Кўришамиз... Биламан, ойи-
сининг бояги қилмишидан уялади. Яна кечирим 
сўрайди. «Тентагим, жоним! Шунга шунчами? 
Нима бўпти? Сенинг онанг – менинг онам эмасми? 
Яхши кўрганида бошимни силайди. Жаҳли чиқса 
койийди. Нима қипти!»
Шунақа-ку, нега ҳаммаси бир томонга ўтиб 
олишди? Ойим, дадам, Башор хола?! Шошма: ҳали 
Оқсоқол бува нима деди? Башорат белида белбоғи 
бор жувон дедими? Бўлмаса нега совчиликка ўзим 
бораман деб турган аммам бирдан айниб қолди? 
Нега Мунавварнинг отини эшитиши билан Оқ-
соқол бува ҳам сесканиб тушди?! Нимага? Нима 
бўлган ўзи?! Қизиқ, Оқсоқол бува ҳаёт иморатидан 
ғишт ўғирлайдиган одамларни гапирганда ким-
ни назарда тутди? Меними? Мен кимнинг имо-
ратини бузибман. Ё дадамни айтмоқчи бўлдими? 
Ойимними? Башор холаними?! Унақа бўлса, нега 


719
ўзи мақтайди Мунавварнинг ойисини?! Яна нима 
деди? «Нимага бўлди ўша уруш?» деб ўкиндими?! 
Уруш битганига йигирма йилдан ошди-ку! Мунав-
вар билан менинг нима дахлим бор урушга. Ахир 
биз урушдан кейин туғилганмиз-ку! Ажаб, нима 
учун Оқсоқол бува, «мендаям айб кўп-а», деди?
Йўқ, бунақада жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас! 
Ҳозир... Ҳозир уйга бораман, паспортимни олиб 
чиқаман. Эрталаб Мунаввар ҳам ҳужжатларини 
обкелади. Бўлди! Тамом!

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish