Электр мосламаларидан ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва
унинг олдини олиш чоралари
/1; 2; 5; 6; 7; 12/
Электр токидан ёнғин келиб чиқиш асосий сабабларини санаб ўтиш ва ҳар қайси ҳодисага қисқача тушунча бериш, ёнғин хавфини камайтириш амалларини кўрсатиш.
Ишлаб чиқариш ривожланаётган бир пайтда муҳим аҳамиятга эга бўлиб электр ускуналарининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш алоҳида ўрин тутади. Электр қурилмаларининг эксплуатация қилишдан келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғин хавфи электр тармоғида машина ва аппаратларда ёниши мумкин бўлган ҳимоя қатлами ва ёнғин манбаи, борлиги сабабдир. Ҳимоя қатламида ишлатилаётган матолар ёнувчидир (пахта ва ипак, резина, лак мато, қоғоз, картон, полистирол, полиэтилен, полихлорвинил, трансформатор мойи). Ҳаводаги кислород билан ЕАСнинг буғлари, очиқ ҳолда электр қурилмалари монтажи қилинганда ҳар доим ёнувчи ёки портловчи модда ҳосил қилиши мумкин.
Электр мосламаларидан ёнғин келиб чиқиш сабаблари бўлиб: электр симларида, машина ва аппаратларда қисқа туташув (ҚТ) ва ортиқча юкланиш ҳодисаси; электр симларини улаш жойларида, электр мосламаларини контакт жойларида катта ўтиш қаршилиги; учқун ва электр ёйи ҳисобланади.
Электр мосламаларида қисқа туташув ҳодисаси. ҚТ нинг келиб чиқиши ва унинг олдини олиш чоралари
/1; 2; 5; 6; 7; 12/
Қисқа туташув ҳодисаси ҳақида тушунча бериш, таърифини келтириш, унинг келиб чиқиш сабабларини, ёнғин хавфини мисоллар келтириб тушунтириш, ҚТ дан муҳофазаланиш йўлларини кўрсатиб ўтиш.
Қисқа туташув деб - фазалар орасидаги кичик қаршилик орқали ишни нормал ҳолатида кўзда тутилмаган туташувга айтилиб, ерга ётқизилган нейтрал тизимда эса - бир ёки бир нечта фазаларни туташиб ерга ўтишидир (ёки нол симга). Қисқа туташувнинг оддий услуби бўлиб, уч фазали қисқа туташув, яъни бир вақтнинг ўзида ҳамма учта фазани бир нуқтада туташувига айтилади.
Қисқа туташувнинг - асосий сабаблари бўлиб электр симларида, кабел, машина ва аппаратларда ҳимоя қатламининг бузилиши бўлиб, у кучланишнинг юксалиши, яшинни тўғридан-тўғри тушиши, ҳимоя қатламини эскириши, электр жиҳозларига қаровсизлик ва механик жароҳатланиши сабабли ҳосил бўлади.
Қисқа туташувнинг - ажралиб турадиган сабабларига симларни ва ток ўтказувчи қисмларни эриши киради. Бундай симларни эриши кўп ҳолларда металл шарсимон эриган кўринишида бўлади.
Қисқа туташувдан муҳофазаланиш икки йўналишда олиб борилиши керак: биринчидан қисқа туташувга ҳосил бўлишига йўл қуймаслик керак, иккинчидан хавфли токлар таъсир вақтини чеклаш керак. Қисқа туташувнинг олдини олиш амалларига электр қурилмаларининг монтаж қилиш, уларни тўғри танлаб, эксплуатация қилиш киради. Тақсимлов шчитлари, машиналар, аппаратлар, приборлар, сим ва кабеллар атроф муҳит, токнинг қиймати ва тури, кучланиш, юкланиш қувватига мос келиши керак.
Қисқа туташувнинг хавфини камайтириш ва унинг вақтини чеклаш учун ҳимоя аппаратлари ўрнатилади, улар ҳимоя қатламини алангаланишини, ўтказгичлардаги ток ўтказувчи толаларини эришини олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |