Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ҚИРҚ ТЎРТИНЧИ БОБ
 
 
УЧИНЧИ БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ МУЗАФФАР 
ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Икки эшик ораси
Шовуллаётган нима? Бўрижарми? Қаёққа келиб 
қолдим ўзи? Алвасти кўприк-ку! Ана, Бўрижар су-
рон солиб, кўприк тагига кириб кетяпти, мунча ҳай-
қиради? Йўлида тўғонлар борлигидан хабари йўқ-
да! Аввал биттаси тўсади, кейин иккинчиси, учин-
чиси... ҳар қадамда йўлини тўса-тўса охири ерга 
сингдириб юборишади. Нимага шунақа? Нимага 
ўз йўлингни ўзинг танлашингга қўйишмайди. Нега 
энди доим бировларнинг измида юришинг керак!
Қуёш йиғлаяптими? Ажаб, шу ёшга кириб, оф-
тобнинг йиғлаб ботишини кўрмаган эканман. Ана, 
олисда, ёнғоқзор ортида осмон қонталаш бўлиб 
кетди. Шошма, Бўрижар ҳам ҳайқираётгани йўқ. 
Нола қиляпти. Ана, эшитяпсанми, қирғоққа бош 
уриб фарёд соляпти.
...Аслида ўшанда – Шерзод билан гаров ўйна-
ганда кўприкдан калла ташласам бўларкан. Қу-
тулиб кетардим. Мунавваргаям шунча азоб йўқ 
эди. Ҳали ҳам кеч эмас. Сузишни билмайман. У 
ёқда ота-онанг айюҳаннос солса, бу ёқда энг яқин 
одамингнинг онаси куппа-кундуз куни, кўчанинг 
ўртасида урса... Ҳалиям кеч эмас... Бўрижар қон-
сираб турибди... Алвасти кўприк ўз номи билан 
Алвасти кўприк! Ҳеч ким билмайди ҳам... Аҳмоқ! 


710
Хезалак! Қилғилиқни қилиб қўйиб, дўппи тор кел-
ганда қочиш эканда! Мунавварнинг ҳоли нима 
кечади! Сенга шунчалик дажжоллик қилган хотин 
уни не кўйларга солмас экан?! Қизиқ, она деган 
ҳам шунақа бешафқат бўладими? Ҳали Мунаввар-
нинг... бунақалигини билмайди. Сезиб қолса... Йў-
ўқ! Осонликча жон берадиган анойи йўқ! Келиш-
дик-ку ахир. Эртага Мунаввар паспортини олиб 
чиқади. Эртагаёқ ЗАГСга ариза берамиз. Майли, 
тўйи ҳам, карнай-сурнайлари ҳам керак эмас...
Поезд ўтяптими? Ўшанда ҳам поезд ўтиб қолган 
эди. Кейин Мунаввар келганди. Келиб, жонимни 
сақлаб қолган эди... Энди менинг навбатим. Энди 
мен уни асраб қолишим керак!
...Поездда кетамиз. Сирдарёга бориб, обком 
комсомолга учрашамиз. Бизни энг олис совхозга 
юборишсин... Аптеканинг зах ертўласига кириб, 
дори тайёрлагандан кўра...
Анави нима? Наъматак гули-ку! Лойқа сувда 
қалқиб келяпти. Наъматак гуллабди-да! Бугун қай-
си кун ўзи? Йигирма бешинчи апрелми? Қизиқ, 
анави ниначими? Гунафшаранг қанотини пирпи-
ратиб, қутурган тўлқин устида бемалол учишини 
қара! Чивиндек жони бор-ку, қўрқмайди. Бир қа-
рич пастласа-ку, тамом: пиёз пўстидек қанотлари 
ҳўл бўладию аламини кимдан олишини билмай 
ўшқираётган тўлқинлар ваҳшат комига тортиб, 
чирпирак қилиб кетади. Йўқ, қўрқмайди. Ана, 
соҳилдаги қоқигулга бориб қўнди. Бир зум дам ол-
ди-да, тағин пастга шўнғиди. Худди ўчакишган-
дек бемалол парвоз қилиб, кўпириб ётган лойқа 
тўлқинлар устида муаллақ туриб қолди.
Вой азамат-ей! Бир кун умр кўрадими, бир со-
атми, бари бир. Курашади, олишади, яшайди. 


711
Балки ҳаётнинг маънисиям шудир ўзи! Тирикми-
сан, курашасан. Ё енгасан, ё енгиласан. Қизиқ, 
нега энди енгилиш учун курашиш керак! Чўққи-
га чиқаётган одам йиқилишни ният қилмайди-ку! 
Курашдингми, енгишинг шарт!
«Қора аммам» нима дейди доим? «Тирикманми – 
қимирлайман!» Ёши саксондан ошибди-ку, ҳамон 
қимирлайди. Бултур Кимсан акамнинг ҳайкали-
ни қучоқлаб йиғлаганида энди тамом бўлди, деб 
қўрққан эдим. Йўқ, ҳалиям яшаяпти. Курашяпти. 
Мункиллаб қолган кампирчалик йўқмисан? Шош-
ма! Амманг бор-ку, ахир! Вой овсар-ей! Нимага шу 
гап аввалроқ эсингга келмади? Мунаввар айт ган-
ку, «ойим у кишини танийдилар, яхши кўрадилар», 
деган-ку. Нўғайқўрғонда ёнма-ён кўчада туриш-
ган экан. Нега шуни ўйламадинг! Совчиликка ам-
мангни юборсанг, шунча гап йўқ эди. Аммангни 
ўзи ҳаммасини пишитарди. Ҳамма ишни яхшилик 
билан битиришнинг йўли бор экан-ку!
...Аммамнинг беҳиси гуллабди. Қизиқ, беҳи гул-
лабди-ю бултурги мевадан ҳалиям қолган экан, 
ошга босибди.
– Ол, болам, ейқол! – У ғиж-ғиж нафас олиб, бир 
коса ошни олдимга сурди. Иштаҳам бўлмаса ҳам 
ўзимни мажбур қилиб ея бошладим: кечадан бери 
туз тотмаганим энди эсимга тушди.
– Ош дамлаётганимда чап қовоғим учувди, – 
деди у ҳарсиллаб. – Қара, сен келиб, севиниб қо-
ларканман. Беҳиси эзилмабдими? Ҳали уканг ке-
либ кетувди, кеча уйга бормабсан-ку, даловша!
Бундан чиқди ойим хавотир олиб, Омонни 
юборган. Баттар бўлмайдими!
Иштаҳам бўғилди. Жимлик чўкди.
Олмадек лампочка атрофида парвоналар айлан-
япти. Бир жуфт қалдирғоч инидан мўралаб ювош-


712
гина «вийт-вийт» қилади. Ҳаммаси ўша. Қалдирғоч 
ини ҳам, токчадаги баркашлар, девордаги Ҳусан 
бувам билан Кимсан акамнинг сурати ҳам. Аммам-
нинг ғиж-ғиж нафас олганча хиргойи қилиши ҳам.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish