Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Дон маҳсулотларини қуритиш жараёнларида ишлатиладиган агрегатларнинг ёнғин хавфи. Хавфсизлик чоралари



Download 2,93 Mb.
bet68/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Дон маҳсулотларини қуритиш жараёнларида ишлатиладиган агрегатларнинг ёнғин хавфи. Хавфсизлик чоралари

/ 2; 3; 7; 14; 15; 18/
Дон маҳсулотларини қуритишнинг асосий усуллари. Дон қуритиш қурилмаларининг турлари. Қуритиш вақтидаги ёнғин хавфи, ёндириш манбаи бўлиб хизмат қилувчи воситалар ва ёнғин хавфсизлиги бўйича техник ечимлар.
Намлиги 16-17 % бўлган дон нам ҳисобланади, 17 % дан юқориси ўта нам (етилмаган). У ёки бу ҳолатда ҳам дон тез бузилиши мумкин, агар ўз вақтида қуритилиб намлиги 15 % етказилмаса.
Қуруқ донни узоқ муддат сақлаш мумкин.
Донни сунъий қуритишнинг бир неча усуллари мавжуд: иссиқлик билан, инфрақизил нурлар билан, юқори частота токи остида, нам шимиб олувчи моддалар ёрдамида ва вакуум орқали. Лекин буларнинг барчасини орасида иссиқлик билан қуритиш содда ва иқтисод томонлама арзонлиги учун кенг қўлланиб келинмоқда.
Дондаги сезиларли бўлмаган фоиз намликни жадал ҳаво алмаштириш йўли билан йўқотиш мумкин.
Иссиқлик дон қуритиш агрегатлари қўзғалмас ва кўчма турларга бўлинади. Ишлаш тамойилига қараб стеллажли, жалюзали, шахтали, барабанли дон қуритиш агрегатлари маълум.
Конструкцияси бўйича шахтали қўзғалмас дон қуритиш қурилмаси қулай ҳисобланади.
Шахтали дон қуритиш қурилмаларида қуритиш камераси бўлиб вертикал тўғри бурчакли шахта хизмат қилади.
Ишлаш принципи дон тўлдирилган шахтага иссиқлик тутунли газлари орқали юборилишига асосланган. Дон ҳаракати шахтани остки қисмини беркитувчи чиқариб юбориш механизм орқали бошқарилади.
Маълум бўлган дон қуритиш конструкцияларида қуритиш агентининг дон орасидан ўтиш тезлиги 0,1-0,5 м/с, қуритишда бўлган дон қатламининг қалинлиги 60-300 мм бўлади.
Қуритиш камерасида донни қуритишга кетган вақт экспозиция деб номланади. Шахтали қуритиш қурилмалари экспозицияси 1 соатдан ортмайди.
Иссиқлик ташувчининг ҳарорати (70-1100С) бошланғич намлик, дон тури (озуқа ёки уруғлик) ва қуритиш қурилмасини конструкциясига боғлиқ. Доннинг ўзи 40-55оС ҳароратга қадар иситилади. Иссиқлик ташувчини ҳарорати ҳаво юриш қувурларига ўрнатилган заслонкалар ва шамоллатиб туриш деразалари орқали бошқарилади.
Кўчма шахтали қуритиш қурилмалари қўзғлмасларидан деярли фарқ қилмайди.
Кўчма қуритиш камералари элетродвигатель ёки тракторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Улар махсус автомобил прицепларига ўрнатилади
Дон қуритиш қурилмаларидан асосий ёнғин хавфини донни ёнувчанлиги, қурилмани ва бинонинг баъзи бир ёнувчи элементлари, ёнилғи, ёндириш ўчоғи, донни қуритиш учун юборилаётган иссиқ ҳаво ташкил қилади. Шахтанинг ҳажми 12 м3 ни ташкил қилади.
Доннинг ёнғин хавфи унинг қанчалик даражада турли чиқиндилардан тозаланганлигига боғлиқ. Ушбу чиқиндиларнинг ўз-ўзидан ёниш ҳарорати донга нисбатан бир неча марта кичик бўлиб осонгина ёна олади.
Донни ўз-ўзидан ёниш ҳарорати 350–400оС, сомонли чиқиндилариники эса ҳарорати 310оС. Турли чиқиндилар арзимаган учқундан ҳам ёна олиши мумкин, узоқ вақт қиздирилиши натижасида ҳарорат 140-160оС қадар кўтарилса чўғлана бошлайди. Шунинг учун донни қуритишдан яхшилаб тозалаб олиш зарур.
Қуритиш камерасида дон қуйидаги сабаблардан ёниши мумкин:

  1. Учқун ўчиргични йўқлиги ва носозлиги туфайли ёки нотўғри ишга тушириш натижасида шахтага учқун тушиши (биринчи 20-30 дақиқада ўчоқни қизимаганлиги натижасида ёниш қийинлашиб кўп миқдорда учқун чиқиши кузатилади, бундай маҳсулотни қуритиш учун юборилса учқун ўчиргич ҳам тўлиқ ушлаб қола олмаслиги мумкин) натижасида.

  2. Шахтага ўта қизиган ёки совуқ ҳаво билан аралашмаган тутунли газни юбориш натижасида.

Дон 270-300оС ҳароратда жадаллик билан чўғлана бошлайди ва ҳарорат 350-400оС қадар кўтарилганда ўз-ўзидан ёна бошлайди. Ўчоқдан чиқаётган газларнинг ҳарорати 600-800оС ни ташкил қилади. Бундай ҳолатда нафақат донни ўз-ўзидан ёниши ҳаттоки дон чангини алангаланишига олиб келади. Дон чанги шахтанинг нотекис деворлари, жалюзаларнинг короблари ва улар уланган жойларида тўпланади. Узоқ муддатли қиздириш натижасида уларнинг ўз-ўзидан ёниши юз беради. Ўз-ўзидан қизиш ҳарорати 140-160оС ни ташкил қилади.

  1. Шахтага доннинг юкловчи бункердан бир маромда берилмаслиги ёки тўхтаб қолиши, ҳамда донни вертикал ҳолатдаги ҳаракатини секинлашиши ёки тўхтаб қолиши.

Қуритиш учун тушаётган дон сомон маҳсулотлари, дон чанги ва турли хил чиқиндилардан тозаланиши қуритиш жараёнида ёниб кетиш хавфини камайтиради.
Қуритиш агрегатини икки кунда бир маротаба дон қолдиқлари ва чанглардан тозалаб турилади.
Қуритиш қурилмаларида ўчоқни тўғри қурилганлиги ва ундан тўғри фойдалана олишлик, учқун ўчириш мосламаларининг мавжудлиги, ҳароратни ишончли назорат қилиш, электр қурилмалари ва механизмларнинг созлиги ёнғин хавфсизлигини бир мунча оширади.
Кўчма қуритиш камералари юқори ҳароратда ишлатилганлиги сабабли ички қисми металл тўр орқали оловга бардошлик қоришма билан сувоқ қилинади.
Барча қуритиш камера ўчоқлари икки-уч поғонали учқун ўчириш боғламасига эга бўлиши керак (чўкинди камераси, сўнги ёниш камераси, қайтариш текисликлари, учқун ўчириш тўрлар, панжара ёки насадкалар, циклонлар, инерцияли учқун ўчиргичлар).
Чўкинди камерасининг ҳажми 1-2 м3 иборат бўлади. Бу ерга газ оқимини тезлигини кескин пасайиши ҳисобига ҳосил бўлган гравитация кучи сабабли учқунлар кириши мумкин. Газ оқимини тезлиги чўкинди камерасида 0,5 м/с дан ортмаслиги керак.
Донни қизиб кетишини олдини олиш учун ҳароратни назорат қилувчи мосламалар ўрнатилади, бундан ташқари ҳар икки соатда дондан намуна олинади.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish