жамоавий тақриз – ОАК томонидан юборилган диссертацияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан Илмий кенгашнинг қўшимча хулосаси;
апелляция – илмий даражалар бериш ёки уларни беришни рад қилиш ёхуд илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган мурожаат;
илмий экспертиза – диссертация (тақдимнома) ва нашр қилинган ишлар илмий натижаларининг янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш. меъёрий-техник экспертиза – амалга оширилган аттестация тадбирларини тартиб-қоида ва ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш нуқтаи назаридан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш. 2. Илмий кенгаш диссертациялар экспертизасининг сифати, холислиги ҳамда диссертация ҳимояси ёки диссертация ҳимоясисиз тақдимнома презентацияси (бундан буён матнда диссертация ҳимояси деб юритилади) учун зарур шароит яратилиши ва қабул қилган қарорларининг асослилиги учун масъулдир.
2-боб. Илмий кенгашни тузиш, унинг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш 3. Ўз ҳузурида Илмий кенгаш тузиш учун ОТМёки ИТМидоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклидан қатъи назар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
муайян фан тармоғида тан олинган ютуқларга, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга самарали жорий қилишга эришган;
тегишли йўналишлар бўйича етарли илмий салоҳиятга – камида 2 нафар фан доктори ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар сифатли таркибига эга бўлган;
муайян фан тармоғи бўйича давлат грантлари, халқаро ва бошқа илмий лойиҳалар (хўжалик шартнома, буюртма асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари ва бошқалар) бажараётган; ҳавола қилинаётган илмий ишлари, шу жумладан республика ОТМ халқаро рейтингини баҳоловчи QS (Quacquarelli Symonds), Times Higher Education (THE) рейтинг агентликлари томонидан тан олинган Elsevier компаниясининг Scopus, Science Direct халқаро илмий-техник базалар рўйхатида мавжуд нашрларнинг тегишли фан тармоғи йўналишида ихтисослашган илмий нашрларида (бундан буён матнда Халқаро базалар рўйхати деб юритилади) нашр қилинган илмий ишлари мавжуд бўлган ходимлар таркибига эга бўлган;
тегишли йўналишлар бўйича доимий ишлаб турган илмий семинарлар, республика ва халқаро миқёсдаги конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш тажрибасига эга бўлган;
олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкил этилган;
Илмий кенгашнинг самарали фаолият учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, Илмий кенгаш аъзоларини соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Бюллетени” журнали билан тўлиқ ва мунтазам таъминлаш ҳамда диссертациялар матнини интернет тармоғида илмийва меъёрий-техник экспертиза (бундан буён матнда электрон экспертиза деб юритилади)дан ўтказиш учун жойлаштириш, диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни веб-сайтда эълон қилиш ҳамда аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилиш/жўнатиш ва архивлаштириш бўйича тегишли моддий-техника ва молиявий имкониятларга эга бўлган. 4. Илмий кенгаш етакчи ОТМ ва ИТМ ҳузурида мазкур муассасалар бўйсунувчи (йўналишига мувофиқ бўлган) вазирлик ва идораларнинг мурожаатига асосан ОАК томонидан тузилади.