Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Ёнувчи чанг ажралиб чиқадиган аппаратлар ичидаги муҳитнинг ёнувчанлигини баҳолаш. Ёнғин хавфсизлиги тадбирлари



Download 2,93 Mb.
bet4/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Ёнувчи чанг ажралиб чиқадиган аппаратлар ичидаги муҳитнинг ёнувчанлигини баҳолаш. Ёнғин хавфсизлиги тадбирлари

/1; 2; 10; 11; 24/
Чанг ва кукун хомашё, ёрдамчи, оралиқ ва охирги ишлаб чиқариш маҳсулоти сифатида. Аппарат ва жиҳозларнинг ёнғин хавфсизлигини чанг ҳолатига боғлиқлиги. Чангнинг ишлаб чиқариш хоналарига чиқиш сабаблари. Чангдан тозалашнинг турлари. Ичида чанг мавжуд бўлган аппарат ва қувурларнинг ёнғин хавфини камайтириш чоралари.
Ишлаб чиқариш шароитларида чанг ва кукунлар (майдаланган қаттиқ модда ва материаллар) хомашё сифатида (кукун - кукунли металлургияда, куя - резина ишлаб чиқаришда), ёрдамчи технологик материал сифатида (чанг ҳолдаги ёнилғи), оралиқ ёки охирги маҳсулот сифатида (ун, қанд упаси ва бошқалар) билвосита маҳсулот ёки чиқинди (ун, тамаки, ёғоч чанглари) сифатида бўлиши мумкин. Газ фазосининг ҳаракат тезлигига қараб технологик жиҳозлардаги чанглар тўзиган (аэрозоль) ёки ўтроқ (аэрогель) ҳолатида бўлиши мумкин. Бу ҳолатда аппарат ва жиҳозларининг ёнғин хавфсизлиги чангнинг ҳолатига боғлиқ бўлади: ўтроқ чанг чўғланиб ёниши мумкин; учиб юрувчи чанг эса ҳаво билан портловчи аралашма ҳосил қилади. Ёнғиндан муҳофаза қилиш учун чангнинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишини билиш муҳим аҳамиятга эга.
Бу ўтиш чегараси қаттиқ модданинг ўтроқ ҳолатига ўтиш тезлиги билан аниқланади, яъни газ фазосининг минимал тезлигини, қачонки маълум хоссали қаттиқ заррача жиҳозлар, конструкциялар ва бошқаларга ўтиришни бошлайди.
Учиб юрган чангнинг ҳаво билан аралашиб ёнувчи фазо ҳосил қилишини баҳолашда шу чанг алангаланишининг қуйи концентрация чегараси муҳим аҳамиятга эгадир, негаки чанг алангаланишининг юқори концентрация чегарасига эришиш амалда мумкин бўлмаган ҳол.
Демак, бундай аппаратларда портловчи концентрация ҳосил бўлиш шартини қуйидагича ифодаласа бўлади,

бу ерда, - аппарат ичидаги чанг концентрацияси.
Аппарат ичидаги чангнинг ҳақиқий концентрацияси фақат учиб юрувчи чанг миқдорини аниқлаш билан амалга оширилади.
Уни шу аппарат ичидаги учиб юрувчи ҳамда баъзи ҳолатларда ҳавога кўтариладиган ўтроқ ҳолдаги чанглар йиғиндиси билан аниқланади.
Аппарат ва қувурларда ёнувчи-портловчанлик хавфини камайтирувчи қуйидаги чоралар мавжуд:

  1. Нисбатан кам чанг ажратиб чиқарувчи, жараёнларни қўллаш (намлаб майдалаш, қаттиқ ва толасимон материалларни ҳўл жараёнларда қайта ишлаш).

  2. Аппаратлар ичига доимо ёки хавфли вақтларда ёнмайдиган газларни киритиш (масалан тегирмонларнинг ишга тушириш ёки тўхтатиш даврлари).

  3. Машиналарга чанг сўриш тизимларини ўрнатиш.

  4. Чанг ва кукунларни ҳаво транспорти ёрдамида ҳаракатлантириш учун ёнмайдиган газларни ишлатиш.

  5. Ҳаво транспортида майдаланган материалларни ҳаракатлантиришда чанг ўтроқ ҳолатга ўтмаслиги учун ҳаво тезлигини оптимал ушлаб туриш.

  6. Аппаратлар ва қувурларнинг конструктив ечимини, чанг йиғилмайдиган қилиб бажариш.

  7. Бункер ва қувурларда чанг тиқилиб қолмаслиги учун уларни силкитиб турувчи мосламалардан фойдаланиш.

  8. Аппарат ва қувурлар деворларига чанг ёпишмаслиги учун уларни намланишдан сақлаш.





  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish