Идораларнинг буйруқ ёки


Илмий семинар таркиби ҳузурида Илмий кенгаш тузилган ОТМ ёки ИТМ раҳбари билан келишилган ҳолда Илмий кенгаш қарори билан



Download 1,72 Mb.
bet10/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#41410
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
ID-6682

283. Илмий семинар таркиби ҳузурида Илмий кенгаш тузилган ОТМ ёки ИТМ раҳбари билан келишилган ҳолда Илмий кенгаш қарори билан 2 йил муддатга тасдиқланади ва унинг таркибига ўзгартиришлар киритилади.
Бир марталик илмий кенгаш қошидаги илмий семинар таркиби Илмий кенгаш қарори билан тасдиқланади.
29. Диссертация Илмий семинар раҳбарияти томонидан Илмий кенгаш раисининг (ўринбосарининг) йўлланмаси асосида Илмий кенгаш илмий котибидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади ҳамда шу куннинг ўзида Илмий семинар аъзоларидан ёки бошқа мутахассис-олимлар орасидан 2 нафар тақризчи тайинланади.
Диссертация Илмий семинарга тақдим этилган куни Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан диссертация матни  Ziyonet” таълим порталига ва ОАК веб-сайтигаэлектрон экспертизадан ўтказиш учун жойлаштириш учун йўлланма хат билан юборилиши ташкил қилинади.
30. Илмий кенгаш томонидан ОАКга диссертация матни тақдим этилган кундан бошлаб:
 тадқиқот мавзуси 3 иш куни ичида рўйхатга олиниб, ОАК веб-сайтидаги диссертациялар мавзулари рўйхатига киритилади;
диссертация матнининг электрон экспертизаси 21 кун давомида ўтказилади.
301. Диссертация матни ОАК веб-сайтига жойлаштирилган кундан бошлаб нашр қилинган илмий иши мақомига эга бўлади ва ОАК электрон архивида сақланади.
302. ОАК веб-сайтидаги диссертация матнига электрон экспертиза муддати тугаганидан бошлаб 3 иш куни ичида хулоса берувчиларнинг исм-шарифи кўрсатилмаган (рақамланган) ҳолда Илмий кенгашга, Илмий кенгаш томонидан 2 иш куни ичида илмий семинар раҳбарияти ва тақризчиларга етказилади.
31. Тақризчилар диссертация ва диссертация матнининг электрон экспертизаси бўйича хулосалар билан танишиб чиқиб, тақризларини фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун 35 кун ичида, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун эса 45 кун ичида Илмий семинар илмий котибига тақдим этади. Изланувчи Илмий семинар мажлисидан камида 5 кун олдин Илмий семинар илмий котиби томонидан тақризлар билан таништирилиши лозим.
32. Илмий семинар иши мажлис шаклида ташкил этилади. Мажлиснинг кун тартиби унинг аъзоларига мажлис ўтказилишидан камида 5 кун олдин Илмий семинар илмий котиби томонидан тарқатилади ҳамда Илмий кенгаш веб-саҳифасида эълон қилинади.
Мажлисда Илмий семинарга аъзо бўлмаган мутахассислар ҳам иштирок этишлари мумкин.
Илмий семинар мажлиси Илмий семинар аъзоларининг (ихтисослик бўйича ҳам) камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Илмий семинар мажлиси раис, у бўлмаганда раис ўринбосари раҳбарлигида ўтказилади.
Илмий семинар мажлисида илмий котиб иштирок этмаган тақдирда, унинг вазифасини бажариш Илмий семинар раиси томонидан Илмий семинар аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.
Бир вақтнинг ўзида раис, раис ўринбосари ва илмий котиб бўлмаса, Илмий семинар мажлиси ўтказилмайди.
33. Илмий семинарга раислик қилувчи мажлисни очиш вақтида қайд этиш варақаси асосида Илмий семинар аъзоларини мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида хабардор қилиб, изланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда диссертация мавзусини эълон қилиб, Илмий семинар илмий котибига сўз беради.
Илмий семинар илмий котиби томонидан изланувчи ва диссертация матнининг электрон экспертизаси бўйича хулосалар ҳақида маълумот берилгандан сўнг, диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатларини баён этиш учун сўз изланувчига берилади.
Изланувчининг маърузаси тугагач, савол-жавоблардан сўнг, тақризчиларга сўз берилади.
Тақризчилардан бири узрли сабабларга кўра келмаган тақдирда, унинг тақризи Илмий семинар мажлисида илмий котиб томонидан тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Тақризчиларнинг иккаласи ҳам бўлмаган тақдирда, Илмий семинар мажлисини ўтказиш бошқа вақтга қолдирилади.
Ҳар бир тақризчининг чиқишидан сўнг изланувчига сўз берилади.
Диссертация бўйича муҳокамада мажлисда иштирок этаётган барча шахслар қатнашиши мумкин.
Илмий семинар мажлисида раислик қилувчи мазкур диссертация бўйича тушган таклифларни навбатига қараб очиқ овозга қўяди.
Илмий семинарнинг Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги хулосаси мажлисда иштирок этаётган Илмий семинар аъзоларининг (ихтисослик бўйича ҳам)камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
Мазкур хулоса “диссертация ҳимояга тавсия этилсин” ёки “диссертацияни қайта ишлаш тавсия этилсин” тарзида берилади. Илмий семинар хулосалари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва овоз бериш натижалари Илмий семинар баённомасида акс эттирилади. Баённомада алоҳида бандлар билан диссертация матни электрон экспертизаси бўйича хулосаларга ва диссертацияда кўчирмачилик (плагиат) ҳолати бўйича муносабат билдирилади. Баённомага Илмий семинар томонидан ишлаб чиқилган Илмий кенгаш хулосаси лойиҳаси ва зарур ҳолларда Илмий кенгаш таркибига қўшимча аъзолар киритиш бўйича таклифлар илова қилинади.
Агар илмий семинар муайян диссертация бўйича “диссертацияни қайта ишлаш тавсия этилсин” хулосасини қабул қилса, Илмий кенгаш расмий хат билан иш бажарилган муассасага диссертацияни қайтаради (йўлланма хатга изланувчи тақдим этган ҳужжатлар ҳамда илмий семинар томонидан кўрсатилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар илова қилинади). Илмий семинарда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг диссертация бажарилган муассаса томонидан камида бир ойдан кейин диссертация дастлабки экспертизадан ўтказилади ва натижалари бўйича ижобий хулоса берилган тақдирда изланувчи томонидан Илмий кенгашга тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.
34. Илмий семинар мажлиси баённомасида диссертация ҳимоясини ўтказиш учун асос бўлган ихтисосликка унинг мувофиқлиги, диссертациянинг илмий савияси, унинг илмий ва амалий аҳамияти, олинган натижаларнинг асосланганлиги, эълон қилинган ишларда диссертация натижалари қанчалик тўлиқ баён этилганлиги, илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлиги, изланувчиларга қўйиладиган талабларнинг бажарилганлиги, диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қай даражада бажарилганлиги ҳақидаги хулоса, шунингдек Илмий кенгашга диссертацияни ҳимояга қабул қилиш, расмий оппонентлар бўйича тавсия акс эттирилади.
Илмий семинар мажлисининг баённомаси раислик қилувчи ва илмий котиб томонидан имзоланади ҳамда Илмий кенгаш фаолият кўрсатиб турган муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади ва унга муассасанинг гербли муҳри қўйилади. Илмий семинар баённомасига мажлисда иштирок этган аъзолар ва таклиф этилган шахсларнинг қайд варақаси нусхаси илова қилинади.
Илмий семинар баённомаси изланувчига ва Илмий кенгаш раисига Илмий семинар раиси ёки илмий котиби томонидан берилади.
35. Илмий семинар фаолияти мазкур Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ ўтказилмаган ёки Илмий семинарда диссертацияга объектив баҳо берилмаган тақдирда, ОАК томонидан Илмий кенгашга Илмий семинар фаолиятини тўхтатиш ва уни қайта ташкил этиш тўғрисида таклиф берилади.
Илмий семинар раиси ҳар йили 10 декабрга қадар Илмий кенгашда Илмий семинар фаолияти ҳақида ҳисобот беради. Ҳисобот эркин шаклда ёзилиб, унда Илмий семинарга топширилган ва кўриб чиқилган ишлар юзасидан аниқ маълумотлар келтирилиши керак.
Илмий кенгаш Илмий семинар ҳисоботини ўз мажлисида муҳокама қилади ва ўзининг йиллик ҳисоботи билан бирга уни ОАКга тақдим этади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish