4. Шамоллатиш тизимларининг вазифаси. Ишлаб чиқариш жараёнидаги бўлиниб чиқадиган зарарли чиқиндилари ва уларнинг ёнғиндан хавфлилиги. /13; 18; 21/
Шамоллатиш тизимларининг вазифаси. Табиий ва механик шамоллатиш. Шамоллатиш қурилмаларининг тузилиши ва таснифи (классификацияси). Умумалмашинув, маҳаллий, аралаш ва авария ҳолатидаги шамоллатишнинг таснифи. Алангаланишнинг қуйи ва юқори чегаралари. Ёнувчан чанг, газ ва буғларни ажратиб чиқарадиган манбалар. Модда ва материалларнинг ёнғиндан хавфли хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар.
Шамоллатиш деб - хонадаги ҳавони алмашувини, ортиқча иссиқликни, намликни, зарарли моддаларни чиқариш учун шунингдек хоналарга зарур бўлган ҳароратни, намликни ва тоза ҳавони таъминлашга айтилади.
Хонадаги ҳавонинг алмашувини шамоллатиш тизимлари бажаради. Шамоллатиш тизимлари деганда - ҳавони йиғиш, қайта ишлаш, аралаштириш, узатиш ва чиқариш қурилмаларининг йиғиндисини тушунамиз.
Шамоллатиш тизимлари ишлатиш вазифасига кўра оқма ва сўрма турларга бўлинади.
Хоналардан ифлос ҳавони чиқарувчи тизимлар сўрма шамоллатиш тизимлари деб аталади.
Хонага тоза ҳавони узатувчи тизимлар оқма шамоллатиш тизимлари деб аталади.
Оқма ва сўрма шамоллатиш тизимлари қуйидаги турларга бўлинади:
Умумалмашув тизимлар хоналарнинг (ҳажми бўйича) ҳаво алмашувини таъминлаш учун ёки иш жойидаги бўлиниб чиққан зарарли моддаларни чиқаришига мўлжалланган.
Маҳаллий сўрма тизимлар одамларнинг иш жойларига ёки маълум бир чегараланган хоналарга ҳавони узатиб беришини таъминлайди. Маҳаллий сўрма тизимларга ҳаволи душ, бинонинг бўшлиғидаги осилган душлар ва бошқалар киради.
Маҳаллий оқма тизимлар эса зарарли моддаларни, улар ажралиб чиқадиган жойдан ташқарига чиқариб ташлайди.
Ҳавони узатиш ва чиқариш сабабларига қараб шамоллатиш табиий ва механик турларга бўлинади.
Табиий шамоллатиш – ойна, эшик бўшлиқлари ёрдамида амалга оширилади.
Механик шамоллатиш - вентилятор ёки эжекторлар ёрдамида бажарилади.
Ишлаб чиқариш жараёнларида ҳар хил зарарли газлар, чанглар ва буғлар ажралиб чиқиши мумкин. Юқорида кўрсатилган моддалар ҳаво билан қўшилганда портлаш хавфига эга бўлган концентрацияни ҳосил қилиши мумкин. Моддаларнинг портлаш хавфлилигини билиш учун, биз уларнинг қуйи ва юқори портлаш чегарасини билишимиз зарур.
Портлаш чегараси ҳаво ёки модда ҳажмига қараб аниқланади. Чангнинг портлаш хавфи қуйи портлаш чегараси бўйича аниқланади. Ҳамма чангларни портлаш ёки ёниш хавфлилигига қараб тўрт синфга бўлиш мумкин:
биринчи синф - портлаш хавфи бўлган, қуйи чегараси 15 г/м3 гача (эбонит чанги, шакар ва кўмир чанглари) бўлган чанглар;
иккинчи синф - портлаш хавфи бўлган, қуйи чегараси 16 г/м3 –65 г/ м3 (енгил саноатда ажралиб чиқадиган чанглар) бўлган чанглар;
учинчи синф - ёнғиндан хавфли бўлган, алангаланиш ҳарорати 2500С гача;
тўртинчи синф - ёнғин хавфи бўлган, алангаланиш ҳарорати 2500С дан юқори.
Шамоллатиш ёки кондициялаш тизимларини танлашда юқорида кўрсатилган синфларга эътибор қаратиш катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |