Ижтимоий психологияда эр-хотин конфликтлари муаммолари


Очиқдан очиқ юз берадиган низолар



Download 426,5 Kb.
bet6/17
Sana04.07.2022
Hajmi426,5 Kb.
#739256
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Yakipbayev Islambek

Очиқдан очиқ юз берадиган низолар, одатда, торти- шиб қолган шахсларнинг тўғридан-тўғри, бевосита хат- ти-ҳаракатлари тарзида намоён бўлади. Бундай низони кузатиш, қайд этиш ва унга керак бўлса, аралашиш ҳам мумкин бўлади.
Яширин низо эса очиқ намоён бўлмайди, балки у турли хуфёна усуллар билан амалга оширилади. Ташқаридан қара- ган одам бундай низонинг мавжудлигини сезмайди.
    1. Низоли оила тушунчаси, унинг мезонлари ва низоли оила турлари5


Оилада юзага келиш эҳтимоли бўлган низо-жанжаллар- нинг сабабларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш маса- лаларини ижобий ҳал қилиш учун биринчи навбатда улар- нинг кимлар ўртасида юз бераётганлигини фарқлаб олиш мақсадга мувофиқдир.
Оилавий низоларда кимлар иштирок этишига кўра, уларни қуйидагича асосий турларга ажратиш мумкин:
  • эр-хотин ўртасидаги низолар;


  • қайнона-келин ўртасидаги низолар;
  • қайнона-куёв ўртасидаги низолар;


  • овсинлар ўртасидаги низолар;
  • ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар.


Албатта, бу рўйхатни янада давом эттиравериш мум- кин, лекин ҳозирча шу юқорида келтирилганлар билангина кифояланиб, оилавий ҳаётда рўй бериш эҳтимоли нисба- тан юқори бўлган низоларнинг энг муҳими бўлмиш эр-хо- тин ўртасидаги низоларнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Оилавий низоларнинг энг характерлиларидан бири бу эр ва хотин ўртасидаги низолардир. Хўш, энг эзгу ниятлар билан бир-бирларини севиб оила қурган ёшлар нега оила қуришгандан кейин уларнинг ўзаро муносабатларида ни- зо-жанжаллар рўй беради? Улар нима учун урушадилар? Умуман, эр-хотинлик ҳаётида низоларсиз, уруш-жанжал- ларсиз ҳам яшаса бўладими? Бу каби саволларни яна кўп давом эттириш мумкин.
Халқимизда бир гап бор: ошсиз уй бўлиши мумкин, ле- кин низосиз уй бўлмайди. Фақат низонинг низодан фарқи бор. Бу ҳақда қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Ҳақиқатдан ҳам, илк болаликданоқ кўплаб эртаклар эшитиб, кейинчалик ўзлари ҳам уларни турли китоблар- дан ўқиб ўсган ёшлар ўзларининг бўлажак оилавий ҳаёт-
5 Каримова В., Акрамова Ф., Хонқулова Н. Мустаҳкам оила – маҳалла таянчи Т.: А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2009. – 45-71 б.

ларини адекват тасаввур эта олишлари мушкул. Чунки эр- такларда ҳам, кинофильмларда ҳам қаҳрамонлар бир-бир- ларига етишгунларига қадар не-не машаққатларни, заҳ- матларни бошларидан кечириб, бу йўлда дуч келган қора кучларни енгиб, охир-оқибатда висолга эришадилар, элу юртга “қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй бериб, мурод-мақсад- ларига эришадилар”. Деярли барча эртаклар, фильмлар, айниқса, бизнинг ёшларимиз, қизларимиз севиб томоша қиладиган ҳинд фильмлари, аксарият ҳолларда шу тариқа якун топади. Бунга сизлар ҳам кўп марталаб гувоҳ бўл- гансизлар.
Бундан ташқари аксарият муваффақиятли оилаларда тар- бия топган йигит-қизлар ўз ота-онаси оиласини, уларнинг турмуш тарзини, бир-бирларига нисбатан бўлган ўзаро му- носабатларини ва қатор шу кабиларни ўзларининг бўлажак оилавий ҳаётлари учун идеал деб олишади ҳамда улар ҳам оила қуришганларидан сўнг ўғил болалар худди ўз отаси- дек ва қизларимиз ўз оналаридек “ота”, ”она”, “эр”, “хотин” бўлишни орзу қилишади. Чунки улар ўз ота-оналари мисо- лида, бир-бирларига нисбатан салбий муносабатда бўлув- чи, бир-бирлари билан низолашиб турувчи эр-хотинларни кўрмаганлар. Мабодо бундай вазиятлар ва низолар юзага келиб қолгудек бўлса ҳам, уларнинг ота-оналари бу ҳолатни фарзандларига сездирмасликка ҳаракат қиладилар. Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари орқали намунавий аҳил, бахтли оилалар ҳақида бериб бориладиган кўрсатув- ларда ҳам аксарият ҳолларда эр-хотинлик муносабатларини бир ёқлама, фақат яхши томондан кўрсатиш анъаналари мав- жуд. Буларнинг ҳаммаси ёшларда оилавий ҳаёт ҳақида бир ёқлама ижобий тасаввурларнинг шаклланишига асос бўла- ди.
Шундай эртакмонанд тасаввурлар, орзулар оғушида
оила қурган ёшлар ўзларининг оилавий ҳаётларида дастлаб- ки муаммоларга дуч келишлари биланоқ, уларнинг оилавий ҳаётлари ўзлари кутганларидек бўлмаётганлиги, турмуш ўртоғини танлашда “хато қилганлиги”, улар олдинги (тўй- дан олдинги) ҳолатига нисбатан маълум даражада (албатта) “салбий” томонга ўзгариб қолганлиги кабиларни “тушуна”

бошлайдилар. Шунингдек, ёш оилада эр-хотинларнинг ўза- ро муносабатлари ривожланишининг ўзига хос қонуниятла- ри, айниқса, ёш ўзбек оиласида унинг этник, ҳудудий хусу- сиятларидан келиб чиққан ҳолда ёш келин ва куёвнинг янги ижтимоий шароитларга мослашиши жараёни билан боғлиқ қийинчиликлар эр-хотин муносабатларида низоли вазият- лар ва низоларни юзага келтириши мумкин.
Афсуски, бундай жараёнлар деярли ҳар бир оила учун муқаррар бўлган ва аксарият ёшлар оила қуриш арафасида ўз никоҳларидан кутмаган жараёнлардир.
Хўш бу жараёнлар, яъни эр-хотин низолари керакми? Улар эр-хотиннинг ўзаро муносабатларига қай даражада таъ- сир этади? Ўтмиш донишмандаридан бири ҳақли равишда эр-хотин низоларини гармдорига қиёслаган экан. Гармдори аччиқ, лекин у меъёрда бўлса иштаҳани очади, меъёридан ортиб кетса, оғиз, лаб, тилни куйдириши, нохуш ҳиссиётлар- ни юзага келтириши мумкин. Низоли вазиятлар ҳар қандай оилада у ёки бу даражада юзага келади. Оила қандай бўли- шидан қатъи назар низолардан мутлақо холи (ҳимояланган, кафолатланган) бўла олмайди. Чунки оиладаги шахслараро муносабатлар, одатда, низосиз бўлмайди. Бу низолар маълум даражада эр-хотин муносабатларини ривожлантирувчи ката- лизатор вазифасини ўтайди. Лекин низонинг низодан фарқи бор. Улар келиб чиқиши, ташқи ифодаланиши, такрорланиб туриш тезлиги (сони) ва оқибатларига кўра бир-бирларидан фарқланади. Бирон-бир махсус мезон йўқки, шунга асосан низоларнинг қайталаниши, кучи, даражаси ва бошқа маъ- лумотлари (кўрсаткичлари)ни аниқ белгилаб бериш (олиш) мумкин бўлса. Бунда ҳамма нарса субъектнинг ўзига, унинг шахсий, психологик хусусиятларига, ёшига, жинсига, унинг қўйилишига, низонинг қандай идрок қилиниши ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Маълумки, бир-бирларига айнан ўхшаш, мос икки одам-
нинг бўлиши мумкин эмас, чунки шахс ва унинг индивиду- аллиги такрорланмасдир. Шундай экан икки ва ундан ор- тиқ шахсдан (индивид)дан ташкил топган оила ҳам икки, уч карра такрорланмасдир. Бир оила учун меъёрида бўл- ган шахслараро муносабатлар тизими, иккинчи бир оилага

мутлақо мос келмаслиги ёки бирон-бир оила учун у қадар аҳамиятга эга бўлмаган низо ва унинг сабаби бошқа оила аъзоларининг ўзаро муносабатларида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин ва ҳоказо.

Download 426,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish