А) тузатишнинг (қайта тарбиялашнинг) педагогик тизимини ва унинг пенитенциар муассасалар шароитида такомиллаштириш имкониятларини тадқиқ этиш.
Б) қамоқ жазосига ҳукм этилганларни қайта тарбиялаш жараёнининг қонуний асосланганлигини аниқлаб асослаб бериш.
В) қайта тарбиялаш жараёнининг ўзини, унинг мазмуни, пенитенциар муассаса шароитида тарбиявий ишларни олиб бориш воситалари, шакли ва услубларини тадқиқ этиш.
Г) жазони ижро этувчи органларда педагогик тизимнинг ривожланишини олдиндан айтиш (прогноз қилиш);
Д) жазога ҳукм этилган киши шахсига таъсир этиш услуби сифатида жиноий жазонинг ижтимоий-педагогик вазифасини тадқиқ қилиш;
Е) шахснинг тузалиш, тўғри йўлга кириш мезонлари ва даражасини аниқлаш, мана шу тушунчаларни амалиётда қўллаш учун уларни конкрет мазмун билан тўлдириш.
Ж) пенитенциар муассасаларда тузатиш ва қайта тарбиялаш фаолиятининг қай даражада таъсирчанлигини (амалий натижа беришини) тадқиқ этиш;
З) жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан шахслар адаптацияланувини янада такомиллашириш йўлларини ишлаб чиқиш ва асослаб бериш;
И) жиноятни қайта такрорланишини (рецидив) олдини олишнинг ижтимоий-педагогик муаммолари;
К) Ўзбекистон ва чет мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уларни мамлакатимиз шароитида қўллаш имкониятларини излаб топиш.
Аҳлоқ тузатувчи - педагогик ишнинг асосий туркумлари.
Жазоловчи-тарбияловчи жараён - бу жазога ҳукм этилган шахсни тузатиш, қайта тарбиялашни назарда тутувчи, жиноий жазони ижро этиш доирасидаги жараёндир.
Тузатувчи-тарбияловчи жараён - бу махсус умумтаълим муассасаси шароитида болалар ва ўсмирлар билан маълум мақсадни кўзлаган ҳолда, уларни тузатиш ва қайта тарбиялашга қаратилган тарбиявий жараёндир.
Пенитенциар муассасадаги таълимий - тарбиявий жараён - бу махсус умумтаълим муассасаларида жазога ҳукм этилган болалар ва ўсмирларга таълим бериш ва тарбиялаш (қайта тарбиялаш ва тузатиш) жараёнидир. У жазога ҳукм этилган болага умумий ўрта ҳамда бошланғич касбий маълумот олиш имкониятини яратишга, шунинг билан бирга болани қайта тарбияланишига эришишга қаратилгандир.
Меҳнат билан аҳлоқ тузатиш – бу ташкил этилган меҳнат фаолияти имкониятларидан фойдаланилган холда одамни мақсадга мувофиқ ривожланиши ва тарбияланишини назарда тутади.
Болани, ўсмирни тузатиш, тўғри йўлга солиш - бу маълум мақсадга йўналтирилган тарбиявий фаолият бўлиб, у болага аҳлоқий қадриятларни сингдириш, ундаги салбий одатлар, камчиликлар, феъл-атворидаги четга оғишлардан, характеридаги салбий қусурлардан қутилишига ёрдам беришни кўзда тутади.
Қайта тарбиялаш - бу мақсадга мувофиқ йўналтирилган тарбиявий фаолият бўлиб, одамнинг илгари орттирган салбий тарбияси натижаларини тузатишга, унда ўз шахсидаги камчиликлар ўрнини қопловчи янги сифат ва шахс хусусиятларини тарбиялашга, ижтимоий жиҳатдан зарарли одатлар, хулқ, юриш - туриш нормалари ва салбий мулоқот шаклларини йўқотишга қаратилгандир.
Тузатувчи, тўғри йўлга солувчи тарбиявий жараён ижтимоий педагог ҳатти - ҳаракатларининг изчиллигини, маълум бир ижтимоий - педагогик мақсадга эришишни таъмин қилувчи тарбиячи ва тарбияланувчининг ўзаро ҳамкорликдаги харакатларини ўз ичига олади. У бир нечта фаолият босқичларидан иборат бўлиб, ўз фаолиятини маълум бир объектга йўналтирган субъектлар томонидан амалга оширилади.
Тарбия субъектлари - булар ахлоқ тузатиш муассасаларининг ходимлари, ижтимоий педагоглар, тарбиячилардир. Улар иккита катта гуруҳга-аттестация гувохномасини олган кишилар ва ёлланма ходимларга бўлинади. Ўзларига топширилган вазифаларга боғлиқ тарзда махсус муассаса ходимлари ва тарбиячилар тарбиявий жараённи ташкил этиш ва таъминлашда турлича иштирок этадилар. Тарбия иши билан бевосита: отряд бошлиқлари, мактаб ва хунар-техника билим юртларининг ўқитувчилари, ижтимоий-педагоглар (тарбиячилар); бевосита эса - муассаса оператив-тартибот хизмати, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва бошқа бўлимларнинг ходимлари шуғулланишади.
Тарбия ва қайта тарбия объектлари – булар турли сабабларга биноан қонунни бузган ва судланиб жиноий жазога ҳукм қилинган кишилардир. Улар ёши, жинси, ижтимоий томондан жамият учун ҳавфлилиги, ҳукмни ўтказишга бўлган муносабати, диний эътиқоди (диндорлиги) ва бошқалар билан бир-биридан фарқ этади.
Тузалиш, тўғри йўлга кириш жараёни асосий босқичларининг мазмуни қандай?
1.Тайёргарлик босқичи.
Жазо муддатини ўташ жойига олиб келинган шахс, у тўғрисида маълумот берувчи хужжатлар ва ўзи билан қилинган сухбат асосида педагогик диагностика ўтказилади. Жиноий жавобгарликка тортилган киши шахс сифатида қандай одам эканлиги, девиант феъл - атворининг сабаблари, шахсининг ижобий томонлари, суд ҳукмига, уни холисона ўташга бўлган муносабати ва бошқалар аниқланади. Олинган маълумотлар тарбиячиларга қамоқ муддатини бошида ва ундан кейинги даврларда қайта тарбиялаш ишининг мақсад ва вазифаларини белгилаб олишга, қамоқ муддатини ўтаётган шахс билан ўзаро мулоқат ва хатти-харакатнинг ўзига хос хусусиятларини режалаштиришга мўлжалланган. Мана шу асосда пенитенциар муассасадаги ҳар бир махбусни қайта тарбиялаш технологиясини амалга ошириш варианти (услуби) аниқлаб олинади. Шундан кейин муассасага қабул қилинган махбус билан тарбиявий фаолиятни амалга ошириш режалаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |