«Ижтимоий педагогика»


Психоижтимоий дезадаптация



Download 1,19 Mb.
bet31/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Психоижтимоий дезадаптация боланинг ёши – жинсий ва шахсий – рухий ўзига хос хусусиятларига боғлиқ тарзда юзага келади. Бундай болалар одатдаги нормал болалардан фарқ қилиб, уларни тарбиялаш жараёни оғир кечади ва уларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашиш талаб этилади. Айрим холларда эса уларни тарбиялаш учун махсус рухий – ижтимоий ва рухий – педагогик тузатиш дастур – ларидан фойдаланмоқ керак бўлади. Аслини олганда, гап ёш болалар ва ўсмирларни ижтимоий мослашишини қийинлаштирувчи баъзибир шахсий психологик ўзига хос хусусиятлар ҳақида боради. Буларга: боладаги турли хил характер белгилари, ўз – ўзига баҳо беришда бошқаларга ўхшамаслик кўринишлари, эмоционал –иродавий ва мулоқат –муносабат соҳасидаги бузилишлар, хулқ – атвор ва хатти – ҳаракатларнинг онгсиз равишда бошқарилиши, онг остига суриб чикарилган уйғун бирликдаги салбий одатлар, хавфсираш, ётсираш, тажаввузкорлик ва бошқалар киради. Бундай ўсмирларда қадрият нормалари (ўз қадр – қимматини билиш) сохасида сезиларли ўзгариш одатда кўзга ташланмайди ва уларнинг хулқ – атвор муаммолари психологик характерга эга бўлади. Мана шундай холларда индивидуал педагогик ёндашув билан бир қаторда уларга оилада ва мактабда яхши самара берувчи психокоррекцион техникани ҳамда психо – ижтимоий технологияларни қўллаш лозим.


Ижтимоий дезадаптация –ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларини бузилишида, ижтимоий хулқ –атворнинг салбий кўринишлари ва ички бошқарув тизимининг издан чиқишида, ижтимоий кўрсатма, дастурларнинг, қадриятларнинг нотўғри йўналтирилганлигида намаён бўлади. Ижтимоийлашув жараёнининг емирилиши қанчалик даражада эканлиги ва чуқурлашганлигига боғлиқ равишда ижтимоий дезаптациялашишнинг иккита босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Мактаб ижтимоий дезадаптацияси босқичи педагогик жиҳатдан қаровсиз қолган ўқувчилардан иборат бўлиб, улар мактаб дастуридаги бир қатор фанларни доимо ўзлаштира олмайдилар, педагогик таъсирларга қаттиқ қаршилик кўрсатадилар, ўқитувчиларга нисбатан дағал муносабатда бўладилар ва турлича номаъқул кўринишдаги қилиқларни (ёмон сўзлар билан сўкиниш, чекиш, беъзорилик қилиш, дарсларни мунтазам қолдириш каби) қиладилар.
Шунинг билан бирга педагогик жиҳатдан қаровсиз қолган ўқувчиларнинг аксарият қисми биронта касбга эга бўлишга, иқти – содий томондан мустақил бўлишга интилиб, ишлашга ва меҳнат қи – лишга хоҳишлари бўлади. Уларнинг қадриятли – норматив соҳадаги бузилишлари ҳозирча унчалик катта бўлмайди. Шу сабабли уларни ўқув–тарбия муассасалари, умумўрта таълим мактаблари ва касб – ҳунар ўқув юртлари доирасида хулқ – атворларини тузатса бўлади. Бунинг учун уларнинг ҳар бирига якка тарзда ёндашиш, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, мактабдан ва синфдан ташқаридаги қизиқиш доираларини кенгайтириш, касбий режалари ва келажак истикболларини аниқрок шакллантирмоқ зарур бўлади. Бунда уларга ўсмирлар учун ижтимоий муассасалар, ёшлар учун меҳнат биржалари, ҳар хил клублар ҳамда экстремал ижтимоий–психологик ёрдам кўрсатиш марказлари катта ёрдам беришлари мумкин.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish