Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ҚИРҚ ЕТТИНЧИ БОБ
 
 
МУЗАФФАР ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Зилзила
Тоқатим йўқ! Кўрарга кўзим йўқ! Дадамниям, 
ойимниям! Балки бўйин эгиб келди деб ўйларсиз-
лар! Чучварани хом санабсиз! Паспортимни ола-
ману тонг отмасдан чиқиб кетаман! Бўлди, етар! 
Ёш бола эмасман! Одамман. Эркакман! Уч кун ол-
дин Мунаввар нима деди? Бекатда, музей девори 
тагида! Мен ҳам... менинг ҳам болам бўлади. Ке-
ракмас, тўйларингу карнай-сурнайларинг!
Ҳали Мунавварнинг деразаси тагида турга-
нимда инградими? Мени чақирдими? Нега кир-
мадим? Нега қўрқоқлик қилдим? Йўғ-е, қулоғимга 
шунақа эшитилди. Хўп, кирганимда нима бўлар-
ди? Шаллақи онаси яна ғавғо бошлармиди! Шуми?
Оббо! Ойим ухламаган экан-ку!
Авваллари бир соат кечиксам, «қаёқда қолдинг», 
деб тергар эди. Бугун ювош тортиб қопти. Айбдор 
одамдек, қоронғида кўзимга термилишини қаранг!


736
– Қорнинг очиб кетгандир! Ҳозир овқат иситаман.
Овқат! Нима кераги бор? Қарасам, зипиллаб бо-
риб девордаги чироқ тугмасини босмоқчи.
– Керакмас! Тўқман!
Ўзимни тўшакка ташлашим билан яна тепамга 
келди... Доим шунақа қилади. Бир вақтлар, кич-
киналигимда касал бўлсам, биров билан муштла-
шиб, кўчадан йиғлаб келсам, ётқизиб қўярди-да, 
бошимга эгилиб индамай турар эди. Мен беихтиёр 
нари сурилиб, ёнимдан жой берардим. Ойим ёнбо-
шимга ўтириб, илиқ кафти билан бошимни силар, 
мен бўлсам, ҳамма нарсани – оғриқни ҳам, аламни 
ҳам унутиб, ухлаб қолардим. Уйқуга кетарканман, 
ойим, бошим устига эгиларди-да, оҳиста шивир-
лар эди: «Жиннивой!»
Ҳа, унда бола эдим. Телба эдим! Аммо энди ёш 
боламасман. Йигитман! Эркак кишиман. Бари бир 
тепамда турибди. ўира-шира қоронғида юзини 
аниқ кўрмасам ҳам, кўзларида ялинч ифода бор-
лигини сезиб турибман. У шарпадек унсиз ҳаракат 
билан бошимга эгилди. Пешонамни силаётганида 
ижирғаниб, юзимни ўгирдим.
– Жиннивой! – деди пичирлаб. Енгил титраётган 
бармоқлари аввал пешонамни, кейин сочларимни 
сийпалаб бошлаган эди, бошимни силтаб тортдим. 
Ўшқириб бердим:
– Қочинг! Ухлайман!
Ойим чуқур хўрсинди. Қўлини тортди.
– Хафа бўлма... Бу кунларам ўтиб кетади.
«Ўтиб кетармиш!» Юрагингни суғуриб олади-да, 
«ўтиб кетади», деб юпатади!
– Қочинг! Мен ухлайман!
Ойим шарпадек сирғалиб нари кетди. Эшик ол-
дига борганида тўхтаб, бурилди. Негадир яна хўр-
синди. Эшикни оҳиста ёпиб чиқиб кетди.


737
Бояги воқеалар ярқ этиб кўз ўнгимга келди. 
Ҳеч гапдан ҳеч гап йўқ, бобиллаб ёқамдан олган 
Башор хола... Ахлат челак... На онасини, на мени 
юпатишни билмай, зириллаб югурган Мунаввар... 
Менинг дардим бу ёқда қолиб, у эшикдан кириб, 
бу эшикдан чиқиб кетган аллақандай саҳобани га-
пирган Оқсоқол бува...
Бекор айтибсизлар: ҳамманг, ҳамманг бекор ай-
тибсан! Дадаму ойим ҳам, Башор хола ҳам... Эрта-
га, эртага ҳаммаси ҳал бўлади! Кўрамиз ким қай-
сарроқ экан!
...Дадам ухламаган дедим-ку... Ана, кириб кел-
ди, папирос тутатиб. Ўзимни ухлаганга солиб 
юзимни ўгирдим. Ана, курсига ўтирди. Папирос 
чўғидан қалин мўйлови, озғин юзи ёришиб кетди. 
Йўталди.
– Музаффар... Биламан, уйғоқсан...
Нима қипти, уйғоқ бўлсам? Ўрнимдан туриб, 
шакаргуфторлик қилишим керакми?
– Ўғлим! – У папиросни чуқур тортиб, тутун қай-
тарди. – Биласан, мен силаб-сийпаб гапиришни 
эплолмайман. Мендан хафа бўлма, Музаффар... 
Хуллас, гап шуки, Башорат бечоранинг дили-
ни оғритма. Ўша қиз – Миновар сенинг синглинг 
бўлади. Башорат – сенинг онанг. Қўқонлик ойинг 
ташлаб кетганидан кейин Башорат сени эмизган. 
Ёшингга тўлгунингча...
Нима? Нима деяпти? Бир зум карахт бўлиб ёт-
диму сапчиб ўрнимдан туриб кетдим.
– Ни-мма?!
Ўша заҳоти кимдир чироқни ёқди. Деворга су-
яниб унсиз йиғлаётган ойим, эшик олдида трусик-
чан қунишиб турган Омонни кўрим. Дадам айтган 
гапнинг даҳшатини энди идрок этдим.


738
– Ёлғон! Туҳмат! – Кўрпани улоқтириб ҳайқир-
дим! – Ёлғон!
Кечир мени, ўғлим. Бошқа иложим йўқ эди. 
– Дадам мўйлови аламли титраганча чўлоқланиб 
чиқиб кетди.
Телбалардек ёстиқни муштладим.
– Нега? Нега?!
Ойим чирқиллаб келиб бўйнимга осилди.
– Ўғлим! Жон болам!
Омон қўлимга ёпишди.
– Ака!
– Йўқол! Йўқол ҳамманг!
Нафасим қисар, ҳаво етишмаётганга ўхшар 
эди. Бир томонга оғиб кетаётганимни сал-пал сез-
диму гурсиллаб каравотга йиқилдим.
– Сув! Сув обке, Омон! – деди ойим чинқириб.
Сувни нима қиламан! Мен кимман ўзи? Агар 
шу гап рост бўлса... Ўз синглисига... Ўз синглиси-
ни... Мунаввар! Бечора Мунаввар! Бир-биридан 
даҳшатли саволлар юрагимга пичоқдек санчила 
кетди. Шунинг учун экан-да, ойим совчиликка 
бориб, қочиб келгани?! Шунинг учун экан-да, да-
дам талвасага тушиб қолгани! Мунавварнинг она-
си шунинг учун кўча ўртасида дод солган экан-
да! Аммам шунинг учун бўшашиб қолган экан-да! 
Оқсоқол бува шунинг учун Башоратнинг дилини 
оғритма дебди-да! Нима қилиб қўйдим Мунаввар-
ни?! Мен ҳам одамманми! Шу кунимдан кўра ўлга-
ним яхшимасми! Мунаввар! Нима қилиб қўйдим!
– Керакмас! Чиқиб кетинглар!
Нега йиғлайди ойим?! Мен йиғлашим керак-ку! 
Мен виждонсиз! Аблаҳ! Мен – нопок йиғлашим ке-
рак-ку!
– Чиқиб кетинглар! Ўз ҳолимга қўясанлар-
ми-йўқми?!


739
Хайрият, даф бўлишди. Айвон томонда дадам-
нинг хўрсиниб, ғўлдирагани эшитилди:
– Менга қара, Роби... Балки Башоратга ётиғи 
билан тушунтирармиз. Бир-бирига шунчалик кўн-
гил қўйган бўлса... Турмушда нималар бўлмайди...
Ойим бир нима деб минғиллади, эшитмадим.
– Майли, тонг отсин-чи... – Дадам йўталди. – Ба-
шоратга...
Яна Башорат дейди-я! Мунаввар-чи, Мунав-
вар?! Агар шу гапни эшитса... Биламан-ку! Му-
навварни биламан-ку! Ҳаммасига мен айбдорман! 
Ўзим!
...Тағин нима бўлди? Ким у мени тўшакдан 
улоқтириб юборган? Нимага дераза шақиллайди? 
Юзим ачишяптими? Қон-ку! Китоб шкафи ағда-
рилдими! Ойнаси синдими? Осмон ёришиб кет-
ди шекилли? Нега ўрнимдан туролмайман? Ахир 
ухлаганим йўқ-ку! Эс-ҳушим жойида-ку. Нимага 
ер силкиняпти?! Ана, бир нима гумбурлади. Ер та-
гида алланима гувиллаяпти.
Уруш! Уруш бошланди!
Юрагим гурсиллаганча ўрнимдан туришга 
уриндим. Минг лаънат! Симкараватнинг суянчиғи 
илгагидан чиқиб, оёғимни қисиб қопти. Мана, бўл-
ди! Чироқ ҳам ёнмаяпти. Демак, бомба тушган!
Осмондаги шафақ ўчиб, зулмат чўкди.
Айвон томондан Омоннинг даҳшат тўла ноласи 
келди.
– Ойи-и!
Айвонга отилдим. Эшикка етганимда ер яна 
силкинди. Оҳак ҳиди, итларнинг увиллаши, ал-
лақаерда ойнанинг қарсиллаб сингани эшитилди. 
Эшик кесакисига суянганча бир зум туриб қол-
дим. Ер ҳамон бешикдек лопиллар, уй муттасил 


740
нари-бери бориб келар, шифтдан оҳак кўчиб ерга 
тўкилар, ҳамма ёқ ғижир-ғижир қилар эди.
Ойим ҳали ухламаган экан. Бўйи ўзи билан 
тенг бўлиб қолган Омонни қучоқлаб айвон ўрта-
сида ўтирар, токчадан ағдарилиб тушган самовар 
Омоннинг тўшаги ёнида тумшуғи билан намат-
га санчилиб ётар эди. Ойим мени кўриб, кўзлари 
ола-кула бўлиб кетди.
– Ўтир, – деди овози титраб. – Ўтир! Шол бўлиб 
қоласан! – Ўша заҳоти айвон зинасидан чўлоқла-
ниб дадам чиқиб келди.
– Ўтирсанг-чи! – деди ўдағайлаб. Ўзи ҳам айвон 
зинасига чўккалаб олди-да, ҳаяжонли титроқ овозда 
пичирлаб «Субҳон Оллоҳ», деб дуо ўқий бошлади.
Димоғимга тупроқ ҳиди урилди. Ернинг силки-
ниши секин-секин пасайди. Аммо токчалардаги 
чойнак-пиёлалар ҳамон шақирлар, итлар тўхтов-
сиз увиллар эди.
– Қўрқманглар! – деди дадам бизгами, ўзигами 
далда бериб. – Ер қимирлади... Бўлди... ўтди...
Чиндан ҳам шақир-шуқурлар, итларнинг увил-
лаши пасайди.
Ҳовлига тушаётган эдим, ойим бақириб берди.
– Ўтир, ҳозир яна қайталайди!
Сакраб ҳовлига тушдим. Этакдаги уйнинг роми 
ўрнига омонат териб қўйилган хом ғиштлар ҳовли-
га отилиб, пароканда сочилиб ётар, бостирма эши-
гидан арқонни узиб чиққан иккала қўчқор ҳовли-
да типирчилаб, у бурчакдан бу бурчакка жонсарак 
югурар эди.
Бир зум даҳшат тўла сукунат чўкди. Итлар 
ғингшимай қўйди. Қўйлар ҳам тинчиб қолди. 
Атрофга нимқоронғи зулмат аралаш таранг осуда-
лик қўнди. Уфқ секин-аста ёриша бошлади.


741
– Ёмон қимирлади! – Айвондан оқ иштонининг 
боғичини осилтирган дадам тушиб кела бошлади. 
– Ашхабоддаям бунчалик бўлмагандир.
– До-од! Жон бола-ам!
Юрагим сесканиб кетди. Негадир бу овоз Ба-
шор холаникига ўхшаб кетди. Боя дадам айтган 
мудҳиш хабар зилзила ваҳимаси билан бир зум 
хаё лимдан кўтарилган экан. Яна ҳаммаси қай-
тадан ёдимга тушди-ю, кўча эшикка югурдим. 
Тўғри, текстилда бақирган одамнинг овози бу ерга 
келмайди. Аммо юрагим сезиб турибди. Бир гап 
бўлган! Мунавварга бир нима бўлган!
Эшикка етганимда ойимнинг ҳайқириғи қу-
лоғимга кирди.
– Қаёққа? Ҳозир яна қимирлайди!
Менга деса минг марта қимирламайдими?! 
Бошимга тушган кўргилик олдида зилзила нима 
бўпти?! Йўқ, мен эмас, Мунавварнинг бошига 
тушди бу кулфат! Энди нима бўлади? Юрагимни 
суғуриб ташласам қутуламанми шу азобдан! Те-
римни шилиб ташласам қутуламанми? Мунаввар! 
Нима қилиб қўйдим!
Тонг ёришган, аммо кўчалар кимсасиз, ҳамма 
ёққа ваҳимали, ўлик сукунат чўккан эди. Бир хил 
уйларнинг пахсаси қоқ ажраб кетган, баъзи уйлар-
нинг деразаси отилиб ташқарига тушган, чекка-
роқдаги ҳовлининг ғиштин девори қулаб тушган, 
девор остидан ҳамон тўзон кўтарилиб турарди.
Ҳарсиллаб югуриб борарканман, одамларнинг 
овози қулоққа чалина бошлади.
– Тинчликми, қўшни?
– Безарар. Ойна синди. Ўзингиз-чи?
– Пахса йиқилди. Асли синч қилсам бўларкан.
...Бўрижар яқинида қурилаётган касалхонанинг 
чала битган биносида ҳам пишиқ ғиштдан тиклан-


742
ган деворлар қулаб тушган, кўтарма краннинг «қўли» 
фил хартумига ўхшаб ерга оғиб қолган эди.
Ҳали автобус қатнай бошламаган экан. Югу-
риб кетдим. Шундагина оёғим ерга муздек урила-
ётганини сездим. Қарасам, яланг оёқман. Кечаси 
шудринг тушибди. Ер совуқ, кўча четидаги қоқи-
гуллар, майсалар, гўё ҳеч гап бўлмагандек тонг 
шабадасида оҳиста чайқалиб турар, чиқиб кела-
ётган офтобга салом бериб майин жилмаяр эди. 
Қулоғимга тағин ўша – даҳшат тўла нидо чалин-
гандек бўлди.
– Бола-а-м!
Юрагим қинидан чиққудек бўлиб югуриб кетдим.
Тор кўча бошига келганимда нафасим қисилиб 
қолган, тиззаларим қалтирар эди. Қарасам, кўча 
ичи жимжит. Хайрият! Йиқилиб ётган аллақандай 
дарахтга ўтириб, нафасимни ростладим. Дарахт-
нинг қурт еб мўрт бўлиб қолган танасини силадим. 
Ўша заҳоти сапчиб ўрнимдан туриб кетдим. Ахир 
бу... ўша бақатерак-ку! Ҳар сафар Мунавварни ку-
затиб келганимда панасига ўтиб, хайрлашадиган 
«ўзимиз»нинг терак! Кеча Мунавварга Эргаш би-
лан келиб арралаб ташлаймиз деган дарахтим.
Терак бўй-басти билан йиқилган, тор кўчани 
тўсиб қўйган эди. Шундагина ичкарида, Мунав-
варларнинг эшиги олдида тўдалашиб турган эр-
как-хотин аралаш одамларга кўзим тушди. Юра-
гим така-пука бўлиб ўша томонга отилдим. Одам-
лар тўдасини ёриб ўтарканман, хотинларнинг ши-
вир-шивири қулоғимга чалинди.
– Оёғидан девор босиб қопти!
– Вой-й? Ўлибдими?
– Ўзи юраги касал эди...
– Вой бечора-а!
– Кўзи очиқ кетди...


743
Учиб ҳовлига кирдим. Арча тагида нимча кийган, 
сочлари пахмайган Башор хола турар, атрофини 
ўраб олган хотинларга негадир илжайиб қарар эди.
– Кирманг, овсинжон, кирманг. Қизим ухлаяпти. – 
Чамаси у мени танимади. – Унақа деманглар, – деди 
ялиниб. – Мунаввар ўлгани йўқ. Ухлаяпти. – Қизиқ, у 
негадир яна кулди. – Уйқуси қаттиқ-да...
Отилиб уйга кирдим. Ўпирилиб кетган девордан 
нур тушиб турар, бурчакдаги каравот пачақланиб 
майишиб қолган, уй ўртасида ғиштлар сочилиб 
ётар эди.
Бериги девор тагида ётган Мунавварга энди кў-
зим тушди. Бошида ёстиқ йўқ, устига адёл ёпиб қў-
йилган. Тепасида иккита хотин ранги ўчиб турибди.
– Мунаввар! – Ёнига тиз чўкиб, бошига эгилдим.
Унинг кўзлари очиқ эди. Йирик-йирик, қоп-қо-
ра кўзларини очганча бир нуқтага тикилиб ётар, 
узун, қайрилма киприклари қилт этмасди.
– Мунаввар! – Елкасидан ушлаб силкитдим. На-
заримда у майин жилмайиши, уялиб, оппоқ, тиниқ 
юзини ўгириши керакдек эди. Йўқ, у қилт этмади. 
Бир нуқтага қадалган кўзларида, чиройли, ақлли 
кўзларида, «нега унақа қилдинг, мен сенга нима 
ёмонлик қилувдим», деган маъно бор эди.
– Мунавва-а-ар! – Дод солганча юз-кўзларидан 
ўпа бошладим. Унинг узун-узун киприклари пир-
пираб кетгандек бўлди. Аммо қимир этмади. Нега-
дир юзи ҳам, лаблари ҳам муздек эди...
– Мунаввар! – дедим жиннилардек қучоқлаб. – 
Унақа қилма, Мунаввар!
Биров елкамдан ушлади. Аллақандай бегона хо-
тин совуқ вазминлик билан насиҳат қилди.
– Ўликнинг устига гул тушса тош теккандек ази-
ят чекади, болам! Нима қиласиз қийнаб?


744
Нима? Ўлик? Мунаввар ўликми? Нимага? Нима 
учун? Нега энди мен бу ёқда қолиб, сен ўлишинг 
керак? Нима гуноҳинг учун, Мунаввар!
Кимдир юзимга сув сепди. Кимдир қўлтиғимдан 
олди. Уйга брезент замбил кўтарган, оқ халат кийган 
хотин билан эркак кириб келди. Ўша заҳоти Башор 
хола қуюндек учиб, ўзини Мунавварнинг устига отди.
– Болам! Жон қизим! – У телбаланиб оқ халатли-
ларга қаради. – Кет! Йўқол!
– Ойижон! – Қўлтиғимдан тутиб турган одамларни 
силтаб ташлаб Мунавварга ёпишдим. – Мунаввар!
– Айрилиб қолдим, ўғлим! – Башор хола ҳамон 
Мунавварни қучоқлаган кўйи ёш тўла кўзлари 
билан менга қаради. – Синглингдан айрилиб қол-
дик-ку, ўғлим!
Мунавварнинг қўлларини, кеча оёғимга ёпи-
шиб, шимимнинг почасини силаган, эркалаб со-
чимни тараган қўлларини адёл тагидан тортиб 
чиқардиму юзимга босганча мук тушдим.
– Опкет, Мунаввар! Мениям опкет! Оп-ке-е-ет!

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish