ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети
«Ахборот хавфсизлиги» факультети
«Компьютер тизимлари» кафедраси
«Компьютер тармоқлари» фанидан
АМАЛИЙ ИШ №1
Компьютер тармоқларида қўлланиладиган кабеллар ва уларнинг хиллари.
Бажарди: ___________гурух талабаси
________________________________
Қабул қилди: асс.________________
Тошкент 2017
АМАЛИЙ ИШ №1
Компьютер тармоқларида қўлланиладиган кабеллар ва уларнинг хиллари.
1.Ишни бажаришдан мақсад: UTP кабели ва RJ-45 коннектори асосида тармоқ кабелини тайёрлаш ва уни текширишни урганиш.
2.Назарий қисм
Кабелларнинг характеристикалари ҳақида маълумот. UTP кабели.
Ахборотларни узатиш учун хизмат қиладиган воситалар тўплами қуйидагилар: ахборотлар узатгичи, алоқа канали ва ахборотлар қабул қилувчи бирлиги ҳисобланади. Ахборотларни қабул қилувчи ва узатувчи сифатида компьютерларни бевосита алоқа линияларига уланишини таъминлайдиган маълумотларни узатиш аппаратурасидир. Булар модемлар (телефон линиялари учун) ва тармоқ адаптерлари ҳисобланади.
Компьютер тармоқлари маълумотларни физик узатиш муҳити сигналлар узатиладиган электр ва оптик ўтказгичлар (ўтказиш муҳити), шунингдек, ер юзидаги ва сунъий йўлдошли алоқа радиоканаллар тарзидаги симсиз муҳит ҳисобланади. Ишлатиладиган частота диапазони ва каналнинг узунлиги билан фарқланадиган кўпллаб хилма-хил радиоканаллар турлари мавжуд. Компьютер тармоқларида ҳам ўтказгичли, ҳам симсиз муҳитлар қўлланилади. Ҳозирги кунда Ethernet стандартидаги мобил компьютер тармоқлари технологиялари ривожланмоқда. Кўп ҳолларда, хусусан, глобал ва минтақавий компьютер тармоқларида фойдаланувчилар қандай оралиқда маълумотлар ўтказгичлар орқали эмас, симсиз радиоканаллар ва сунъий йўлдошли алоқа каналлари орқали узатилишини ҳар доим ҳам билишмайди.
Кабелли алоқа линиялари кенгроқ тарқалган. Компьютер ва телекоммуникацион тармоқларда бир неча турлардаги кабеллар қўлланилади.
Экранлаштирилмаган ўрама жуфт UTP (Unshielded Twister Pair);
Экранлаштирилган ўрама жуфт STP (Shielded Twister Pair);
Коаксиал кабель (“йўғон ёки “ингичка”);
Оптик толали кабел.
Бу кабелларнинг тузилиши ва параметрларини кўриб чиқамиз.
Изоляция билан қопланган жуфт ўралган мис ўтказгичлар ўрама жуфт кабель дейилади. (12,а-расм). Ўрама жуфт асосидаги кабель ягона пластик қопламдаги бир неча ўралган изоляцияланган ўтказгичлар жуфтлиги. Ўтказгичларнинг ўралиши узатиладиган ташқи ва ўзаро ҳолатларнинг таъсирини камайтиради. Одатда, кабелга икки ёки тўртта ўралган жуфтликлар киради, бунда ҳар бир жуфтлик маълум рангга эга бўлади.
Экранлаштирилмаган ўрама жуфтлар ҳолатлардан кучсиз ҳимояланган ва биноларнинг ичкарисига ўрнатилади. Улар монтаж, таъмирлашнинг осонлиги, 100м кам чегара масофага эга, 1000 Мбит/с гача тезликларда ишлайди.
Экранлаштирилган ўрама жуфт узатиладиган сигналларни ташқи элетромагнит майдонлардан яхши ҳимоя қилади, чунки у кабелнинг ички томонида изоляция ва қобиқ орасида тўр ёки зар қоғоз тарздаги ерга уланадиган металл экранга эга бўлади.
Ўрама жуфтларни улаш учун RJ-45 туридаги махсус разъём (коннекторлар) ишлатилади. Улар тўрт контактли телефон разъёмларидан фарқли равишда саккизта контактларга эга бўлади. Кўпинча ўрама жуфтлар бир йўналишда маълумотларни узатиш учун, яъни “юлдуз” ёки “ҳалқа” топологияларида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |