123.Илмий кенгаш томонидан Бир марталик илмий кенгашни тузиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, тегишли муассасага эътирозлар ва камчиликлар асослантирилган жавоб хати Илмий кенгаш томонидан юборилади.
Илмий кенгаш томонидан билдирилган эътирозлар ва камчиликлар бартараф этилганда, рад жавоби берилган кундан эътиборан 3 ой ўтгандан кейин диссертация муассаса томонидан қайта дастлабки экспертизадан ўтказилиб, Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб такроран мурожаат қилиниши мумкин.
124. Бир марталик илмий кенгаш камида 9 нафар ва кўпи билан 11 нафар аъзодан иборат таркибда Илмий кенгаш таркибини шакллантириш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда тузилади. Зарур ҳолларда, Бир марталик илмий кенгаш таркиби диссертация ихтисослигига яқин фан соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган шахслар киритилиши мумкин.
125. Бир марталик илмий кенгаш фаолияти Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Илмий кенгаш фаолияти ОАК қарори асосида қуйидаги ҳолларнинг бири 2 марта бузилганда 6 ойгача тўхтатиб турилади:
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;
илмий жиҳатдан савияси паст диссертация ҳимоялари ўтказилиб, улар юзасидан ижобий хулосалар берилганда;
ҳимоя қилинган диссертацияга ОАК томонидан рад жавоби берилганда;
диссертация ҳимоясини ўтказиш тартиби бузилганда;
бир марталик илмий кенгашни тузиш тартиби бузилганда; плагиат (кўчирмачилик) мавжуд бўлган диссертация ҳимояси ўтказилганда. 14. Илмий кенгаш фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ОАК қарорида унинг фаолиятини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолат ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ҳамда тўхтатиб туриш муддати кўрсатилади.
15. ОАК қарорида кўрсатилган муддат ичида тегишли камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, ОАК қарорига асосан Илмий кенгаш ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
16. Фаолияти илгари бир марта тўхтатиб турилган Илмий кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бири такрорланса, бундай Илмий кенгаш фаолияти ОАК томонидан тугатилади. Илмий кенгаш фаолиятини тугатиш ОАК қарори асосида амалга оширилади. Илмий кенгаш фаолияти тугатилган тақдирда, Илмий кенгаш таркиби ва раҳбарияти янгиланган ҳолда умумий асосларда янгидан Илмий кенгаш тузилиши мумкин.