Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Модда ва материалларини иситиш ва совитиш жараёнларининг ёнғин хавфсизлиги. Сув буғи билан иситиш жараёнларининг ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари



Download 2,93 Mb.
bet27/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Модда ва материалларини иситиш ва совитиш жараёнларининг ёнғин хавфсизлиги. Сув буғи билан иситиш жараёнларининг ёнғин хавфи ва хавфсизлик чоралари

/3; 10; 11; 14; 21; 23; 24/
Модда ва материалларни иситиш ва совитиш ҳақида умумий тушунча. Иситиш жараёнларининг турлари. Сув буғи билан иситиш жараёнлари ҳақида тушунча, уларнинг ёнғин хавфи, ёндириш манбалари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича техник ечимлар.
Иссиқлик жараёнларига қиздириш, совитиш, буғлатиш ва конденсация қилишни киритиш мумкин. Қиздириш ва совитиш жараёнлари модданинг агрегат ҳолатининг ўзгаришисиз, буғлатиш ва конденсация жараёнлари эса агрегат ҳолатининг ўзгариши билан кечади. Иссиқлик жараёнларида камида иккита муҳит бир-бирига таъсирда бўлади, улар иссиқлик олиб юрувчилар деб номланади. Қиздириш учун ишлатиладиган иссиқлик олиб юрувчилар қуйидагича классларга бўлинади: бевосита иссиқлик манбаи, оралиқ иссиқлик олиб юрувчилар, юқори ҳароратли иссиқлик олиб юрувчилар ва ишлаб чиқаришнинг иссиқ маҳсулотлари. Моддаларни 10…30 оС гача совитиш учун энг арзон восита сув ва ҳаводан фойдаланилади. Янада қуйироқ ҳароратларгача совитишда муз ва махсус совитиш агентлари қўлланилади. Кўпгина совитиш агентлари ёнувчи маҳсулот бўлиб ўзининг ёнғин хавфи билан ажралиб туради. Ёнувчи маҳсулотларни иситиш жараёнларининг ёнғин хавфини баҳолашда қуйидагилар инобатга олиниши керак: иситилаётган моддаларнинг портлаш-ёнғин хавфи хусусиятлари; уларнинг ишчи ҳарорат кўрсаткичлари; иситиш усуллари.
Ёнувчи моддаларни иситишнинг асосий усуллари: сув буғи ва ишлаб чиқаришнинг ёнувчи маҳсулотлари билан иситиш; аланга ва ишлаб чиқариш газлари билан қиздириш; юқори ҳароратли иссиқлик олиб юрувчилар билан иситиш.
Сув буғи энг кўп тарқалган иссиқлик олиб юрувчи ҳисобланади. Сув буғи 180 оС гача иситиш имкониятини беради. Агар сув буғи бевосита иситилаётган муҳитга киритилса ва иситилаётган модда билан тўқнашса бу ўткир буғ билан иситиш дейилади. Агар сув буғи иситилаётган агент билан бевосита тўқнашмаса бу ҳолда ўтмас буғ билан иситиш дейилади. Ўтмас буғ билан иситишда юзага келиши мумкин бўлган герметизация ҳолатининг бузилиши ва зичсизликлар пайдо бўлиши ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин.
Ўткир буғ билан иситишда буғ барботер орқали бевосита иситилаётган суюқликка берилади. Бунда у конденсацияланади ва конденсат иситилаётган суюқлик билан аралашиб кетади. Кўп ҳолларда ўткир буғ аппаратларни ёнувчи суюқлик ва унинг буғларининг қолдиқларидан тозалашда қўлланилади. Ёнувчи маҳсулотларни ўткир буғ билан иситишда ёнғин хавфи ҳароратнинг юқорилиги (айрим ҳолларда ҳарорат модданинг алангаланиш ҳароратигача кўтарилиши мумкин) ва босимнинг ошиб кетиши билан тавсифланади. Агар ёнувчи суюқликни иситиш ҳарорати алангаланиш ҳарорати чегарасида бўлса, у ҳолда аппаратда буғларнинг ёнувчи концентрацияси ҳосил бўлади. Бунда иккита хавф юзага келади. Биринчиси: сув буғи берилишида аппаратдаги босим кўтарилиб, рухсат этилган чегарадан чиқиб кетиши мумкин. бунинг олдини олиш учун буғ сарфини автоматик созлагичлар қўлланилади. Иккинчиси: сув буғи босими аппаратдаги босимдан ошиб кетади. Унда иситилаётган суюқлик буғ тармоғига сиқилиб чиқа бошлайди, сўнгра эса котелга. Бунинг олдини олиш учун қайтарма клапанлар қўлланилади.
Ўтмас буғ билан иситишда иссиқликни ажратиб турувчи девор орқали иситилаётган моддага берувчи махсус аппарат ёки иссиқлик алмаштирувчилар (теплообменники) қўлланилади. Иссиқлик алмаштириш жараёнларини ўтказишда кенг тарқалгани қувур қобиқли иссиқлик алмаштирувчилардир. Уларда иситиш, совитиш, конденсация, буғлатиш жараёнлари ўтказилади. Нормал иш ҳолатида қувур қобиқли иссиқлик алмаштирувчилар ичида ҳаво бўлмайди ва бундан келиб чиқиб ёнувчан муҳит ҳам мавжуд бўлмайди. Лекин ёнғин хавфи бу ускуналарнинг алоҳида қисмларининг шикастланиши, уланиш жойларининг бузилиш ва зичсизликлар юзага келиши натижасида юзага келиши мумкин. Бунинг асосий сабаблари: катта босимнинг юзага келиши, ҳарорат кучланишларининг таъсири ва коррозия ҳолатлари. Хавфсизлик чоралари: босимнинг ҳисобланганидан ошиб кетишига йўл қўймаслик, ҳароратнинг ўзгаришини доимий равишда назорат остида ушлаб туриш, аппаратларни коррозиядан махсус усуллар билан ҳимоялаш.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish