Аҳоли кўп йиғиладиган масканларда (мактаб ёшигача бўлган муассаса) ёнғин содир бўлган ҳолда одамларни эвакуация қилиш режаси, унинг тузилиши ва мазмуни.
/14, 20/
Эвакуация режасининг тузилиши. Ишлаб чиқиш тартиби. Графикага оид қисмини ишлаб чиқиш. Қўл билан ишлатиладиган хабарловчилар, ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш кранлари, телефонларни шартли белгилар орқали кўрсатиш. Эвакуация режаси сақланиши тартиби. Ўқув ёнғин ташвиш хабари (тревога) ўтказиш тартиби.
ЁХҚ 01-97 нинг 1.16-бандига асосан, одамлар кўп йиғиладиган (50 та ва ундан кўп) масканларда ёнғин вақтида одамларни эвакуация қилиш схематик режасига қўшимча қилиб, одамларни тезкор ва хавфсиз эвакуациясини таъминлаш бўйича хизматчиларни ҳаракатини белгиловчи йўриқнома ишлаб чиқилиши керак. Йўриқномага асосан, эвакуацияга жалб этиладиган хизматчилар билан камида олти ойда бир маротаба амалий машғулотлар (тренировкалар) ўтказилиши керак.
Амалиётнинг кўрсатишича, ёнғин юз берганда ўқувчи ва хизматчиларни эвакуацияси бўйича маскан миқёсидаги машқларни ташкиллаштириш ва ўтказиш ўзига хос қийинчиликларга эга.
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги раҳбарнинг буйруғи ва ўқув машқларини ўтказиш режаси юқоридаги каби ишларни ташкиллаштириш намунаси бўлиб хизмат қилади.
___-сонли мактабгача тарбия муассасаси тарбияланувчиларининг шошилинч эвакуацияси бўйича машқлар ўтказиш режаси
Мақсад: Ёнғин юз берганда муассаса тарбияланувчилари ва ходимларининг ҳаракатини ўрганиш, тарбияланувчи ва ходимларни шошилинч эвакуация қилиш маҳоратини оширишни ўрганиш.
Вазифалар:
Марказий чиқиш йўлаги (жойи), ошхонанинг ён томонидаги чиқиш йўли ва биринчи қават деразаси орқали синов эвакуациясини ўтказиш.
Гуруҳлар билан ишлайдиган тарбиячиларнинг қуйидаги асосий ҳаракатларини ўрганиш:
- «узоқ қўнғироқ» сигналини сезиш;
- гуруҳ журналини олиш;
- болаларни ташкиллаштирилган ҳолда ташқарига олиб чиқиш;
- эвакуация қилинган болаларнинг сони ҳақида муассаса мудирига билдирги топшириш.
3. Тарбияланувчиларда болалар боғчасидан ташкиллаштирилган ҳолда чиқиш маҳоратини шакллантириш.
4. Эвакуацияни бошқариш бўйича маъмурият ҳаракатини ўрганиш.
5. Ёнғин ўчириш звеносини жалб этиш.
Ўқув жанговар вазифа: захира чиқиш йўлакларидан (жойларидан) бири орқали чиқиб бўлмайдиган вазиятда, эвакуацияни ўрганиш.
Умумий тавсиялар
Болаларга, деразалар захира эвакуация чиқиш йўлаги (жойи) ҳисобланмаслигини тушунтириш зарур. Деразалардан фақат, одамларни шошилинч қутқариш учун ёки ҳаёт учун бевосита хавф туғилганда ёнғин ўчирувчилар фойдаланишади.
Барча эвакуация ҳаракатлари, ўзини тутишнинг асосий қоидалари билан биргаликда тушунтирилиши керак:
Ваҳима қилмаслик.
Яширинмаслик.
Барча билан бирга бўлиш, аммо тиқилишмаслик ва туртишмаслик.
Шовқин солмаслик. Йўқса раҳбарнинг буйруқлари эшитилмайди.
Коридорлар, холлар ва бошқа хоналар бўйлаб оловни тез тарқалишига кўмак берувчи ҳаво оқимларини ҳосил қилмаслик мақсадида ўзидан сўнг барча эшикларни беркитиш ва деразаларни очмаслик (ойналарни синдирмаслик).
Эвакуация даврида катта ёшдаги болалар кичик ёшдаги болаларга ёрдам беришлари керак. Бу, олинган кўникмаларни мустаҳкамлаш ва жавобгарлик ҳис-туйғусини ривожлантиришда уларга ёрдам беради.
____- сонли болалар боғчаси бўйича
2006 йилнинг 1 сентябр кунидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |