Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги



Download 2,93 Mb.
bet70/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Ёнғин хавфсизлик чоралари.
Элеваторнинг асосий бино ва иншоотларини ёнғинга бардошлиги II даражадан кам бўлмаслиги керак. Ёнғинга бардошлик чегараси силослар учун 1,2 соат.
Силос тепасидаги транспорт галереялари учун ёнғинга бардошлик даражаси белгиланмайди, лекин юк кўтарувчи ёнувчи конструкцияларни қўллаш тақиқланади.
Ишчи башняда фақат битта кенглиги 1 метр бўлган зина бўлади.
Битта чиқиш йўли фақат «Б» тоифали хонада хона майдони 120 м2 қадар бўлганда, «В» тоифали хонадан эса хона майдони 200 м2 қадар «Г» ва «Д» тоифали хонадан хона майдони 300 м2 бўлганда рухсат берилади. Зинапояни ёнғинга бардошлик чегарасини 0,25 соатга камайтиришга рухсат берилади, бунда зина кенглигини 0,8 м га қисқартириш мумкин. Ташқи темир зиналарнинг қиялигини 45 градусдан 60 градусга қадар камайтиришга рухсат берилади.
Ишлаб чиқариш хоналаридан зинага чиқиш эшикларининг ёнғинга бардошлик чегараси 0,75 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Ёнғинни ўчириш учун ҳар бир қават қуруқ қувурлар билан жиҳозланиб сув енглари дастак билан таъминланади.
Силосларни остки қисмидаги галереядан камида иккита чиқиш йўли ўрнатилади: биринчиси – темир йўли тарафга, иккинчиси – ҳовлига. Силосларни юқори қисмидаги галереядан биринчи чиқиш йўли ишчи башняга, иккинчи чиқиш йўли ташқи темир зина ўрнатилган том қисмига ўрнатилади.
Дон сақлаш омборларида том қопламаси учун ичи бўшлиқ бўлган ва ёғоч конструкцияларини қўллаш тақиқланади.
Бир қаватли ёнғинга бардошлиги 2-даражада бўлган биноларнинг том қопламаси ёнувчи материалдан бажарилишига рухсат берилади, лекин бу ёнувчи конструкцияларига ёнғиндан ҳимояловчи моддалар билан ишлов берилиши зарур.
Дон сақлаш омборларининг пол қисми асфальт-бетонли, бетонли, тупроқ-бетонли қилиб бажарилади.
Омборларнинг дарвозалари ҳар 18 метр оралиқ масофада ўрнатилади. Донни юклаш ва тушириш жараёнлари комплекс механизациялашган бўлса бинонинг ёнғинга қарши деворига иккита дарвоза ўрнатилади.
Тўкилган донни сақлашда бино том қопламаси конструкциясига, электр симларига, ёритиш чироқларига қадар 1 метр кам бўлмаган оралиқ масофа қолдириш зарур. Омборда донни ўз-ўзидан қизиши юз берганда белкурак ёки бошқа мослама ёрдамида кўчириш учун 10% бўш майдон қолдириш керак.
Дон тараларда шатабелл усулида сақланади, узунлиги бўйлаб кенглиги 2 метрдан, ён тарафлама 1,2 метрдан кам бўлмаган йўлаклар қолдирилади.
Чиқинди ва чанглар чанг ажратиш ускунасидан (циклон) пневматик усулда махсус омборларга транспортировка қилинади. Чиқинди омборлари элеватор биносидан камида 50 метр масофада жойлаштирилади. Ҳаво алмаштириш тизимида фақат ёнмайдиган материаллардан бажарилган бўлиши керак.
Нам дон 60-70 оС қадар ўз-ўзидан қизиш хусусиятига эга. Бундай ҳарорат хавф туғдириши мумкин, негаки енгил ёнувчи суюқликни буғланиши ортади. Дон қатламидаги ҳарорат термометр ёки термошчуплар ёрдамида аниқланади, агар белгиланган ҳароратдан ортса, донни бошқа жойга ағдариш ёки кўчириш, қатламни ёйиб юбориш ва шу каби тадбирлар ёрдамида ҳарорати пасайтирилади. Дезинфекция ўтказилишида ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ риоя қилиш зарур.
  1. Техник газлар ва уларнинг ёнғин хавфи

/ 2; 3; 10; 11/
Техник газларнинг турлари. Ёнувчи газларни ёнғин хавфини баҳолашдаги асосий кўрсаткичлар. Техник газларнинг ёнғин хавфи ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун тавсия этиладиган чора-тадбирлар.
Углеводородли газлар (метан, этан, пропан, бутан, ацетилен, этилен) пластмасса, синтетик каучук, кимёвий толалар ва шу кабиларни ишлаб чиқаришда қўлланилади. Водород, хлорли водород, углерод оксиди ва бошқалар органик синтез маҳсулотларини олишда кенг фойдаланиш билан бирга аммиак совутгич техникасида, ўғит ишлаб чиқаришда ва шу кабиларда қўлланилади. Бу газлардан саноатда фойдаланишдан ташқари, маиший хизматда пропан ва бутан ҳам ишлатилади. Юқорида айтиб ўтилган барча газлар ёнувчан газлар (ЁГ) ҳисобланади. Уларнинг ёнғин хавфлилиги бўйича маълумотлар маълумотнома (справочник) ларда келтирилган.
Ёнувчан газларнинг ёнғин хавфлилигини баҳолаш учун уларнинг агрегат ҳолатини билиш лозим. Босим ва ҳарорат ўлчамини ўзгартириш билан ҳамма турдаги газларни суюқлик ҳолатига ўтказиш мумкин. Ҳар қандай газ учун аниқ ҳарорат мавжудки, шу ҳароратдан юқори бўлганда ҳар қандай босимини қўллашга қарамасдан газ суюқлик ҳолига келмайди. Бу ҳарорат критик ҳарорат деб аталади, бу ҳароратда газларни суюлтириш учун зарур бўлган босим эса критик босим деб аталади.
Суюлтирилган газлар ўта хавфлидир: ҳарорат сезиларли даражада ошганда идиш ичидаги газ босимининг идиш деворига таъсири кескин ошиб боради. Содир бўлган ёнғин ёки бошқа иссиқлик таъсирида ҳароратнинг кескин ошиши натижасида барча суюқ фазадаги газ дарҳол газсимон ҳолатга келади. Бу эса босимни бир неча марта ошишига ва жиҳозларни ишдан чиқишига олиб келади. Идиш деворига таъсир қиладиган суюлтирилган газ аралашмаси босими Дальтон қонуни бўйича ҳисоблаб чиқилиб, унда газ аралашмасининг умумий босими бу аралашмага кирувчи компонентларнинг парциал босимнинг йиғиндисига тенг бўлади. Баъзи паст ҳарорат ва аниқ босимида баъзи газлар сув билан қўшилиши натижасида ташқи кўринишдан қор ёки музни эслатувчи кристаллогидратли бирикма ҳосил қилади. Тузилишида сув молекулалари мустақил бирлик бўлиб қатнашаётган кристаллнинг пайдо бўлиши кристаллогидратлар деб аталди.
Кристаллогидратларни, масалан: ацетилен, табиий газ ҳосил қилади. Ацетиленни дроссирлаш ҳамда компрессорда сиқишда қувурларда кристаллогидратли тўсиқлар ҳосил бўлиб, улар қурилмаларнинг хавфсиз ишлашига тўсиқ бўладилар.
Босимнинг кўтарилиши билан эриган газ суюқликдан ажралиб чиқади, буни тегишли ишлаб чиқариш корхоналарининг ёнғинга қарши ҳимоясини ишлаб чиқилаётганда назарда тутилиши лозим.
Техникада мутлақо тоза газлар кам учрайди. Фосфорли водород, водород сульфиди, аммиак каби аралашмалар газларнинг ёнғин хавфлилигини оширади. Озгина суюқ фосфорли водород аралашмаси ҳавода газнинг 40оС гача ўз-ўзидан ёниш ҳароратини пасайтиради. Газлардаги водород сульфиди аралашмаси энг зарарли ҳисобланади. Водород сульфиди жиҳозларнинг тез чиришига олиб келади, темир билан бирикканида юқори кимёвий активликка эга ва ўз-ўзидан ёна оладиган олтингугуртли бирикма ҳосил қилади (сульфидлар).
Кўпинча мутлақо тоза газларнинг ҳиди бўлмайди. Водород сульфиди, фосфорли водород, аммиак ўткир ҳидли бўлиб, уларнинг аралашмасининг ҳиди бошқа газларга ўтади. Ҳид бўйича табиий газнинг чиқиб кетишини аниқлаш учун унинг одоризацияси ўтказилади. Одорантлар – бу ўткир ва ёмон ҳидли аралашмалардир: этилмеркаптан, пенталарм, калодорант ва бошқалар. Буғларнинг тез парланиши ёки конденсацияланишида, газларнинг кенгайиши ёки сиқилишида, шунингдек агрегат ҳолати ёки босим ўзгаришида электростатик зарядлар юзага келиши мумкин.
Катта статик электр заряди туйнук, форсункалар ва насадкалардан газнинг чиқишида пайдо бўлади. Электр зарядлари газ идиш ҳамда аппаратларнинг эксплуатацион характеристикасининг нормал ўтишига жиддий хавф туғдиради. Электростатик учқунлар газ ҳамда газ-ҳаво аралашмалари учун ёндириш манбаи ҳисобланади.
Тоза ацетилен - рангсиз ва ҳидсиз газдир. Техник ацетилен таркибида фосфорли водород аралашмасининг бўлганлиги сабабли ўзига хос ҳидга эга. Ацетилен чексиз СnH2n-2 углеводородлар қаторига киради. Унинг тузилиш формуласи HC=CH. Чексизлиги, учталик ҳисса боғнинг мавжудлиги ацетиленнинг ўзига хос кимёвий активлиги ва унинг ҳаддан ташқари турли характердаги портлашларга қодир эканлигини англатади. 550оС ҳарорат ҳамда 1,5 атм. босимда ацетилен ўз-ўзидан портлай олади. Термик парчаланишидан олдин ацетиленнинг дастлаб полимерланиши содир бўлади. 400оС ҳароратда оддий молекулалар бирикиб мураккаброқларини ҳосил қилади. Катализаторларда полимерланиш 250 - 300оС ҳароратда бошланиши мумкин.
Ацетилен учун босимнинг 2 атм.га ошиши катта хавф туғдиради. Босимнинг ошиши билан ацетилен молекулалари яқинлашади ва бу ҳол унинг бутун массаси бўйича парчаланишга олиб келади.
Ацетилен эритилганда молекулалар суюқлик молекулалари билан аралашиши натижасида унинг портлаш қобилияти пасаяди. Ацетилен ацетонда яхши эриши (23:1) уни сақлаш учун хавфсиз шароитларни ишлаб чиқишимизга имкон беради.
Металл оксидлари (айниқса мис ва темир) ацетиленга парчаланиш ҳароратини камайтирувчи каталитик таъсир кўрсатади. Ацетиленнинг хлор билан аралашмаси учқун таъсирида кислород билан эса 3000С да портлайди. Ацетиленнинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳарорати 3350С, ёнғин тарқалишининг чегара концентрацияси эса 2,5 – 81 % ни ёки 21 – 860 г/м3 оғирликни ташкил қилади.
Максимал портлаш босими - 10,3 кг/м2.
Максимал ёниш ҳарорати – 23220С.
Хавфлилиги бўйича кейинги ўринда водород туради. Унинг ёнғин тарқалишининг чегара концентрацияси 4 –75 % ни ташкил қилиб, ёниш иссиқлиги 119840 кДж/кг ва минимал ёндириш энергияси жуда паст яъни 0,017 МДж ташкил қилади.
Шу қаторда бошқа газлар, масалан: метан, этан, бутан, пропан, этилен, пропилен ва бошқа шу кабилар ҳам ёниш-портлаш хавфи бўйича юқори ўринларни эгаллайди.
Баъзи бир ёнмайдиган газлар эса (кислород, хлор, фтор, азот оксиди) кучли оксидловчилар ҳисобланадилар. Бу эса моддаларнинг улар иштирокида яхши ёнишига олиб келади.





Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish