Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Қаттиқ моддаларни узатиб бериш воситаларининг ёнғин хавфсизлиги. Узатиш воситаларининг турлари. Ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари



Download 2,93 Mb.
bet26/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Қаттиқ моддаларни узатиб бериш воситаларининг ёнғин хавфсизлиги. Узатиш воситаларининг турлари. Ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари

/3; 10; 11; 14; 21; 23; 24/
Қаттиқ моддаларни узатиб бериш воситаларининг турлари ва ишлаш принципи. Қаттиқ моддаларни узатиб беришдаги ёнғин хавфи, ёндириш манбалари ва ёнғин хавфсизлиги техник ечимлари.
Қаттиқ моддаларни узатиб бериш ускуналари тўхтовсиз ва даврий ишлайдиган; горизонтал, вертикал ва аралаш бўлиши мумкин. Юқори ёнғин хавфини сочилувчан материалларни тўхтовсиз транспортировка қилиш ускуналари: транспортёрлар, элеваторлар ва пневматик қувурлар юзага келтиради. Транспортёрларнинг лентали, пластинкали, скребкали, винтли, вибрацион турлари мавжуд. Саноатда кўпроқ лентали транспортёрлар ишлатилади. Элеватор қаттиқ моддаларни вертикал узатиб бериш учун қўлланилади. Элеватор ва транспортёрларнинг ёнғин хавфи катта миқдордаги ёнувчи материалнинг мавжудлиги, интенсив равишда чангнинг ажралиши, ёндириш манбаи пайдо бўлиши эҳтимоли ва ёнғиннинг катта тезликда тарқалиши билан тавсифланади. Сочилувчан материалларни транспортировка қилишда ҳавонинг чангланишини камайтириш учун сўриш тизими мавжуд бўлган ёпиқ транспортёрларни қўллаш керак. Пневматик транспортировка замонавий технологияда кенг қўлланилаётган транспортировка турларидан бўлиб, майдаланган қаттиқ моддаларни қувурлар орқали газ оқимида транспортировка қилиш жараёнидир. Бунда ишчи газнинг ҳаракати вентилятор, вакуум-насос ёки компрессорлар ёрдамида амалга оширилади. Пневмотранспортдаги газнинг тезлиги 8 дан 35 м/с гача бўлади.
Транспортёрларни қўллашда ёндириш манбалари бўлиб ишқаланиш иссиқлиги, фрикцион учқунлар, статик электр разрядлари ва транспортировка қилинаётган моддаларнинг ўз-ўзидан ёниши хизмат қилиши мумкин. Тажрибаларнинг кўрсатишича лентали транспортёрларнинг лентасининг қизиши, барабанга ишқаланиши натижасида ҳосил бўлади. Айниқса бу ҳодиса лента тўхтаб қолганида жадал ривожланади. Бунда ҳарорат юқори даражаларгача кўтарилади ва алангаланиш содир бўлиши мумкин. Пневмотранспортларнинг ёнғин хавфининг юқорилиги майда ёнувчи моддалар ҳавода тўзғиган ҳолатда бўлади. Пневмотранспорт тизими ичидаги ёнувчи муҳитни инерт газни қўллаган ҳолда бартараф этиш мумкин. Пневмотранспортларда ёндириш манбалари бўлиб статик электр разрядлари, вентилятор парракларининг корпусга урилишидан ҳосил бўладиган механик учқунлар ва қолиб кетган чангларнинг ўз-ўзидан ёниши хизмат қилиш мумкин.
Хавфсизлик чоралари: лентанинг тиқилиб қолишини олдини олиш, авария вақтида транспортёрларни автоматик ўчириш қурилмасини ўрнатиш, барабаннинг ҳароратини кузатиб бориш тизимини қўлланилиши, барабанни ташқи ва ички совитиш ускуналарининг ўрнатилганлиги. Чанг ва материалларнинг ўз-ўзидан ёнишининг олдини олиш мақсадида конструкцияларни ва аппаратларни ўз вақтида чангдан тозалаб туриш лозим. Ёнғин тарқалишининг олдини олиш учун кенг тармоқли транспорт тизимининг деворларидан ўтиш жойларида автоматик равишда ишга тушадиган дренчер сув ва кўпик пардалари ўрнатиш тавсия этилади. Пневмотранспортнинг электр ўтказувчи қисмлари ерга уланган бўлиши, урилишдаги учқун пайдо бўлишининг ва қолиб кетган чангларнинг ўз-ўзидан алангаланишининг олди олинган бўлиши лозим.


  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish