Электр мосламаларининг қайси қисмлари ерга уланади ёки нолга уланади ва қандай холларда ерга улаш ёки нолга улаш албатта амалга оширилиши шарт /2; 3; 5; 6; 7; 8; 14; 15/
Электр мосламаларини ерга ва нолга улашнинг мақсадини, қайси қисмлари ерлантирилишини ёки нолга уланишини тушунтириш, улашга қўйиладиган талабларни санаб ўтиш, қандай ҳолларда ерга ва нолга улаш албатта бажарилишини меъёрий ҳужжатлар бўйича асослаб бериш.
Электр мосламаларини қуйидаги қисмларини ерлантирилади:
-электр машиналарининг, трансформаторларнинг, ёритиш чироқларининг ва турли электр аппаратларнинг устки қобиқ қисмлари;
- ўлчаш ва пайвандлаш трансформаторларнинг иккиламчи чўлғамлари;
- электр ўтказгичларнинг (симлар) устки ҳимоя қобиқ, зирҳли қисмлари;
- тақсимлаш қутилари ва шкафларининг каркас қисмлари ва бошқа бир қанча аппаратлар ўрнатилган металл қисмлари.
ЭМТҚ (ПУЭ) нинг 1.7 боби 1.7.33 бандига асосан электр мосламаларида ҳамма ҳолларда кучланиши 380 В ва ундан юқори ўзгарувчан токда, 440 В ва ундан юқори ўзгармас токда ерга улаш ва нолга улаш бажарилиши шарт. Портлаш хавфи бўлган ҳудудларда ҳар қандай кучланишда бажарилиши керак.
Нейтрали изоляциялаштирилган электр тармоқларида ерга улаш қурилмасининг қаршилиги 4 Ом дан юқори бўлмаслиги керак. Генератор ёки трансформаторларнинг умумий қуввати 100 кВА ва ундан кам бўлса, ерга улаш қурилмаларининг қаршилиги 10 Ом бўлиши мумкин. (ПУЭнинг 1.7.6 банди).
Линия кучланишлари 660; 380 ва 220 В бўлган уч фазали токда ёки 380; 220 ва 127 В бўлган бир фазали токда нейтрали тим бекилган электр тармоқларида ерга улаш қурилмасининг қаршилиги 2; 4 ва 8 Ом катта бўлмаслиги керак. (ПУЭнинг 1.7.4 банди).
Яшин қайтаргичнинг ҳимоя ҳудуди деб нимага айтилади ва ҳимояланган ҳудуд ишончлилиги даражасига қараб хиллари
/1; 2; 3; 5; 6; 7; 8; 13/
Яшин қайтаргичнинг ҳимоя ҳудудини таърифлаш, ҳимоя ҳудуди ишончлилиги даражасига қараб хилларини кўрсатиб бериш.
Яшин қайтарувчининг ҳимоя ҳудуди деб, яшин қайтарувчи қурилма ўрнатилган шундай ҳудудга айтиладики, бунда шу ҳудуд ичига кирадиган бино ва иншоотлар тўғри уришдан аниқланган маълум ҳимояланганлигига тушунилади. Ҳимояланган ҳудуд ишончлилиги даражасига қараб икки хилга бўлинади:
- А хилига кирувчи ҳимояланган ҳудуд 99,5 % ишончлилик даражасига эга.
- Б хилига кирувчи эса 95% ва ундан юқори.
Бино ёки иншоот қачон ҳимояланган ҳисобланади, қачонки ҳимояланаётган бино ёки иншоот яшин томонидан урилмайди, агарда у бутунлай яшин қайтарувчи ҳимоя ҳудудига кирган бўлса. Яшин қабул қилувчининг хилларига қараб яшин қайтарувчи қуйидагиларга бўлинади: стерженли, яъни якка ўқли бўлиб ўрнатиладиган; тросли; тўрсимон. Сонига қараб ва ҳимоя ҳудудига қараб улар битталикка, иккиталикка ва кўпликка бўлинади. Бундан ташқари яшин қайтарувчилар якка ўзи турувчи, ҳимоя қилинаётган бинодан изоляция қилинган ва қилинмаганликка бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |