Фойдаланилган адабиётлар:
В.А. Никитин. «Ижтимоий педагогика». Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув кўлланмаси. М. 2002 (русча).
«Хайрия Ахборотномаси». Ўзбекистон. Т. №5. 2003й. Октябр, «Болаларга меҳр беринг». 24 – 27 бетлар.
Муҳаммад пайғамбар қиссаси. 17 – Ҳадис.
Социумда инсонпарварлик муносабатларни шакллантириш ижтимоий педагогик фаолиятнинг асосий мақсади ва маънавий-ахлоқий асоси ҳисобланади.
Кўпчилик мамлакатларда шахсни инсонпарварлик ғоялари асосида ижтимоийлаштириш концепцияси асосида фаолият юритаётган мактаблар мавжуд. Германиядаги холистик мактабларнинг педагогик концепцияси, Швеция ва АҚШ даги ҳамда Россиядаги «Кичик туманлар мактаби» (мактаб микрорайон) шулар жумласидандир. Шу каби концепцияларда мактаб инсонпарварлик тизими сифатида намоён бўлади.
Очик мактаблар кўп қиррали вазифаларни бажариб, кун давомида болалар ва катталар учун фаолият кўрсатади. Улар хохлаган вақтларида бу мактабга келишлари мумкин. Бу мактаблар оила, маънавий-маърифий ташкилотлар, иш жойлари, маҳаллий хокимликлар, жамоат ташкилотлари каби ижтимоий институтлар билан ҳамкорлик қилади. Энг асосийси, уларда боланинг таълим ва тарбияси ижодий фаолият асосида олиб борилади: мактаб боланинг ривожланиши учун барча шароитларни яратиб беради. Очиқ мактаблар структурасида янги тарбиячи- ижтимоий педагоглар фаолият кўрсатади. У шахс ва жамият ўртасидаги «воситачи» ролини бажаради.
Бундай мактаблар асосан ўқитувчиларнинг педагогик билимини бойитади, социумнинг имкониятларидан фойдаланиб, ота-оналарнинг умуммаданиятини ривожлантиради, ижтимоий фойдали маданий дам олишини ташкил этади.
Болаларга қўшимча таълим беришнинг ижтимоий-педагогик модели
Мактабдан ташқари қўшимча таълим муассасалари ижтимоий тарбиялаш институтларидан бири сифатида, болаларнинг бўш вақтини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Болаларни ўз - ўзини ривожлантиришга шароитлар яратиш.
2. Соғлигини тиклаш.
3. Касб танлашга ва ижодий фаолият юритишга йўллаши.
4. Ногирон болаларнинг ижтимоийлашувига ёрдам бериши ва бошқа шу каби вазифалар.
Қўшимча таълим муассасаларида асосан болаларни ўқитиш қуйидаги шаклларда олиб борилади: назарий (маърузалар ўқиш, сухбатлар, диспутлар ташкил этиш ва хоказо) ҳамда амалий (экспедициялар, саёхатлар ташкил этиш, конференциялар, слетлар ўтказиш). Бу ташкилотларда олиб бориладиган ижтимоий-педагагик фаолиятдан болаларга билим бериш, ижтимоийлаштириш ва ҳаётга тайёрлаш мақсадлари кўзланади.
Ундаги дастурлар тарбияланувчиларнинг ижтимоийлашувига, бугунги куннинг долзарб муаммоларини тушунишга, муаммоларни мустақил тарзда хал этишга, ўз билимини ошириб боришга қаратилгандир. Бу ташкилотда ижтимоий-педагогик фаолият жараёнида қуйидаги тамойилларга асосланиш мақсадга мувофиқдир. Буларга тубандагилар киради: 1. Болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш. 2. Ўқитувчи, ижтимоий педагогнинг шахсий профессионал ёндашуви. 3. Табиатга мос ёндашув. 4. Маданий салохиятга мос ёндашув.
Бу фаолиятлар жараёнида ижтимоий педагог таълимий фаолият методи, фаолият ва мулокотни ўзгартириш методи, муносабатларни ўзгартириш каби методлардан фойдаланиш мумкин.
Хулоса килиб айтганда кушимча таълим муассасаларида ижтимоий педагогик фаолият модели қуйидаги шаклда амалга оширилади:
И П Ф тамойиллари
Шакллари
Воситалар
Do'stlaringiz bilan baham: |