Статик электр зарядларининг ҳосил бўлиши ва унинг ёнғин хавфи. Статик электрдан ҳимояланиш усуллари
/1; 2; 5; 6; 7; 8; 11; 14/
Статик электр зарядларининг ҳосил бўлиши, унинг хавфли оқибатлари ҳақида тушунча бериш. Статик электрдан ҳимояланиш усулларини санаб ўтиш ва хар бир усул бўйича қисқача тушунча бериш.
Бир хилдаги ишлаб чиқариш жараёнларида статик электрлари ҳосил бўлиши, яъни электр зарядларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг манфий ва мусбат электр зарядларига бўлиниши билан ўтади. Бир хилда бу зарядлар тезда ерга тарқалади, йўқолади. Бошқа ҳолларда эса улар тўпланиб, юқори электр майдони кучланганлигини ҳосил қилади. Енгил алангаланувчи суюқликлар, ёқувчи суюқликлар, ёнувчи газлар, чанг, тола ишлатиладиган ишлаб чиқариш саноатларида статик электрнинг учқунли заряди портлаш ва ёнғинлари келтириб чиқаришни мумкин.
Бир хил вазиятларда статик электр носоз (брак)) маҳсулотлар чиқишига, двигателларнинг ва қурилмаларнинг тезлигининг ортиб кетишига сабаб бўлади. Шундай бир ҳолатларда статик электр зарядлари ишчи, хизматчиларга жароҳат келтириши ҳам мумкин.
Статик электрнинг пайдо бўлиши жуда мураккаб жараён бўлиб, у жуда кўп факторларга боғлиқ бўлади. Ҳозирги давргача статик электрни тушунтириб бера оладиган аниқ фикр йўқ, фақатгина ҳар хил тахминлар бор. Лекин статик электрнинг ҳосил бўлишини тушунтирувчи битта фикр, яъни икки хил электр қатламининг пайдо бўлиши ва улар статик зарядларнинг тўғридан-тўғри манбаси бўлиб хизмат қилиши маълум.
Энг кўп тарқалган гипотеза (фикр)лардан бири бу моддаларнинг ва материалларнинг бир-бири билан алоқаси (ишқаланиши) алоқали статик электр ҳосил бўлишидир. Мана шу фикрга (гипотеза) асосан статик электр иккита ҳар хил таркибли, моддаларнинг бир бирига тегишиши ва шу тегишиш юзасида ҳар хил атом ва молекулалар кучларининг тортишиши туфайли содир бўлади. Бунда модданинг электронлари ва ионларининг бўлиниши, иккита қарама-қарши белгили электр қатлами пайдо бўлиши кузатилади.
Статик электр инсонларда ҳам тўпланиши мумкин, асосан таг қисми ток ўтказмайдиган оёқ кийим кийганида, шерст материал кийимларда, сунъий толали кийимларда.
Бир хил технологик жараёнларда ерга нисбатан потенциал (ёки ер билан алоқадор ўтказувчан металл юзаларда) статик электр ўнлаб киловольтгача етиши мумкин. Шундай қилиб, статик электр ҳосил бўлган вақтида бир мунча аниқланмаган жараёнлар бир вақтда содир бўлиши мумкин.
Статик электр разрядларидан ҳимояланиш ҳамма В-I, В-Iа, В-Iб,
В-II, В-IIа, П-I, П-II ҳудуди бўлган портлаш ва ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришда бўлиши шарт.
Статик электр хавфининг йўқотишнинг асосий усулларига қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) Технологик жиҳозларни, коммуникацияларни, аппаратларни ва идишларни ерга улаш;
2) Ҳаво намлигини ошириш ёки статик электрга қарши моддаларнинг ишлатиш йўли билан юза ҳажмининг ва электр қаршилигининг юзасининг камайишини таъминлаш;
3) Ҳаво ёки муҳитни, баъзи ҳолларда аппаратлар, идишлар ва шунга ўхшашларнинг ионизациялаш, яъни ионларини йўқотиш.
Бундан ташқари, яна статик электрни бир неча йўллар билан йўқотиш мумкин. Шулардан, портлаш хавфи бўлган аралашмани (концентрацияни) йўқотиш, суюқликларни тезлигини камайтириш, енгил алангаланувчи суюқликларни ёнмайдиган суюқликлар билан алмаштириш ва шунга ўхшашлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |