2023 йилдан бошлаб ҳар бир талабгор нашр ишлари бўйича Хирш индексига эга бўлиши шарт.
21. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган умумий илмий ишлар таркибида камида 8 та мақола Рўйхатдаги нашрларда ва Халқаро базалар рўйхатига киритилган нашрларда фан тармоқлари бўйича қуйидагича чоп этилиши керак:
Фан тармоғи
|
Йиллар
|
2020 й.
|
2021 й.
|
2022 й.
|
2023 й.
|
Физика-математика фанлари
|
3
|
5
|
7
|
8
|
Техника ва табиий фанлар
|
2
|
4
|
6
|
7
|
Тиббиёт ва фармацевтика фанлари
|
2
|
4
|
6
|
7
|
Ижтимоий-гуманитар фанлар
|
1
|
3
|
4
|
7
|
Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида ҳар бири бўйича 2 тадан материал (мақола ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
2021 йилдан бошлаб ҳар бир талабгор нашр ишлари бўйича Хирш индексига эга бўлиши шарт.
22. Изланувчи томонидан эълон қилинган мақолалар сони мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган, лекин “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” грифи билан бажарилган диссертациянинг ҳимояси масаласи, истисно тариқасида, ОАK Раёсати томонидан ҳал қилинади.
23. Интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари - ихтирога патент ва селекция ютуқлари, фойдали модель, (фалсафа доктори (PhD) учун DGU),препринтлар, илмий анжуманларда қилинган маърузаларнинг эълон қилинган тезислари, илмий хариталар, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари ҳамда давлат, вазирликлар ва идоралар буюртмаси асосида чоп этилган илмий нашрлар ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган илмий ишлар жумласига киради.
Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.
Диссертация мавзуси бўйича интеллектуал мулк объект- ларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари – ихтирога ёки селекция ютуғига берилган патентлар ҳамда жаҳон илғор илмий-технологик тараққиёти талабларига жавоб берган корхона қуриш, кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаси (лойиҳа қўлланилган ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлса) Халқаро базалар рўйхатига киритилган илмий нашрларда эълон қилинган мақолагатенглаштирилади.
ОТМ ва ИТМ кенгаши қарори билан чоп этилган қуйидаги нашрлар Рўйхатга киритилган нашрда эълон қилинган мақолаларга тенглаштирилади:
камида 6 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги монография 3 та мақолага;
Do'stlaringiz bilan baham: |