131.ОТМ ёки ИТМ кенгаши қарори билан чоп этилган якка муаллифликдаги монографияни муаллиф илмий маъруза шаклида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёқлаши мумкин. Монографияга диссертация автореферати шаклида расмийлаштирилган тақдимнома илмий маъруза сифатида илова қилинади. Ушбуда ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон, нашр ишлари ва илмий натижаларни амалиётга жорий қилишга қўйилган талаблар бажарилган бўлиши керак. 14. Диссертация мавзуси республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳамда жаҳон илмий-технологик тараққиёти тенденцияларига мувофиқ ҳолда долзарб бўлиши лозим.
Диссертация мавзуси ОТМ ёки ИТМ кенгаши томонидан тасдиқланади.
15. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация кириш қисми, камида тўртта боб, хулосалар, шунингдек фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлган шаклда расмийлаштирилади. Диссертациянинг матни
80 варақдан (матн варақнинг олди ва орқа томонига 1 интервалда туширилади) ошмаслиги керак (фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди).
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация кириш қисми, камида учта боб, хулосалар, шунингдек фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлган шаклда расмийлаштирилади. Диссертациянинг матни
50 варақдан (матн варақнинг олди ва орқа томонига 1 интервалда туширилади) ошмаслиги керак (фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди).
Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.
Диссертациянинг титул варағи ва диссертация автореферати муқовасининг орқа томонида битта илмий раҳбар (маслаҳатчи) кўрсатилади.
Диссертациянинг титул варағи ва диссертация автореферати муқовасининг орқа томонида хорижий ва миллий мутахассислар ҳисобидан 2 нафар илмий раҳбар (маслаҳатчи) истисно тарзида кўрсатилиши мумкин. Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилинганидан сўнг диссертациянинг асосий қисмига ўзгартиришлар киритилиши мумкин эмас.
Зарур ҳолларда ОАK рухсати билан иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи ҳам кўрсатилиши мумкин, ихтисосликлар туташлигида бажарилган диссертациялар учун ОАК рухсати талаб этилмайди.