Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Текстил ишлаб чиқариш жараёнлари. Ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари



Download 2,93 Mb.
bet54/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Текстил ишлаб чиқариш жараёнлари. Ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари /1; 2; 3; 10; 11; 18; 20; 22/

Енгил саноатдаги асосий ишлаб чиқариш корхоналари. Енгил саноат корхоналарнинг таркиби. Трикотаж маҳсулотларини таъмирлашнинг асосий тартиб қоидалари. Енгил саноатдаги текстил ишлаб чиқариш корхоналари, уларнинг ёнғин хавфи ва хавфсизлик чора- тадбирлари.
Енгил саноатда асосий текстил, тола ишлаб чиқарувчи, ип-йигирув, кийим-кечак тикиш, трикотаж, пойабзал ва чарм-тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари киради. Бу корхоналар асосан алоҳида биноларга, ателье, цех ёки маиший хизмат комплекси таркибига киритилган ҳолда жойлаштирилади.
Корхона таркибига қуйидагилар киради: Ишлаб чиқариш хоналари, тайёрлаш цехи, тўқиш, бичиш, тикиш цехлари (участкалар), нам-иссиқ ишлов бериш, ишлов материалларни тайёрлаш, ишловларни таъмирлаш ва янгилаш, ярим тайёр хомашёларни тайёрлаш цехлари.
Ёрдамчи хоналар таркибига – тажриба цехи, синов лабораторияси, диспетчерлик, механик-таъмирлаш ва дурадгорлик цехлари, турли устахоналар, ёнғин ўчириш насосхонаси, электр шитхона, фурнитура, хомашё ва тайёр маҳсулот омборлари. Шу билан биргаликда меҳмонларни қабул қилиш салони ва кўргазма заллари мавжуд бўлади.
Текстил саноати ип-газлама ишлаб чиқаришнинг асосий етакчи тармоғи ҳисобланади. Бу соҳанинг маҳсулотлари – ип-газламалар сўнгги йилларда катта талаб асосида ишлаб чиқарилмоқда. Аҳолини ип-газлама матоларига бўлган эҳтиёжини ўсиб бораётганлигини қондириш мақсадида бир қатор янги корхоналар ишга туширилмоқда. Бу эса ўз ўрнида аввалам бор пахтани қайта ишлаш ва текстил корхоналарини ишлаб чиқаришнинг замон талабидаги янги технологиялари билан, иш унумдорлигини ошириш, шарт-шароитларни яхшилаш ва энг асосийси корхоналарни янги асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш билан боғлиқ. Пахта толаси ўзига хос бир қатор фойдали хусусиятларга эга, бу эса юқори сифатли ип-газлама матолари, калава-ип, трикотаж ва бошқа маҳсулотларни олиш имконини беради.

Ип-йигирув фабрикалари. Ёнғин хавфи ва ёнғин хавфсизлиги тадбирлари


Ип-йигирув фабрикаларида пахта, зиғир поя толаси, жун ва табиий толалари оғирлиги 120-275 кг бўлган кипларда (прессланган пахтанинг зичлиги 600 кг/м3 гача бўлади) келтирилади. Киплардаги пахта толаси турли ҳолатда чигилган ва эгилган (деформацияланган) бўлади. Фабрикага келтирилаётган кип ҳолатидаги пахта толаси етилмаган уруғ, барг, поялар, тугунча, қисилган ўрам, қум ва чанглардан иборат бўлади. Юқори сифатли пахта толасини олиш учун пахта титилади ва турли чиқиндилардан тозаланади.
Тўзғитиш агрегатлари горизонтал ва вертикал ишчи органлари ҳисобланган ва айланиш тезлиги 460-750 мин-1 бўлган пичоқли барабанлардан иборат.
Тараш машинаси диаметри 1300 мм, игна тасмали қопламага эга ва айланиш тезлиги 160-180 мин-1 бўлган асосий барабандан иборат.
Кенг тола шаклидаги пахта асосий барабанга келиб тушади. Барабан ва қалпоқчали игналар пахтани титиб кенг тола ҳолатига келтирилади. Эшма кўринишдаги тараб олинган тасма деб аталувчи ўрамни цилиндр шаклидаги стаз деб аталувчи идишларга жойлаштирилади. Битта титиш машинасида қайта ишланаётган пахта миқдорини тараш учун 25-30 та тараш машинаси талаб қилинади.
Кейинги жараёнлар фабриканинг хом ип тайёрлаш ва йигириш цехларида амалга оширилади, қайсики, тасма бир неча хом ип тайёрлаш машиналаридан (ровничный) ўтиб борган сари махсус механизмлар орқали чўзиб борилади, сўнг эшилиб катта ғалтакларга ўралади. Ипни якуний йигириш ишлари ҳалқали йигириш машиналарида бажарилади, яъни ўрама керакли даражадаги ип ҳолига олиб келинади, эшилади ва калава ип ҳолига келтирилади, сўнг ип йигирувчи ўқ (веретена)га ўрнатилган ғалтаклар (шпули)га ўралади.
Ишлаб чиқариш чиқинди цехлардан чиқит (угар) бўлимига келиб тушади ва керакли навларга ажратилади. Чиқитларни бир қисми хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилади, қолган қисми навга ажратиш ва қайта йигириш цехларига юборилади. Баъзи бир турдаги чиқитлар 120-130 кг кипларда прессланади.
Ип-йигирув фабрикаларининг ёнғин хавфи енгил ёнувчи моддаларни кўп миқдордалиги, ёндириш манбасини пайдо бўлиши ва ёнғинни тарқалиш йўлларини мавжудлиги билан тавсифланади. Фабриканинг йигирув хоналарида ёнувчи муҳит бўлиб, киплардаги пахта ёки тўзғиган ҳолатдаги ип толалари, пахта чиқитлари, чанг, момиқ, мойлаш маҳсулотлари, чиқитлар тўплайдиган идишлар, ёғоч ва картонли ғалтаклар, ип-йигирувчи ўқ ҳамда калава ипни ташиш учун мўлжалланган тележкалар ҳисобланади.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish