Қуритиш жараёнлари. Юқори частотали қуритгичлар. Ёнғин хавфи. Хавфсизлик чоралари
/1; 3; 10; 11; 12; 13; 21; 23; 24/
Намлик деганда нима тушунилади? Қуритиш деб нимага айтилади? Қуритиш жараёнларининг тури. Юқори частотали қуритиш жараёнининг ёнғин хавфи ва уларда ёнғин чиқиб кетишининг олдини олиш чоралари.
Юқори частотали (диэлектрик) қуритувчилар (қуритиш жойлари) қалин материалларни қуритишда ишлатилади. Уларнинг ёрдамида ёғоч, пластмасса, шунингдек диэлектрик хусусиятга эга бўлган бошқа материаллар қуритилади.
Қалин қатламли материалнинг юзаси ва унинг ички қисмларида ҳарорат ва намликни бошқариш зарур бўлган пайтларда юқори частотали электр токларидан фойдаланиш мумкин. Бу усул билан пластик массалар ва бошқа диэлектрик хоссаларга эга бўлган материалларни қуритиш мумкин. Юқори частотали қуритгичдан фойдаланилганда материал бутун қатлам бўйича бир текис қизийди. Асосий камчилиги, 1 кг намликнинг буғланиши учун 5 кВт соатгача энергия сарф бўлади.
Юқори частотали электр майдони таъсирда материалдаги ион ва электронлар ўз ҳаракат йўналишини конденсатор қопламларидаги зарядлар ишорасининг ўзгартиришига мос равишда ўзгартиради. Длиполь молекулалар айланма ҳаракатга келади олади, поляр бўлмаган молекулалар зарядининг кўчиши ҳисобига зарядланади.
Юқоридаги жараёнлар молекуляр зарраларнинг ўзаро ишқаланиши натижасида иссиқлик ажралишига ва қуритилаётган модданинг исишига олиб келади. Электр майдон кучланишини ўзгартириш орқали қуритиш тезлигини тартибга солиш мумкин (бошқариш мумкин).
Ўзгарувчан электр токи таъсирида қуритилаётган материалнинг молекулалари тебранма ҳаракатга келади, бунда материал бутун қалинлиги бўйича қизийди. Материалнинг юзасидан иссиқлик ташқи муҳитга тарқалади, шу сабабли ҳарорат материал марказидан унинг сиртига томон камайиб боради. Намлик ҳам марказдан материал сиртига томон камаяди. Шундай қилиб, юқори частотали қуритишда температура ва намлик градиентларининг йўналишлари бир хил бўлади, натижада намликнинг материал марказидан унинг сирти томон ҳаракати тезлашади. Шу сабабли юқори частотали қуритишнинг тезлиги конвектив қуритиш тезлигига нисбатан анча катта бўлади.
Диэлектрик қуритгичларда қалин қатламли материалларни бир текисда қуритиш мақсадга мувофиқдир, бироқ бунда кўп энергия сарф бўлади. Бундан ташқари, диэлектрик қуритгичларнинг тузилиши мураккаб, уларни ишлатиш эса анча қиммат. Шу сабабли юқори частотали қуритгичлардан фақат қимматбаҳо диэлектрик материалларни қуритишда фойдаланиш иқтисодий самара беради.
Юқори частотали қуритиш жойларининг ёнғин хавфи ёнувчи материалларнинг миқдорининг кўплиги, уларнинг хоссаси, зичлигининг нотекислиги, ёндириш манбаларининг ўзига хос хусусиятга эгалиги, мураккаб юқори частотали қурилманинг мавжудлиги ва кўп тармоқли электр манбаининг ишлатилиши билан белгиланади. Ёндириш манбаларининг ўзига хос хусусиятига авваламбор электр энергияси билан боғлиқ бўлган ёндириш манбаларининг мавжудлиги билан белгиланади.
Юқори частотали қуритиш жараёнлари учун қуритилаётган материалнинг ёниб кетишига ва қуритиш жойи электр тармоқларининг бузилишига олиб келувчи, ўша жойнинг ўта даражада қиздирилиши ўзига хос хусусият ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |