E = EOs + EIs + LM, бунда:
Eos — иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан бандлар;
EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарори, www.lex.uzLM — мигрант меҳнатчилар — чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллардаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналарида ишловчилардан ташқари.
Ахборот манбаи:
Eos — статистика органлари маълумотлари;
EIs — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари;
LM — ички ишлар, божхона органларининг ҳамда меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ўтказиладиган ўрганишларнинг маълумотлари.
Тўлиқ бандлик ишсизлик йўқлигини англатмайди. Тўлиқ бандлик нафақат иш билан таъминланганлар, балки фрикцион ва структурали ишсизлик натижасида вақтинча ишламайдиган одамларни ҳам ҳисобга олишни назарда тутади (бу турдаги ишсизлик муқаррар деб ҳисобланади). Фрикцион ишсизлик - иш қидираётган ёки яқин келажакда иш кутаётган ходимлар тоифасига хосдир. Бу ишчи кучига бўлган умумий талаб структурасидаги ўзгаришлар (маълум касб турларига талаб камаяди ёки умуман тўхтайди), ишчи кучи структураси ва иш ўринлари структураси ўртасидаги номутаносиблик билан чамбарчас боғлиқдир.
Структурали ишсизлик қисқа муддатли характерга эга бўлган фрикцион ишсизликдан фарқли ўлароқ, узоқ муддатли ҳисобланади. Тўлиқ бандликда ишсизлик даражаси табиий ишсизлик даражаси деб ҳам аталади, циклик ишсизлик эса бунда нолга тенг бўлади. Циклик ишсизлик ишлаб чиқаришнинг пасайиши, товарлар ва хизматларга ялпи талабнинг пасайиши ва бандликнинг қисқариши билан изоҳланади.
Режали иқтисодиёт учун тўлиқ иш билан бандлик характерли деб ҳисобланиб келинган. Бироқ унинг учун корхоналарда ишчи кучи захираси (ходимлар сони маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш учун талаб қилинган даражадан кўп), мажбурий ишсиз туриб қолиш ва ҳ.к. да намоён бўладиган ишсизликнинг яширин шакллари хос бўлган. Шунингдек, фрикцион ва структурали ишсизлик мавжуд бўлган. Бозор иқтисодиётига ўтишда ишсизлик умумий даражаси жиддий равишда ортади. Бунинг сабаблари қуйидагилардан иборат:
• иш жойи танлаш имкониятининг кенгайиши, шунингдек, иш қидираётган шахсларни шошилинч танловни амалга оширишга йўл қўймаслик учун мавжуд бўлган моддий қўллаб-қувватлаш туфайли фрикцион ишсизлик даражаси ошади;
• структурали ишсизлик даражаси тобора ортиб бормоқда, чунки меҳнат бозорида ўзгарувчан талаб структураси ва ишчи кучининг илгари мавжуд бўлган касбий-малакавий структураси ўртасидаги тафовут тобора чуқурлашмоқда, унинг ўзгаришлари муқаррар равишда олий ва ўрта махсус таълим тизимида, кадрларни қайта тайёрлаш тизимида муайян ўзгаришларга олиб келади, бу эса, албатта, вақт талаб қилади;
• ишсизлик шакли ўзгаради – режали иқтисодиётга хос бўлган яширин шаклдан очиқ шаклга ўтади;
• ишсизликнинг ўсиши шунингдек, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий пасайиши, ишчи кучига эҳтиёжниг қисқариши оқибатида ҳам рўй беради. Бунинг оқибатида ишсизликнинг табиий даражасини ҳам, циклик ишсизлик даражасини ҳам пасайтириш учун маълум усуллардан фойдалани керак. Биринчидан, бу ишчи кучига талабнинг структурали ўзгаришларига ҳам тезкор равишда жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг шундай тизимини яратиш, касбий тайёргарликдан ўтган одамларни моддий қўллаб-қувватлаш тизимини, шунингдек, иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида мавжуд миллий ахборот тизимини яратишдир. Циклик ишсизликни камайтириш усуллари - бу иқтисодий таназзул даврида ишбилармонлик фаолиятини рағбатлантиришнинг барча усуллари, ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва кейинчалик ўсиши усулларидир.
Шундай қилиб, иш билан бандлик бўйича давлат сиёсатининг бошланғич тамойили ижтимоий мақбул чегаралар доирасида ишсизликка йўл қўядиган самарали иш билан бандликка эришиш ва уни сақлаш тамойили бўлиши керак, унинг қиймати меҳнат бозорини тартибга солишнинг ташкилий-иқтисодий - ташқи ва ички механизмининг самарадорлигига, шунингдек унинг элементлари
– иш ўринлари бозори (ишчи кучига талаб шакллантиради) ва ишчи кучи бозорига (иш ўринларига талаб шакллантиради) боғлиқ.
Иш билан бандлик сиёсати турли даражадаги меҳнат бозорини бошқаришнинг асосий субъектлари харажатлари таркибида иш ўринларини сақлаш ва қўшимча иш ўринларини яратиш, ўз бизнесиизни ташкил қилиш, касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва касбий йўналтириш учун субсидиялар бериш харажатлари устунлик қилганда фаол бўлади деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |