Эр-хотин ўртасидаги низолар6. Амалда эр ва хотин ни- золашиб, ажралишга аҳд қилганда, улар ўртасида фарзанд бўлмаса, ФҲДЁ идораларига мурожаат қиладилар ва улар- нинг никоҳи бекор қилинади. Агар ўртада фарзанд бўлса, бу ишни судлар ҳал қилади, лекин аксарият ҳолатларда ўз- ўзини бошқариш органи бўлмиш маҳалла ва ундаги ярашти- риш комиссиясининг аъзолари бўлмиш фаоллар бунга ара- лашадилар, арзимаган сабаб билан ажримгача бораётган ёшларга жамоатчилик монелик кўрсатади. Чунки миллий менталитетда фарзандни тирик етим қилиб қўйиш катта гу- ноҳ ҳисобланади, шунинг учун азалдан урф бўлган тамойил борки, ёш оиланинг кейинги тақдирига катталар аралашади ва оилавий низонинг сабаблари ўрганилгач, бир қарорга ке- линади. Агар оилавий низо ёшларнинг, биринчи навбатда, аёлнинг ва фарзандларнинг саломатлиги, тинчлиги ва бир- галикда яшашларига жиддий хавф солган ҳолларда (хиёнат туфайли бир-бирини кечиролмаслик, эрнинг тинимсиз ал- когол истеъмол қилиши туфайли аёлни мунтазам қийнаши, маиший зўравонлик, оила бюджетига эркак улушининг қў- шилмаслиги каби) жамоатчилик аёлнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва маҳалланинг ўзи аёл, унинг фарзандлари тақдирини белгилаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақ- садида бу ишга аралашади. Жойлардаги хотин-қизлар фа- оллари охирги йилларда айнан шу масалаларда ўз-ўзини бошқарув органларининг одилона фаоллигини оширишга алоҳида эътибор бериб келмоқда.
Психологик адабиётларда ажримларнинг табиати, бу
жараёнга оид қонуниятлар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилинган бўлиб, масалан, С.Крахотвил ажрим жараёнининг қуйидаги босқичларини ажратади:
6 Каримова В., Акрамова Ф., Хонқулова Н. Мустаҳкам оила – маҳалла таянчи Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2009. – 53-56 б.
бош кўтариш босқичи: хўрланган ва норози аёл ўз фаоллигини ошириб, ажрим содир бўлмаслигининг олдини олиш учун муайян саъй-ҳаракатларга киришади. Лекин бар- ча ишларни хавотирлик ва ҳаяжон билан амалга оширгани сабабли кўп хатоларга йўл қўяди ва номаъқул ишлар ҳам қи- либ қўйиши мумкин;
тушкунликка тушиш босқичи: ажралишни хоҳламаган томон вазиятни бошқара олмаганлигини тан олиб, тушкун- лик, депрессия ҳолатига тушади ва энди ўзини ҳам айблай бошлайди;
бўйинга олиш босқичи: ажралишни хоҳламаган томон энди мавжуд ҳолат билан келишиб, бундай никоҳнинг бўл- ганидан бўлмагани маъқуллиги фикрига келади.
Албатта, шуни таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда ик- кала томон онгли равишда, ўзаро келишиб, бир-бирларига таъна-дашном бермайдилар ва бундай ажримлар юқори- да кўрсатилган босқичларсиз содир бўлади. Демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамияти қурилаётган давлатларда ажримлар масаласига ҳам демократик тарзда қаралади, яъни икки томоннинг ёки бирининг манфаатига мос келиши инобатга олиниб, ажрим содир этилади, лекин бундай ҳолатларда, айниқса, ёш боласи билан қолган она ижтимоий-психологик ёрдамга, жамият томонидан кўрса- тиладиган мададга муҳтож бўлади.
Маҳалладаги яраштириш комиссияларининг аъзолари билан ўтказилган суҳбатлардан маълум бўлдики, улар ак- сарият ҳолатларда айнан аёлларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади, лекин аёлнинг айби ва унинг оилавий юмушларга тайёр эмаслиги, эри ва қариндошлар билан тўғри муносабатларни ўрнатишга нўноқлиги туфайли оила ажрим арафасида бўлган шароитда маҳалла маслаҳат- чилари келин билан маърифий ва тарбиявий ишларни амал- га оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |