Ижтимоий гуманитар фанлар ” кафедраси


Кадр салохиятини ривожлантириш модели



Download 43,36 Kb.
bet7/7
Sana21.05.2022
Hajmi43,36 Kb.
#606502
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5210746673894004047

Кадр салохиятини ривожлантириш модели
Ўзбекистон амалий менежменти учун жуда долзарб ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, кўпинча маҳаллий ижтимоий-иқтисодий тизимлар бошқарув фаолиятига бундай тизимли ёндашувдан эмас, балки фақат алоҳида тамойиллардан фойдаланади, бу эса рақобатбардошлик даражасини ошириш ва кадрлар салоҳиятини узоқ муддатли ривожлантириш соҳасида талаб қилинган натижаларга олиб келмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизимида анъанавий равишда меҳнат жамоаларига раҳбарлик қилишнинг авторитар услуби кенг тарқалган эди. Бозор иқтисодиётига ўтилиши, мамлакатдаги ижтимоий ҳаётни демократлаштириш жараёнлари, бизнес соҳаларининг кенгайтирилиши, хўжалик юритишнинг турли, жумладан, нодавлат шаклларининг вужудга келиши ва ривожланиши – кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришни таъминлашда раҳбарлик услубини тубдан ўзгартиришни қатъий талаб қилди. Фикримизча, кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантиришнинг миллий моделини тузиш учун япон корпорацияларида меҳнат жараёнининг оптимал моделларини яратишга имкон берадиган бошқарув фаолиятига акмеология талаблари йиғиндиси алоҳида қизиқиш уйғотади.
Келтирилган чизмадан кўриниб турибдики, бундай акмеологик меҳнат модели унинг таркибини, асосий элементлари таркибини, уларнинг ўзаро алоқаси, функциялари ва йиғиндисини очиб берадиган коидалар тизимини ифодалайди. Ушбу моделни амалга ошириш раҳбар ва ходимларга натижага эришиш манфаатларида ўзининг кадрлар салоҳиятини самарали амалга ошириш, шунингдек бутун бошқарув фаолиятини энг мақбул келадиган алгоритм бўйича ва максимал даражада технологик амалга ошириш имконини беради.
Хулоса
Ижтимоий тараққиётнинг пировард мақсади ишлаб чиқаришни мумкин бўлгани қадар ошириш эмас, балки инсонларни яхши яшаш шароитини яратиш, унумли меҳнат қилиши, узоқ умр кўриши, соғлом яшаши (касал бўлмаслиги), таълим ва билим олишлари учун имкониятлар яратишдир. Бизнинг давримизда ҳар бир инсон ҳаётининг моҳиятини белгилашда таълим олдинги ўринга чиқади. Инсоннинг дунёқараши шаклланишида, ҳаёт сир-асрорларини ўрганиб олишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида, хуллас, индивидни ўзи яшайдиган жамиятнинг бир бўлаги – инсон сифатида шаклланишида унинг билим олиши жуда муҳим ўрин тутади. Бинобарин, инсоннинг таълим тизимида керакли билим ва кўникмаларни олиши унинг касбий фаолиятига ва ўз имкониятларини, меҳнат қилиш салоҳиятини ҳаётда амалга оширишда пойдевор яратади.
Айнан шу сабабли инсон капитали назариясида аҳолининг таълим даражаси унинг асосий қийматини ташкил этувчи муҳим компонент ҳисобланади, таълим олиш ва ўз билим-кўникмаларини ошириш эса инсон меҳнат фаолиятининг таркибий қисми деб тан олинади.
Ўз даврида улуғ рус кимёгар-олими Д.И.Менделеев «Таълим инсоннинг сарфлаган вақт ва меҳнати эвазига орттирган инсоний донолиги ва бебаҳо капиталидир. Ҳақиқий ўқимишли киши қачонки унинг билимлари ва ғояларига ҳукуматнинг ёки жамиятнинг эҳтиёжи мавжуд бўлганида ўз ўрнини топади, акс ҳолда у ортиқчадир», деб ёзган эди. Ўқимишли, зиёли кишиларнинг капитали ҳақиқатан ҳам уларнинг олган таълими – орттирган билим ва кўникмаларидир. Инсон капиталининг турлича таърифи ва талқинлари бўлишидан қатъий назар, унинг тамалини инсонда пировард натижада билим, савия, кўникма, маҳорат каби ўзига хос хусусият ва хислатларни шакллантирган таълим ташкил этиши бугунги кунда барча биладиган ҳақиқат. Таълимсиз ҳеч қандай инсон капиталини шакллантириш, ундан фойдаланиш ёки фойда олиш мумкин эмас. Бундан келиб чиқадики, таълим инсон капиталининг асосий компонентларидан биридир ва у таълим тизими, таълим хизмати, таълимнинг сифати ва ижтимоий ҳамкорлик каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқдир. Шунингдек, бугунги кунда дунёда таълим барча қитъалар, мамлакатлар, ижтимоий қатламлар орасида шу қадар оммалашдики, энди у ҳар қандай давлат ва жамиятнинг моддий ва номоддий капиталлари қаторидан жой олди.
Юқорида таъкидланганидек, ялпи миллий капитал моддий ва моддий бўлмаган икки турдаги бойликдан иборатдир. Моддий капитал бевосита моддий шаклга эгадир, у кўчмас мулк ёки молиявий маблағлар шаклида мавжуддир. Номоддий капитал эса номидан билинганидек, бирор-бир моддий шаклга эга эмас. Аммо у ҳар доим моддий капитал билан ёнма-ён ҳолда ҳамда унинг сифатини, қийматини ва маҳсулдорлигини оширувчи фактор сифатида мавжуддир. Бу номоддий капитални инсон капиталининг асосини, ўзагини ташкил этувчи таълим капитали дейиш мумкин. Таълим капиталини инсонларнинг таълими (бошланғич, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим) ва касбий таълим (қайта тайёрлаш, малака ошириш) жараёнлари учун умр бўйи давлат, оила, жамият, ҳомийлар тарафидан сарф этилган маблағлар ташкил этади.
Бу маблағлар инсон капитали шаклланиши учун узоқ вақт давомида системали равишда сарфланади, чунки таълим жараёни таълим турига қараб бир неча йил (ой, ҳафта) давом этади. Таълим конкрет бир шахс учун маълум бир ҳажмдаги харажатларни ҳам талаб қилади (шартнома тўловлари, таълим олиш даврида яшаш учун ва ўқиш учун керакли ашёлар- тураржой, электроник жиҳозлар, китоб-дафтар, идора ашёлари ва ҳакозолар учун сарфламалар). Иккинчи мутахассислик, сиртқи ва кечки таълим, малака ошириш ва қайта тайёрлаш каби таълим турларида ўз билимини ошираётган шахснинг баъзан ўз имкониятлари даражасида билан меҳнат қила олмаслиги мумкин, шунингдек, унинг меҳнати самарадорлиги пасайиши, бинобарин, оладиган даромадини камайиши мумкин. Бу билвосита иқтисодий зарарлар ҳам таълим учун кетган харажатлар жумласига киради.
Олинган таълим, билим ва кўникмалар вақт ўтиши билан эскириши ва ўз қийматини йўқотиши мумкин. Шу сабабли инсон капиталининг ўзагини ташкил этувчи таълим ва билим доимий янгиланиб ва такомиллаштирилиб туриши керак. Кейинги чорак асрда Ғарб мамлакатларида вужудга келган «Long live learning» (“Умр бўйи таълим олиш») шиорининг негизида ҳам замонавий ишчи ва мутахассисларнинг доимий ўқиш-изланишларга бўлган эҳтиёжини ифодалайди  .
Масаланинг ҳар бир инсон учун жуда қизиқарли ва алоқадор бир жиҳати бор: бу эса таълим ва тарбия савиясининг инсон умри давомийлиги ва ҳаёти давомида эга бўладиган турмуш даражаси савияси билан тўғридан тўғри боғлиқлиги масаласидир.
АҚШдаги Калифорния университети олимларининг тадқиқотлари натижаларига кўра инсоннинг таълим (интеллектуал) савияси билан унинг умр кўриш узунлиги ўртасида боғлиқлик мавжуд экан. Инсоннинг 35 ёшига қадар таълим олган ҳар йили охир-оқибатда унинг умрига бир ярим йил умр қўшади. Ўрта маълумотли кишилар ўртасидаги ўлим ҳолатлари олий маълумотли кишилар орасида бўлганидан 54 фойиз юқоридир. 25 ёшигача тугалланган олий маълумот олган кишиларнинг ўртача умри ўрта маълумот олганларникидан етти ярим йил узоқроқ давом этади. Демак, таълим олиш натижасида орттирилган билимлар инсоннинг узоқ умр кўришига ёрдам беради ва натижа ўлароқ таълим махсус социобиологик жараёндир.
Таълим олиш инсон учун ўз турмуш фаровонлиги учун маблағ сарфлаш кабидир, чунки таълим унинг меҳнат бозоридаги имкониятларини ва қийматини оширади, унинг иш ўрнининг доимий сақланиб қолишига кўмаклашади. Шунингдек, таълим олган инсон мансаб пиллапояларидан тез юқорилайди, катта жисмоний сарфиёт талаб қилмайдиган, завқ-ҳузур берадиган ишларда ва юқори маошли вазифаларда ишлайди. Натижа ўлароқ бундай шахс шаҳарларнинг энг обод ва хавфсиз қисмларида яшайди, соғлом турмуш тарзига эга бўлади, стресс ва бошқа нохуш ҳолларга камдан-кам тушади. Аслида Ислом ақидаларида ҳам умр бўйи ўқиш-изланишни тарғиб қилувчи сура, ҳадис ва ҳикматлар кўп: «Билим олиш муслим ва муслималарга фарз қилингандир», «Илмни Хитойга бориб бўлса ҳам ўрганинглар», «Бешикдар қабрга қадар илм изла» каби саҳиҳ ҳадислар бунга мисолдир.
Таълим муассасасини бир корхона, таълим жараёнини маълум бир муддат давом этиб ажойиб ижтимоий-иқтисодий маҳсулот — ҳаётнинг турли соҳалари учун мутахассислар тайёрлаб берадиган ишлаб чиқариш жараёни деб тасаввур қилиш мумкин. ОТМда олинган таълимни келгусида унинг соҳибига муносиб ҳаётий шарт-шароитларни яратиб беришга кўмаклашадиган ишлаб чиқариш воситаси деб тасаввур қилиш мумкин. Шунингдек, таълимли инсон ҳаётдаги муаммоларни тез, ортиқча қийинчиликларсиз ҳал қилади, моддий ва маънавий аҳволи дуруст бўлгани учун, одамларни яхши билгани учун ўзига муносиб турмуш ўртоғи танлайди, бу эса бахтли оила ва соғлом фарзандлар демакдир. Таълимли инсонларнинг атрофидаги кишилар, ёр-биродарлари ҳам айни гуруҳдаги кишилар бўлгани учун улар билан дўстона ва соғлом муносабатлар мавжуд бўлади. Ушбу факторларнинг барчаси таълим олган инсоннинг бошқаларга кўра янада бахтлироқ яшашини кўрсатади. Таълимнинг моҳиятини белгилаб берувчи тамойиллардан бири ҳам унинг инсонга олдига қўйган мақсадларига эришиш учун ўз қобилиятларидан фойдаланишни ўргатишидир.
Шу билан бирга таълим аслида мутлақо бир инновацион соҳа бўлиб, у доимо янги билим ва технологияларни қўллашни талаб этади. Шу сабабли таълим соҳасида ишлаётган кадрлар ҳам ҳар доим ўзининг билим ва кўникмаларини бойитиб борувчи, шу билан бирга фандаги энг янги ғоялар, тамойиллар ва концепцияларни ўқувчилар ва талабалар армиясига «трансферт» қиладиган тоифадир.
Шу сабабли улар мамлакат интеллектуал салоҳиятининг энг фаол қисми дейиш мумкин. Дарвоқе, ана шу салоҳиятдан узоқ вақт ва унумли фойдаланиш масаласи ҳам мавжуддир. Ўтган асрнинг ўртача умр кўриш даражаси 70-75 ёшни ташкил этган 60-70-йилларидаёқ Ғарб мамлакатлари ва Японияда ўрта махсус таълим муассасалари ва олий ўқув юртларидаги илмий-педагогик ходимлар (доцент ва профессорлар) нинг нафақага чиқиш ёши 65-67 ёшга қадар узайтирилгани маълум (ҳозир бу кўрсаткич 67-70 ёшни ташкил этмоқда). Бу ҳол икки фактор билан изоҳланиши мумкин:
1. Илмий-педагогик ходим (доцент ёки профессор)ларнинг меҳнат стажи ортган сайин билим ва тажрибаси ҳам орта боради, катта ёшдаги доцент ва профессорлар аълимдаги анъаналарни сақлаб ва ривожлантириб келган авлоддир, шу сабабли уларнинг таълим жараёнидаги иштироки муҳимдир. Чунки, ҳар қандай инсоний идеал каби ўқимишли ва маданиятли инсон модели ўйлаб чиқарилган ғояларга эмас, жамият ва таълимдаги анъаналарга асосланиб шаклланади.
2. Ўқимишли инсон қанчалик узоқ вақт ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлса, уни тарбиялаб етиштириш учун оила ва жамият тарафидан сарфланган маблағлар миқдорини жамиятга «қайтариш» имкони шунчалик кўпаяди. Чунки, ОТМларда ишловчи бир доцент ёки профессорни ўқитиб ва тарбиялаб етиштириш учун оддий ўқитувчи, инженер ёки врачни етиштириш учун сарфланган маблағдан уч-тўрт маротаба кўп сарфлангани маълум. Капиталистик система сарфланган капитални фойдаси билан қайтариб олишни ҳамма вақт уддасидан чиқиб келган. Бундан ташқари, Европа ва АҚШдаги иш берувчиларнинг 50 фойизи, Лотин Америкаси ва Шимолий Америка мамлакатларидаги иш берувчиларнинг 66 фойизи катта ёшли ходимларни ёш ходимларга нисбатан ишончлироқ ва ўз ишига содиқроқ, деб ҳисоблайди.
ОТМлардаги илмий-педагогик ходимлари билан, айниқса, катта ёшдаги ходимлар билан меҳнат шартномаси тузаётганда масаланинг ана шу томонига эътибор бериш фойдадан холи бўлмайди, албатта. Дунёдаги мамлакатлар ва миллатлар учун таълимни бутун чоралар билан ривожлантириш ғояси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастуридан (UNDP –БМТ ТД) жой олгандир. Башариятнинг энг нуфузли ташкилоти бугунги кунда таълимни инсон зотининг яшаб қолиши ва тараққий этиши учун сув, ҳаво ва озиқ-овқат каби энг ҳаётий ва зарурий компонент сифатида қабул қилгандир. БМТ ТДда инсон учун ўз имконият ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун вужудга келтирилиши лозим бўлган интеллектуал, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий танловларнинг калит нуқталаридан бири сифатида таълим эътироф этилгандир. Инсоний тараққиёт индекси кўрсаткичларидан иккитаси айнан таълим билан боғлиқдир. Булар:
1) катта ёшдаги аҳоли ўртасида
саводхонлик;
2) 6-24 ёшдаги болалар ва ёшлар ўртасида ўқиётганларнинг
миқдори каби кўрсаткичлардир. Умуман, дунёнинг ривожланган мамлакатларида сўнги ўн йилликларда таълим тизими бу атом ва электроника, билим ва технологиялар даврида барқарор ривожланишнинг бош омили ва калити эканлигини ҳукуматлар, сиёсий элита ва аҳоли тарафидан чуқур англаб етилгани кузатилади.
Бугунги кунда таълимни инсонларга хос бир машғулот, бир ижтимоий имтиёз, қизиқиш ёки ва фаолият тури деб таърифлаш ўз ўрнини «таълим - ҳар қайси инсон учун турмуш тарзи ва ҳаётий зарур категория» сифатида тушунишга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Чунки, бугунги кунда таълим инсоннинг ўз-ўзини реализация қилишида, инсоний потенциалини ва қобилиятларини рўёбга чиқаришида асосий восита бўлиб бормоқда. АҚШ ва Япония каби ривожланган мамлакатларда буни англаб етганларига анча бўлди. Шу сабабли бу мамлакатларда таълим тизими учун ажратилган маблағлар йилдан-йилга ортиб бормоқда. Натижа ўлароқ бу мамлакатларда таълим савияси ва стандартлари йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, XX-асрнинг сўнгги чорагида АҚШ да таълим соҳасига ажратилган маблағлар ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ҳажмига нисбатан олганда икки баравар ошиб, таълимга ажратилган маблағлар ҳатто мудофаа учун ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиб кетди. Бугунги кунда бу мамлакатда 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган ёшларнинг 55 фойизи олий маълумот олмоқдалар. Бошқа бир фан, инновация ва технология мамлакати Японияда эса охирги 25 йилда таълимга ажратилган молиявий маблағларнинг (ҳар йили миллий бюджетнинг 8-10 фойизи атрофидаги сарфламалар) натижаси сифатида 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган ёшларнинг 60 фойизи олий маълумот олмоқда, қолган ёш гражданлар ҳам касб-ҳунар коллежи даражасидаги таълимдан баҳраманддирлар [24]. Бу ҳолат, шунингдек, бу мамлакатларнинг 20-аср охири ва 21-асрдаги юксак
ижтимоий-иқтисодий ва технологик тараққиётини таъминлаган факторлар
ҳамдир. Хуллас, инсон ва жамиятнинг тараққиёти ягона жараёндир. Ишлаб
чиқаришни интенсив ривожлантириш, фан ва техниканинг, маданият ва санъатнинг тараққиёти инсоннинг янада яхши яшаши, маънавий дунёсининг камолга эришиши учундир. Бу жараёнларнинг калити таълим тизими ва инсонга бериладиган таълимнинг сифати ва ҳажмидир. Шу сабабли давлатлар ва жамиятлар ҳар бир инсон учун таълим олиш имкониятини яратаиб беришга интилиши лозим. XXI асрда бу ҳол аксиомадек ҳақиқатга айланмоқда. XX асрнинг машҳур социолог ва иқтисодчи олими Питер Друкер айтганидек, «Таълим бугунги кунда реал бир капиталдир. Халқ таълимини ривожлантириш эса капитал ҳосил қилишнинг энг муҳим воситасидир. Ўқимишли кишиларнинг сони, улар олган таълимнинг сифати ва бу билимларни амалиётда қўллаш – мамлакатнинг бойлик ярата билишининг яққол кўрсаткичидир».
* * *
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ:


Гулнора Абдурахмонова "Инсон ресурсларини бошқариш"(26-38 бетлар)
Ш. Шодмонов., У.В. Гафуров "Иқтисодиёт назарияси" (179-186 бетлар)
И. Жўраев., Б. Рустамов "Иқтисодиёт назарияси"(112-115 бетлар)
Ф. Қосимов "Миллий қадрия ларнинг инсон капитализм ровожлантиришга таьсири" (129-131 бетлар)
Ш. М. Мирзиёев "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" (10 бет)
Download 43,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish