Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Суюлтирилган углеводородли газларни резервуарларда сақлаш. Ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари



Download 2,93 Mb.
bet53/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Суюлтирилган углеводородли газларни резервуарларда сақлаш. Ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари

/2; 10; 11; 18; 21; 24/
Суюлтирилган углеводородли газлар деб нимага айтилади? Суюлтирилган углеводородли газларни резервуарларда сақлашга бўлган талаблар. СУГ омборларининг ёнғин хавфи, ёндириш манбалари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича техник ечимлар.
Суюлтирилган углеводородли газлар деб нормал шароитда газ ҳолатида бўлиб, босим ошганда суюқлик ҳолатига ўтадиган газларга айтилади.
Суюлтирилган углеводородли газлар (СУГ) резервуарларда сақланади. Бу парклар СУГ базалари, газ тарқатиш станциялари (ГТС), истеъмол станцияларидан бошқа бир қанча иншоотларни: темир йўл цистерналаридан газни резервуарларга қуйиш эстакадаларини, суюқ газ ва буғ ҳолатидаги газларни узатиб бериш насос ҳамда компрессор станцияларини, автоцистерна ва баллонларни тўлдириш цехларини, баллонларда қолган қолдиқ газларни қуйиб олиш насос станцияларини ўз ичига олади.
СУГ босим остида сақлаш учун пўлатдан ясалган цилиндр ва сфера шаклидаги резервуарлар ишлатилади. Сфера шаклидаги резервуарлар фақат ер устида ўрнатилади. Уларнинг ҳажми 300, 600, 900, 2000, 4000 м3 ва босими 0,25 дан 1,8 МПа гача бўлади.
Цилиндр шаклидаги резервуарларнинг ҳажми 25, 50, 100, 175 ва 200 м3 бўлиб, сфера шаклидаги резервуарларга қараганда кўпроқ ишлатилади. Уларни горизонтал ҳолатида ер устида ва тагида ўрнатиш мумкин. 200 м3 резервуарнинг узунлиги 21 метрга тенг.
СУГ омборларининг ёнғин хавфи унда сақланадиган жиҳозларнинг хусусиятлари, миқдори, газларнинг резервуар, насос, компрессор қувуридан ташқарига чиқиб кетиш имконининг мавжудлиги, катта ҳажмда ёнувчи муҳитнинг ҳосил бўлиши мумкинлиги, ёндириш манбалари, ёнғиннинг тез тарқалиши ва уни ўчириш қийинлиги билан белгиланади.
СУГ ҳаводан оғирроқ бўлгани учун пастқам жойларда йиғилади ва шамол йўналиши бўйича ер юзаси бўйлаб ёнувчан муҳит ҳосил қилиб тарқалади. Улар (СУГ) юқори даражада электрланиш хусусиятига эгадирлар. Улар ўзларида сувни эритиши мумкин.
Нормал иш ҳолатида резервуарлар ичида ёнувчан муҳит ҳосил бўлмайди, чунки уларнинг тўлиқ ҳажми газ билан тўлдирилган бўлади. Ёнувчан муҳит уларни тўхтатиш, таъмирлаш ва ишга тушириш даврларида ҳосил бўлиши мумкин.
СУГ омборларидаги ёнғин хавфсизлиги чоралари асосан газнинг қурилмалардан ташқарига чиқиб хоналарда, очиқ майдонларда ёнувчан муҳит ҳосил қилмаслигига ва ёндириш манбаларининг ҳосил бўлмаслигига қаратилган бўлиши керак.
Тўлдириш даврида резервуар ичида ёнувчан муҳит ҳосил бўлмаслиги учун уларни инерт газ билан шамоллатиш зарур. Ҳарорат ўзгариши натижасида резервуарлар шикастланмаслиги учун уларда 10-16,5 % бўш ҳажм қолдириш керак. Қуёш нуридан сақлаш учун резервуарлар оқ ранга бўялади.
СУГ резервуарларнинг хавфсиз ишлаши уларга ишчи параметрларни автомат тарзда назорат қилиш асбобларини ўрнатиш билан амалга оширилади.
Бундан ташқари, резервуарларни масофадан ўчириш мосламаси ҳам ўрнатилиши зарур. Бу мослама резервуарлар атрофидаги ёйилишга қарши тўсиқдан 10 метр масофада ўрнатилиши керак.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish