Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ҚИРҚ ОЛТИНЧИ БОБ 
 
ШОМУРОД АКА ҲИКОЯСИ
Айбсиз айбдор
Музаффар бугун ҳам келмади. Онаси адойи-та-
мом бўлди. Эрталаб Омонни бувисиникига ғирил-
латди. Йўқ, у ергаям бормабди. Бундан чиқди... 
Билмадим... Хуллас хунук иш бўлди. Кеча ўзим 
ҳам ёмон гап айтдим. «Йўқол-пўқол» деган гаплар-
га бало бормиди? Иккаласиям ёш. Бир-бирига 
кўнгил қўйган бўлса... Туш кўрибдими, Миновар... 
Шунақалигини?! Ўзим қўрқиб кетдим-да... Тағин 
ёшлик қилиб қиз бечорани... Ўртада шайтон бор... 
Олдинроқ шуни айтсам ўлармидим!
Хўп, нима қилишим керак эди? Олдимга ўтқи-
зиб қўйиб, Башорат деган хотин сени эмизган, 
Миновар деган қиз сенинг синглинг бўлади, ма-
бодо кўнгил қўйиб-нетиб юрма дейишим керак-
миди? Сени туққан онанг шунақа – бузуқ бўлган, 
ўзим эмизай десам, кўкрагим бўлмаса, нима қи-
лай, ўлиб қолмагин, деб мажбур бўлдим, шу ишни 
қилишга, десам дуруст бўлармиди?! Нима қила-
ман болани ўкситиб! Қолаверса, ўшанда Оқсоқол 
нима деди? «Болани ранжитмаларинг, сир сирли-
гича қолсин», демадими? Устига-устак почча фа-
лаж бўлиб қолганидан кейин Башоратлар текстил 
томонга кўчиб кетди. Унда Музаффар эсини та-
ниб-танимаган бола эди. Туш кўрибманми иккала 
ёш бирга ўқишини.


729
Бечора Башорат! Шунча яхшиликлари эвазига 
ақалли ойда, йилда бир хабар олиш ўрнига, ҳолинг 
нима кечди дейиш ўрнига... У-ку, ўзи билан ўзи ово-
ра эди. Биз-чи? Нимага бормадик? Нимага Музаф-
фарни етаклаб бориб: «Мана шу одам сенинг онанг 
бўлади. Миновар синглинг бўлади, демадик! Яхшиям 
Робия эслилик қипти! Вақтида қочиб қопти. «Қизин-
гизга совчи бўлиб келдим, ўғлим Миноварни яхши 
кўриб қопти», деса ҳоли нима кечарди?! Музаффар-
ни ўлимдан олиб қолган, шу-ку! Бир кун эмас, бир 
ҳафта эмас, етти ой! Етти ой кўкрак тутди... Ҳам-
масига Раъно айбдор! Йўқ, анави наҳс-касофат За-
кунчи айбдор! Ўзим-чи? Ўзимда гуноҳ йўқми? Хўш, 
нима қилишим керак эди? Сулайиб қолган болани 
улоқтириб қутулсам яхшимиди? Дунё нимага бу-
нақа тескари? Нима учун қилар ишни биров қила-
дию касофатига бош қалар қолади?!
...Ўша куни шилқиллаб қолган болани кўтариб 
қамишзордан ўтиб, қишлоқ кўчасига кириб қо-
либман. Нимага шунақа қилганимни билмайман. 
Эҳтимол биронта арава топиб, шаҳарга бормоқчи 
бўлгандирман? Бораман, бари бир бораман! За-
кунчини сўймасам одаммасман! Шунча фашист-
га найза санчган одамга яна битта фашистни ча-
вақлаш нима бўпти!
Чанқаб кетдим. Мен-ку майли, ўғлим сувсама-
дими? Ухлаб қолди шекилли. Шунақа узоқ ухлай-
дими?
– Музаффар?
Силкитиб кўрсам, кўзи очиқ. Кўзи очиғу йиғла-
майди. Боши шилқиллаб, у ёққа тушади, бу ёққа 
тушади.
Қўрқиб кетдим. Хонумоним куйишга куйди, ои-
лам барбод бўлди. Энди ўғлимдан ҳам айрилдим-
ми! Инграб юбордим.


730
– Музаффар, болам...
Болани бағримга босганча дуч келган томонга 
югурдим. Нима қилай? Қаёққа обораман! Боқол-
масам, эмизолмасам! Хаёлимга опам келди. Нима 
қилсаям хотин киши. Дока-покага ёғми, бодом-
ми ўраб оғзига солар! Йўлини қилар... Рутубатли 
салқин тушган кўчадан елиб борарканман, бир 
маҳал аллаким билагимдан тортди. Мункиб кет-
дим. Ўғлимни бағримга қаттиқ босганча қайрилиб 
қарасам, Оқсоқол билагимни чангаллаб турибди.
– Бу нима юриш? – деди гулдираб.
Нима дей?! Эркак киши бунақа пайтда нима 
дейиши мумкин?
Назаримда Оқсоқол ҳаммасини тушунди. Ши-
мининг чўнтагидан шишасини олиб нос отди.
– Бер бу ёққа! – деди каттакон қўлларини чўзиб.
Худди обқочиб кетадигандек, ўғлимни бағримга 
қаттиқроқ босдим.
– Бер! – Оқсоқол болани қўлимдан авайлаб олди. 
Соқоли асабий силкиниб, чақалоқнинг юзидан 
ўпди. – Ҳали шунақанги азамат йигит бўлсинки...
Тупроғи ўйнаб ётган кўчадан кетма-кет юриб 
кетдик. Қизиқ, Музаффар йиғлаш у ёқда турсин, 
ҳатто ғингшимас, назаримда ўлиб қолгандек эди. 
Оқсоқол эса болани авайлаб кўтариб борар, «оббо 
азамат-ей, оббо герой бола-ей!» деб эркалар эди. 
Анча юрдик. Бир маҳал қулоғимга бола йиғиси 
киргандек бўлди. Қарасам, унниқиб кетган пастак 
дарвоза олдига келиб қолибмиз. Кимнинг уйи эди 
бу? Ҳа, Поччаники-ку! Уям бултур мен билан кет-
ма-кет урушдан қайтган. Бундан чиқди... Оқсоқол 
атайлаб шу ерга келган. Башорат яқинда туққани-
ни билади.
– Ҳой, ким бор?! – Оқсоқол ичкари кирди. Бе-
ихтиёр мен ҳам эргашдим. Қарасам ҳовли ўртаси-


731
даги гулзор пуштасида Почча чўккалаб ўтирибди. 
Теша билан номозшомгулларнинг тагини юмша-
тяпти. Уй ичидан бола йиғиси эшитиляпти.
Почча Оқсоқолни кўриб илдам ўрнидан турди. 
Аввал Оқсоқол билан кейин мен билан кўришди.
– Хотинингни чақир! – деди Оқсоқол лўнда қилиб.
Почча эсанкираб қолди.
– Тинчликми?
– Чақир дейман! – Оқсоқол бир қўллаб болани 
қучоқлаган кўйи иккинчи қўлини пахса қилди. – 
Бўл тез!
Мен Башоратнинг бола эмизиб ўтирганига ишо-
нардим. Йўқ, молхонада экан. Терт қорилган тоғо-
рани кўтариб чиқиб келди. Узоқдан Оқсоқолга са-
лом берди.
Почча бир нимани тушунди шекилли, аланг-жа-
ланг бўлиб, гоҳ бизга, гоҳ хотинига термилди. Кўз-
ларида ялинч ифода бор эди.
– Башоратхон, – деди овози ингичкалашиб. – 
Шу... Оқсоқол келган эканлар.
– Омон-эсонмисиз, Оқсоқол! – деди Башорат 
шаддод ўктамлик билан. Кейин менга юзланди. – 
Раънохон яхшими?
– Раъно... йўқ! – Алам билан юзимни ўгирдим.
– Менга қара! – Оқсоқол катта-катта қадам бо-
сиб, Башорат томон юрди. – Тезроқ қўл-пўлингни 
ювгин-да, шу болани эмиз! Гапни кўпайтирма!
Башорат бир зум ҳайратланиб турди-да, тоғора-
ни улоқтириб, ариқда шоша-пиша қўлини ювди. 
Оқсоқолнинг қўлидан Музаффарни оларкан, ярқ 
этиб менга қаради.
– Илтимос... – Эсимни таниганимдан бери бир 
марта йиғлаган эдим. Фронтда. Ғалабани эшитган 
куни... Бу сафар...


732
– Йиғиштир оби-дийдани! – Оқсоқол елкамга 
шундай зарб билан шапатиладики, қалқиб кет-
дим. – Ким айтади сени фронтовик деб! – Кейин 
Поччага ўгирилди. – Кўрдингми, Почча, битта ўғ-
линг иккита бўлди!
– Бизники ўғилмас, ҳолва! – Почча гоҳ менга, 
гоҳ Оқсоқолга қараб, хижолатли илжайди. Башо-
рат Музаффарни бағрига босиб эркакча шахдам 
қадамлар билан уй томон кетди.
– Ундоқ бўлса яна яхши! – деди Оқсоқол гулди-
раб. – Ўғлим йўқ деб юрмайсан. Шу бола сенинг 
ҳам ўғлинг бўлади. Сени қизинг Шомуродниям 
қизи, уқдингми?
Башорат айвонга чиқиб бораркан, Музаффар-
ни ўпди.
– Вой, қорнингни қорачиғидан айланай! Вой, 
ўзим ўргилай полвон боладан.
Бола аёл ҳидини сездими, сут нафасини пайқа-
дими, ожиз инграб қўйди.
– Ўлларинг, иккаланг ҳам! – Башорат эшик ол-
дида тўхтаб афтимга нафрат билан чақчайди. – 
Боланинг ўлишига бир баҳя қопти-ку!
Почча «ана, бизнинг хотин шунақа – ўғил бола», 
дегандек Оқсоқолга қараб жилмайиб қўйди.
Зум ўтмай ичкаридан икки боланинг баравар 
йиғлаши эшитилди. Почча «ана» дегандек танта-
на билан бош силкиди. Лекин «нима бўлди, онаси 
қани?» деб сўрамади. Бир қарашда – меҳрибон-
лик, бир қарашда – ҳақорат. Бундан чиқди Раъно 
билан Закунчининг «дон олишиб» юришини ҳамма 
билади. Фақат мен... бефаҳм мол бехабарман!
Орадан анча ўтди. Ниҳоят иккала бола ҳам тин-
чиб қолди. Почча ҳамон қўлида теша тутганча анг-
райиб турар, Оқсоқол ҳовлини, молхонани томо-


733
ша қилган бўлиб, атрофга аланглар, мен серрайиб 
қолгандим. Қизиқ, ҳеч қайсимиз бир-биримизнинг 
кўзимизга қарамасдик. Уй эшиги ғийқиллаб очил-
ди. Башорат чиқиб келди.
– Миноварингиз тушмагур роса ғашлик қилди! 
– деди эрига қараб. – Биттасигаям тўяди-ку, ба-
хиллик қиляпти. Биттасини эмиб, иккинчисини 
чангаллайди, қизғанчиқ.
– Башоратхон! – Ердан кўз узолмай қолдим. Бу-
нақа пайтда нима дейиш кераклигини билмасдим. 
– Ақалли бир-икки ой... – дедим тутилиб. – Ке йин 
бир гап бўлар. Аммаси бор... Амаллаб... Майли, 
ҳақи қанча бўлса...
– Нима? – Кулиб турган Башорат бирдан жиддий 
тортиб, қовоғини солди. Назаримда юзимга нафрат 
билан қарагандек бўлди. – Уялмайсизми? – деди 
ижирғаниб. Аҳволимни тушунди шекилли, юпатди. 
– Хафа бўлманг, – деди бағридаги Музаффарга қа-
раб. – Турмуш ўлсин... Қўйинг... Раънохонни... хафа 
қилманг... Яхшими-ёмонми, она-ку.
Тишларим ғижирлаб кетди.
– Раҳмат... – Болага қўл чўздим. – Узр, – дедим 
кинояли илжайиб. – Бўлди... Сизни бошқа безовта 
қилмайман. – Аммо... болага ўшанинг ҳаром сути-
ни эмизмайман!
Болани кўтариб, энди эшик томон юрган эдим, 
Оқсоқол чақирди.
– Шошма ўв! Баққа ке!
Тўхтаб қолдим.
– Гап бундай! – деди Оқсоқол вазмин овозда. – 
Сен – Башорхон, эсли жувонсан. Потмамнинг ёш 
боласи йўқ, биласан, бўлмаса, бола ўзимиздан ҳам 
ортмасди. Тўғри, колхозда эмизиклик хотинлар 
озмас. «Туя» сартарошнинг хотини ўғил туққан. 


734
Хирмонтепалик Меливойниям Ҳасан-Ҳусани бор. 
Локин бу, – Оқсоқол қоши билан менга имо қилди. 
– Эшикма-эшик юрса...
– Вой, Оқсоқол, мен бир нима деяпманми? – Ба-
шорат хафа бўлиб унинг гапини кесди.
– Шошма, бердисини эшит! – деди Оқсоқол ово-
зини пасайтириб. – Думаники яқин. Болага амма-
си қарайди. Эмизиш – сендан. Уқдингми?
– Албатта-да! – Почча болани худди ўзи эмизади-
гандек мулойимлик билан қўлини кўксига қўйди.
– Гап шу! – деди Оқсоқол кескинлик билан. – Бу-
гундан бошлаб шу икки нораста ака-сингил бўлди. 
Локин зинҳор-базинҳор оғзингдан гуллаб юрма. 
Сен ҳам. – Оқсоқол Поччага тайинлади. – Бегуноҳ 
гўдакни маломатга қолдирсаларинг хапа бўламан!
...Билмадим. Қишлоқ жойда гап ётмайди. Эҳти-
мол Башорат Музаффарни кўкракдан ажрагунча 
эмизганини унча-мунча одам эшитса-эшитган-
дир. Аммо ҳеч ким ҳеч қачон бу сирни ошкор қил-
ганини эшитмадим.
...Шунча яхшилик қилган, жонингни асраб қол-
ган хотинга, ўз онангга азоб берасанми, нобакор 
бола?! Келиб-келиб ўз синглингга кўнгил қўясанми, 
аҳмоқ! Начора, сенда нима гуноҳ? Балки ҳаммасига 
мен айбдордирман?.. Кеча ётиғи билан тушунтир-
сам бўларди-ку! Майли, ҳалиям кечмас. Ҳаммасини 
тушунасан. Қайтага яхши бўлади. Миновар – синг-
линг эканини билсанг, бошини силайсан! Умрбод 
мададкор бўласан... Ҳали Робияга шуни гапирсам, 
«ўзингиз тушунтиринг, эркак одамсиз», деди. Тўғри! 
Ҳаммасини айтаман. Фақат мендан ранжима, ўғ-
лим! Ҳаммасини тушунтираман.
Ана, келди! Хайрият, тирик экан. Мен бўлсам, 
не хаёлларга бориб юрибман. Биламан, Робия ҳам, 


735
Омон ҳам ухламаган, пойлаб ўтиришибди. Уйда 
чироқ ўчган. Лекин иккаласиям уйғоқ. Ана, Му-
заффар айвонга чиқди. Мастми, нима бало? Нега 
гандираклайди? Тентак бола! Қўрқма! Одамзод-
нинг бошида бунақа гаплар бўлиб туради. Ўзим 
ҳам онангдан ажралсам ўлиб қоламан, дегандим. 
Балоям урмади. Сеники нима бўпти ҳали! Соат 
неча бўлди ўзи? Эҳ-ҳе, тўртдан ошибди-ку! Ҳали-
замон кун ёришади. Нима бало? Мунча типирчи-
лайди бу ҳаром ўлгур қўйлар. Увиллаётган ит ким-
ники? Сартарошнинг ити-ку! Овози мунча хунук...

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish