Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Технологик жараёнларнинг ёнғин-техник текшируви. Текширишни ташкиллаштириш ва асосий вазифалар



Download 2,93 Mb.
bet45/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Технологик жараёнларнинг ёнғин-техник текшируви. Текширишни ташкиллаштириш ва асосий вазифалар

/1; 2; 4; 5; 6; 7; 10; 11; 21; 24; 25/
Технологик жараёнларни ёнғин-техник текширувдан ўтказиш. Давлат ёнғин назоратининг вазифалари. Масканлардаги профилактик ишларнинг асосий вазифалари.

    1. Шаҳар ва аҳоли яшаш жойларида, масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинларни олдини олиш ишларини такомиллаштириш.

    2. Вазирликлар, концернлар, ассоциациялар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, қўшма корхоналар, чет эл фирмалар, мулкчилик шаклидан қатъий назар бўлган масканлар ва фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги бўйича қонунчиликни назорат қилиш.

    3. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилишига ва ёнғинларга оид ишлар бўйича суриштирув ўтказиш.

    4. Аҳоли пунктлари ва масканларнинг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини назорат қилиш, ҳамда уларнинг қайси идорага қарашлилигидан қатъий назар, ёнғинларни ўчиришга, авариялар, табиий офатлар оқибатларини тугатишга жалб этиш.

    5. Лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари томонидан корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуриш вақтида назарда тутилган андозалардаги ёнғинга қарши талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш. Ер майдонларини танлаш, корхоналар, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссиялари ишида иштирок этиш.

    6. Ёнғин хавфсизлиги талабларини белгиловчи андозалар, меъёрлар ва қоидаларни ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича меъёрлар ва қоидалар мавжуд бўлмаган масканлар қурилиши учун лойиҳа ечимларини келишиб олиш.

    7. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ишчилари, хизматчилари, муҳандис-техник ходимлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва ўқувчиларининг ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича тайёргарлигини ташкил этиш ва унинг сифати устидан назоратни амалга ошириш.

Технологик жараёнларнинг ёнғин-техник текшируви учта асосий босқични ўз ичига олади: тайёргарлик (ташкилий), асосий (назорат текшируви, ҳисоб-таҳлилий), якуний босқич.
Ёнғин-техник текшируви комплекс равишдаги тадбир бўлиб, масканнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ҳамма йўналишларини ўз ичига қамраб олади.
Технологик жараёнларнинг ёнғин-техник текшируви қуйидагиларни назарда тутади:
- технологик жараён ва жиҳозларнинг шу тармоққа оид ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишни;
- хона ва биноларнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини тўғри аниқланганлигини;
- мавжуд ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текширишни (текшириш ҳисобларини ўтказиш йўли билан асослаган ҳолда);
- ҳудуд ишчи-хизматчиларини ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ўқитишни;
- ҳудуд ёнғин-техник комиссиями ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналарининг профилактик ишлари ҳолатини текширишни;
- технологик жараёнларни ҳимоя қилишда илм-фан ютуқларининг жорий қилинганлигини текширишни.
Ёнғин-техник текширувининг икки тури мавжуд: батафсил ва назорат (тезкор) текширув.
Батафсил текширув ўтказишда индивидуал, гуруҳ бўлиб ва бригада таркибида текшириш услублари қўлланилади.
Назорат (тезкор) текширув батафсил текширувда таклиф қилинган тадбирларнинг бажарилганлигини назорат қилиш учун ўтказилади.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish