III Международная научно-практическая конференция
342
III International Scientific and Practical Conference
ҳужжатдир. Аҳоли саломатлигига ва атроф муҳитга хавфли бўлган чиқиндилар
тупроқ муҳитини энг асосий ифлослантирувчи маънба ҳисобланади. Шу
сабабли биз аҳоли турар жойлар тупроқ муҳитини ифлосланиш даражасини
йиллар динамикасида текшириб тахлил қилдик ва қуйидаги натижаларни
олдик: 2018 йил пестицидларга 360 та, оғир метал тузларига 352 та, гельминт
тухумларига 66 та намуналар олинган бўлиб, уларнинг барчаси гигиеник
талабларга жавоб берган, аммо бактериологик кўрсаткичларга олинган 97 та
намунадан 11 таси (11,3%) меъёрга жавоб бермаган. 2019 йил пестицидларга
300 та, оғир метал тузларига 374та намуналар олинган бўлиб, уларнинг барчаси
гигиеник талабларга жавоб берган, бактериологик кўрсаткичларга олинган 68
та намунадан 15 таси (22,0%) меъёрга жавоб бермаган. 2020 йил пестицидларга
450 та, оғир метал тузларига 300 та намуналар олинган бўлиб уларнинг барчаси
гигиеник талабларга жавоб берган, аммо бактериологик кўрсаткичларга
олинган намуналардан 2 таси гигиеник меъёрларга жавоб бермаган. Юқорида
олинга натижалардан шуни хулоса қилиш мумкин қаттиқ маиший чиқиндилар
(ҚМЧ) тупроқ муҳитини ифлослантирувчи манба ҳисобланади, айниқса
микробиологик жиҳатдан.
ЕР ОСТИ СУВ ТАЪМИНОТИ МАНБАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАВСИФИ
Искандарова Г.Т., Боева Г.Б.
Тошкент тиббиёт академияси
Ичимлик сувида турли токсикантларни сақланиш муаммоси нафақат
фаннинг турли соҳа тадқиқотчилари ва ичимлик сувини тайёрловчи
мутахассислар, балки истеъмолчилар диққатини хам ўзига жалб этади. Очиқ
сув ҳавзаларидаги ифлослантирувчи моддалар концентрацияси жуда кенг
кўламда ўзгариб туради ва кўплаб омилларга боғлиқ бўлди. уларнинг ичида
етакчи бўлиб, инсоннинг хўжалик фаолияти ҳисобланади, бунинг натижасида
эса юза сувлар ва атмосфера ёғингарчилик сувлари турли туман моддалар ва
бирикмалар, жумладан органик моддалар билан ифлосланади. Ичимлик сув
сифати сезиларли даражада сув тайёрлаш босқичи билан белгиланади.
Тошкент шаҳри ахолисини марказлаштирилган холда ичимлик суви
билан таъминлайдиган сув таъминоти манбалари сувини кимёвий ва
бактериологик таркибининг икки йиллик таҳлили кўрсатдики, мазкур
станциядаги 12 та бурғули қудуқнинг сувидан олинган намуналар қудуқдан
фойдаланиш вақтидан бошлаб то ҳозирги кунгача келиб, сувнинг
бактериологик ва кимё таркибини аста секин ўзгариб боришидан гувоҳлик
беради. Сувнинг кимёвий таркиби ва бактериологик кўрсаткичлар стандарт
текшириш усуллари билан аниқланди.
Текшириладиган сувлар гидрокарбонат-кальцийли сувлар тоифасига
киради. Артезин қудуғидан фойдаланишнинг сўнгги 10 йили давомида сувнинг
минераллик таркиби ўртача 600±5,89 дан 629±6,76 мг/л гача ўзгарди: хлор –
Do'stlaringiz bilan baham: |