Идораларнинг буйруқ ёки


чет эллик расмий оппонент ёзма тақризин



Download 1,72 Mb.
bet12/69
Sana21.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#41410
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69
Bog'liq
ID-6682

чет эллик расмий оппонент ёзма тақризини Илмий кенгашга тақдим этган ҳолда қуйидаги шаклларнинг бири бўйича кенгаш мажлисида иштирок этиши мумкин:
а) шахсан;
б) интернет тармоғи орқали он-лайн режимида;
в) видео ёзув орқали.
44. Диссертация ҳимояга қабул қилингандан сўнг диссертациянинг асосий қисмида аниқланган ноаниқликлар ва хатоларни тузатишга йўл қўйилмайди.
45. Диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ва диссертация автореферати чоп этилишидан олдин Илмий кенгаш диссертация ҳимояси тўғрисида ОАK веб-сайтида эълон бериш учун ОАКга электрон ҳужжат айланиш тизими орқали мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган ҳужжатларни тақдим этади. 
Диссертация ҳимояси ҳақида эълон тегишли ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида ОАКда тегишли ҳужжатлар меъёрий-техник экспертизадан ўтказилиб, талабларга мувофиқ бўлган тақдирда ОАК веб-сайтига жойлаштирилади.
46. Диссертация ҳимояси тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилганидан кейин Илмий кенгаш раиси томонидан диссертация авторефератини қўлёзма ҳуқуқи билан чоп этишга рухсат берилади ва диссертация ҳимоя қилинадиган кун тайинланади. Диссертация ва авторефератнинг матни Илмий кенгашнинг илмий котиби томонидан Илмий кенгаш веб-саҳифасига жойлаштирилиши ташкил этилади (“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно). 
Расмий оппонентларнинг тақризлари Илмий кенгашга тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида Илмий кенгаш веб-саҳифасига жойлаштирилади.
47. Диссертация ҳимояси ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг 30 кун ичида ўтказилиши шарт. Мазкур талаб Илмий кенгаш томонидан бажарилмаган тақдирда, диссертация ҳимоясини ўтказишга рухсат бериш масаласи ОАК Раёсати томонидан ҳал этилади.
Диссертация автореферати камида 25 нусхада чоп этилади.
48. Диссертациянинг қоғоз ва электрон нусхаси Илмий кенгаш томонидан у ҳимояга қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида, диссертация авторефератининг электрон ва 2 дона қоғоз нусхаси эса, ҳимоядан камида 12 кун олдин ҳузурида Илмий кенгаш тузилган муассасанинг Ахборот-ресурс марказига топширилади ва бу ерда улар қўлёзма ҳуқуқи билан доимий сақланади.
49. Диссертациялар ҳимоялари тўғрисида талабгорнинг Ф.И.Ш., диссертация мавзуси (фан тармоғи, ихтисослик шифри), диссертация ҳимояси ўтказалидиган манзил, кун ва вақти кўрсатилган ҳолда эълон матни ҳимоядан камида 10 кун олдин Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайти ҳамда Илмий кенгаш веб-саҳифаси орқали маълум қилинади.
Шунингдек мазкур Низомнинг 5-иловасида кўрсатилган диссертация автореферати юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига ҳамда Илмий кенгаш томонидан тасдиқланадиган қўшимча рўйхатга асосан диссертация автореферати тарқатилади.
Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган қўшимча рўйхатга Илмий кенгаш аъзолари, тегишли фан соҳалари бўйича илмий-мувофиқлаштирувчи марказлар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда етакчи мутахассис-олимлар киритилади.
50. Диссертация авторефератининг китоб шаклида чоп этилган кўриниши PDF форматида Илмий кенгаш аъзолари, расмий оппонентлар, ОАКга ҳамда бошқаларга (мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг Миллий (давлат) кутубхоналари бундан мустасно) реестр асосида етказилади. 
Илмий кенгашнинг ҳар бир аъзоси диссертация ва автореферат билан батафсил танишиб чиқиши шарт.
Илмий кенгаш аъзолари томонидан диссертация автореферати бўйича диссертация юзасидан тақриз берилиши мумкин.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish