Патоген дезадаптация нерв тизимини функционал – органик шикастланиши натижасида юзага келадиган рухий касалликдир. Баъзи ҳолларда патоген дезадаптация турли даражадаги рухий –психик касалликларда намоён бўлса, бошқа холларда турли даражада ифодаланадиган олигофренода – ақлий жиҳатдан орқада қолиш кўринишида бўлади.
Асабий рухий касалликнинг оғир шакллари билан хасталанган болалар стационар тарзда, психолого – педагогик реабилитациялаш дастурларини ҳам кўшган холда даволанмоқлари лозим. Унчалик оғир бўлмаган касалликларга чалинган болалар ўқув –тарбия муассасалари (болалар боқчаси, мактаб, болалар уйлари ва бошқ.) шароитида тиббий –педагогик соғламлаштириш характеридаги тадбирларни қўллаган ҳолда даволанадилар.
Кейинги йилларда даволаш педагогикасини ривожлантириш масаласи ўртага қўйилмоқда. Бунга тузатиш (тўғирлаш) дидактик дастурлари билан бир қаторда даволаш педагогикаси ҳамда психологик тузатиш (коррекция қилиш)нинг ўйин терапия, эртак терапия, тузатиш – ривожлантириш физкультураси, бармоқчалар терапияси ва бошқ. каби самарали шаклларидан кенг фойдаланилмоқда.
Касаллик қўзғатувчи, патоген дезадаптацияланиш шакллари орасида олигофрено муаммолари, яъни, ақлий жиҳатдан орқада қолган болаларни ижтимоий адаптациялаш, нормал холатга келтириш масаласи алоҳида ажратиб кўрсатилмоқда. Махсус ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, олигофрен болаларда азалий, туғма, жиноят килишга мойиллик ҳисси йўқ экан. Уларнинг психик ривожланишига лойиқ бўлган методлар ёрдамида ўқитилиб, тарбияланса, бу болалар маълум бир ижтимоий дастурларни ўзлаш – тира оладилар ва унча мураккаб бўлмаган касб эгаси бўлиб, жамиятга фойдали фуқорага айланишлари мумкин.
Аммо, бу болаларнинг ақлий жиҳатдан орқада қолиши уларни ижтимоий адаптациялашувини қийинлаштиради ва бу хол мута – хассислар томонидан махсус тузатиш, нормал холатга келтириш дастурларини қўллашни, буни учун махсус ижтимоий – педагогик шароитларни яратишни талаб этади.
Ақлий жиҳатдан кусури бўлган болаларни ижтимоий адаптациялаш дастурини амалга оширишга ёрдам берувчи махсус ижтимоий – педагогик шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
касалликни ўз вақтида аниқлаш ва боланинг имкониятларига мос келадиган тузатиш–ривожлантириш бўйича таълим ва тарбия дастурларини танлаш;
боланинг кучи етадиган меҳнат фаолиятига жалб этиш, меҳнат кўникмаларини яратиш ва уларни автоматик тарзда (ғайри ихтиёрий равишда) бажарилишига эришиш, биронта касбга йўналтириш;
олигофрен болаларни ўқув ва меҳнат жараёнида ҳамда жамоа фаолиятида, уларнинг шахсий ва жамоа ҳаётини ташкил этиш борасида ва махсус машғулотлар ўтказиш ва методларни қўллаш йўли билан уларни ижтимоий –маиший жиҳатдан адаптациялаш (кўниктириш, мослаштириш).
Олигофрен болаларни ўқитиш ва ижтимоий жиҳатдан мос – лаштириш айниқса махсус ёрдамчи мактабларда амалга оширилсагина яхши самара беради. Ўзбекистонда хозирча бундай мактаблар сони оз ва келгусида бундай махсус таълим – тарбия муассасаларининг сонини ошириш ҳамда уларни махсус тайёрланган кадрлар билан таъминлаш хусусида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, биз илғор мамлакатларнинг асабий рухий характердаги муаммоларга эга бўлган кишилар, шу жумладан, олигофренога ва рухий касалликлар ҳамда патологик ҳасталикка чалинган одамлар учун махсус уйлар (honse – communication) қуриш тажрибасини ҳам ўрганишимиз лозим. Бундай очиқ типдаги уй – интернатларда ижтимоий ходим (мутахассис) қаровида рухий асабий характердаги муаммолари бўлган кишилар туришади. Бундай уйларда уларнинг ижтимоий адаптацияланишлари учун зарур шарт – шароитлар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |