6.Электргазпайванд ишларини ўтказишда қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилинсин, шу ҳисобда*:
- электргазпайванд ишлари фақат болалар боғчаси мудирининг ёзма рухсати билан амалга оширилсин;
- пайванд ишларини ўтказиш жойлари беш метр радиус атрофида ёнувчи материаллардан бўшатилсин, агарда бунинг иложиси бўлмаса, ёғоч конструкциялар сув билан намлансин ёки асбест кигиз билан ҳимоялансин;
- ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ўтказилсин, пайванд ишларини ўтказиш ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилсин;
- пайвандлаш ишлари жойи бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлансин: ёнғин ўчиргичлар, қум тўлдирилган қутилар, белкурак, сувли челаклар билан;
- пайванд ишларига болалар қўйилмасин;
- пайванд ишлари тугаши билан пайванд жойи ва унга ёнма-ён бўлган хоналар кўздан кечирилсин.
7. _______ дан (сана) бошлаб, ёнғин юз берганда бажариладиган ҳаракатлар қоидаси жорий қилинсин.
_____________
* Пайванд ишларни бошлашдан олдин, болалар боғчаси мудири пайвандчининг пайванд ишларини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билишини текшириши зарур.
Ёнғин ҳақида хабар бериш тизимлари.
/9; 11;14/
Ёнғин тўғрисида хабар бериш тизимларининг вазифалари. Ёнғин ҳақида хабар бериш тизимлари билан таъминланиши шарт бўлган объектлар рўйхати. Ёнғин ҳақида хабар бериш тизимларининг тузилиши. Радиокарнайлар ўрнатиладиган жойлар. Ёнғин ҳақида бериладиган хабарнинг тахминий матни.
Бир вақтнинг ўзида қаватида 10 кишидан ортиқ одамлар бўладиган бино ва иншоотларда (яшаш уйларидан ташқари) ёнғин ҳақида хабар берадиган мослама ўрнатилиши ҳамда ёнғин вақтида бинони тарк этиш режаси ишлаб чиқилиб кўринадиган жойга ўрнатилиши зарур. Ёнғин тўғрисида хабар берувчи тизимларнинг вазифаси- биноларда ёнғин содир бўлганда ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабарни тизим орқали диспетчер ёки назорат пунктларига етказиш.
Бинолардаги содир бўлган ёнғинлар ҳақидаги хабарни (бинони тарк этишни бошқаришни) иштирок этиш учун ички радио эшиттириш тармоғи ва корхонадаги мавжуд бўлган бошқа тармоқ (сигнал, телефон тармоғи)лардан фойдаланиши мумкин.
Ёнғиндан хабар берувчи тизимга, қоидага мувофиқ қўйидаги асосий ускуналарни киритилиши керак: хабар бериш матнларини олдиндан магнит лентасига ёзиб борувчи магнитофон, кучайтирувчи, коммутация чиқиш ускунаси, тарқалувчи чиқим тармоғи, товуш колонкалар (динамиклар) ва ҳ.к..
Ёнғин ҳақида хабар бериш тизими қўйидаги талабларга жавоб бериши керак:
бинонинг хавфли ҳудудида бўлган ёнғин ҳақида хабар беришни унинг ҳамма қисмига ва ҳамма одамларга етказилишини таъминлаш керак; Даволаш, мактабгача болалар муассасалари ҳамда мактаб интернатларининг дам олиш ётоқхоналарида ёнғин ҳақидаги хабар фақат хизматчи ходимларига етказилади;
бинодаги одамларнинг ҳолатини инобатга олиш, (уларнинг мустақил ҳаракати, эвакуация йўлларини ва миллат миқдорини билиш);
эвакуация босқичлари пайтида унинг ишлашини;
1.8.7. Ёнғиндан хабар бериш мосламалари қутқариш режаси асосида бир вақтнинг ўзида бутун бино, иншоот бўйича ёки алоҳида қисмлар бўйича қават бўлимлари ва бошқаларни амалга оширишни таъминлай олиши керак.
Ёнғин ҳақида хабар қилиш мосламаларидан фойдаланиш ҳақидаги маълумот йўриқномаларда, ёнғин ҳолатида бинони тарк этиш режаларида, ушбу мосламани ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар кўрсатилган ҳолда аниқланади.
1.8.8. Ёнғин ҳақида хабар бериш мосламалари билан жиҳозланиши шарт бўлмаган масканларда корхона раҳбарлари, инсонларга ёнғин ҳақида хабар бериш тартибини аниқлаши ва ушбу вазифага жавобгар шахс тайинлаши керак.
1.8.9. Ёнғиндан хабар бериш мосламалари овозини пасайтириш, баланд қилиш ва электр тармоғидан узиб қўйиш ҳеч қандай мосламаларисиз уланиши керак.
Ёнғин ҳақидаги хабарни ва бинони тарк этишни бошқаришни ишончлироқ бўлиши учун ички радиоэшиттириш тармоғи ва корхонадаги мавжуд бошқа тармоқлардан фойдаланиш мумкин.
1.3.2.1. Аҳоли кўп йиғиладиган масканлар автоматлашган ўт ўчириш ёки ёнғиндан хабар бериш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак (3-илова Б. Ёнғинни зудликда сезувчи ва хабар берувчи мослама ўрнатилиши).
3-сонли илова. Б. Ёнғинни зудликда сезувчи ва хабар берувчи мослама ўрнатилиши.
Илмий ва ўқув муассасаларида, мактабгача болалар, соғломлаштириш, даволаш муассасаларида, ётоқхоналарда, меҳмонхоналар, мотел, кемпинг, оромгоҳларнинг ҳамма хоналари (ювиниш, ҳожатхона ва ўт ўчириш автоматик мосламалари ўрнатилган хоналардан ташқари) ёнғинни зудликда сезувчи ва хабар берувчи мослама билан жиҳозланиши лозим.
Одамлар яшаши учун мўлжалланган биноларнинг маъмурий-маданий омборхоналари ҳам ёнғинни зудликда сезувчи ва хабар берувчи мослама билан жиҳозланиши керак.
ҚМҚ 2.08.02-96 талаблари. 56-Илова. Мажбурий (кўчирма)
Ёнғин ҳақида хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш воситалари ва усуллари
т/р
|
Бино, иншоот,
хоналар тури
|
Хабар қилиш воситалари ва усуллари
|
Эвакуацияни бошқариш ва хабар қилиш воситалари ўринлари
|
Эслатма
|
9.
|
Даволаш профилактика муассасалари, мактабгача болалар муассасалари, ногиронлар ва қариялар учун интернатлар, уйлар, руҳий-неврологик интернатлар ва санаториялар, маданий-томошага оид болалар муассасалари ва ҳ.к., бинонинг сиғими ва қаватлилигидан қатъий назар.
|
Мураккаб (ярим автоматик ёки автоматик) ёруғ-ликли, овозли ва нутқли (сўзлашиш қурилмалари, қўнғироқлар, ёруғлик таблоси ва кўрсаткичлари).
|
Хабар бериш воситалари маъмурий хоналарда, навбатчи ходимлар ва навбатчи врачлар кабинетларида (медицина ҳамширалари постларида) ўрнатилади. Катта муассасаларда, ёнғинни бевосита хавфи бўлган ҳолларида маҳаллий радиотармоқдан ички хабар бериш системалари учун фойдаланишга рухсат этилади. Ёруғлик таблоси «ЁНҒИН» - фақат навбатчи ходимлар постида ўрнатилади.
|
Зоналар бўйича навбатчи ходимларга хабар бериш ёнғин вақтидаги шароитга боғлиқ ҳолда бўлади.
|
Эслатма: 1. Ёнғин ҳақида сигнал бериш учун мўлжалланган қўнғироқлар ва сиреналар, қизил рангга бўялган бўлиши лозим.
2. Мураккаб ҳажмий–режавий йирик объектларда, ёнғин ҳақида хабар берувчи ва ёнғин вақтидаги вазиятни ва эвакуация шартларини амалий (оператив) назорат қилиш учун қурилмаларни ўз ичига олган эвакуация бошқарувини ва диспетчерлик пультини кўзда тутиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |