Ички ёнув двигателлари» фанидан маърузалар матни -кисм 521100 «Ер усти транспорт тизимлари»


Учқун орқали ўт олдириладиган двигателларда гомоген аралашма ҳосил



Download 2,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/33
Sana24.03.2022
Hajmi2,08 Mb.
#507898
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
ichki yonuv dvigatellari

Учқун орқали ўт олдириладиган двигателларда гомоген аралашма ҳосил 
қилиш
- 1 соат
Кўриладиган масалалар. 
1. Учқун билан ўт олдириладиган двигателларда аралашма ҳосил бўлиш жараѐнига 
асосий талаблар (ѐнилғини дозалаш, аралашмани гомогенизағилаш). 
2. Ёнилғини карбюрағиялашда ва бензинни пуркашда ѐнилғини тўзитиш. 
3. Ёнилғи парадасини ҳасил бўлиши. 
4. Киритиш такти бўйича аралашма ҳаракатини мураккаб характери. 
5. Ёнилғини фракғияланиши 
6. Аралашмани цилиндрлараро миқдори ва сифати бўйича нотекис тақсимланиши. 
7. Газсимон ѐнилғиларда ишлаганда аралашманинг гомогенизағияланишини ўзига 
ҳослиги. 
8. Двигателнинг ишлаш режимини ва техник ҳолатини аралашмани 
гомогенизағиялашга ва цилиндрлараро тақсимлашга таъсири. 
9. Двигателни юргазиб юбориш ва қизитиш жараѐнида аралашмани 
гомогенизағияси тўғрисида асосий маълумот. 
Таянч сўз ва иборалар.
Ёнилғиларга 
қўйиладиган 
талаблар, 
ѐнилғини 
дозалаш, 
аралашмани 
гомогенизағиялаш, ѐнилғини фракғияланиши, цилиндрлараро тақсимланиши. 
6 - Маъруза. 
Аралашма ҳосил қилиш жараѐни.
Учқундан ўт олдириладиган двигателларда аралашма двигател цилиндридан 
ташқарида карбюраторда (аралаштиргичда) ва киритиш қувурларида амалга оширилади. 
Ёнилғи молекулалари ҳавода бир текис тақсимланганда, яъни ѐнувчи аралашма бир 
жинсли бўлганда аралашма ҳосил бўлиш жараѐни энг тўлиқ ва мунтазам бўлади. 
Таркибий қисмлар ўзаро молекуляр натижасида аралашади. Аралаштирилаѐтган таркибий 
қисмлар ҳажмларининг нисбати бирга қанча яқин бўлса, аралашма ҳосил қилиш жараѐни 
шунча осон кечади. Таркибида кичик молекуляр массали енгил ҳаракатланувчи 
молекулалар бўлган газсимон ѐнилғилардан фойдаланилганда аралашма ҳосил қилиш 
жараѐни энг содда кечади. Стихиометрик таркибли бензин билан ҳаводан иборат бир 
жинсли аралашма ҳосил бўлиши учун буғланган ѐнилғининг ҳар бир ҳажмига 55-65 
ҳажмда ҳаво талаб қилинади, ҳолбуки табий газдан фойдаланилганда эса атига 9,5 ҳажмда 
ҳаво талаб этилади. 
Замонавий ИЁДларда аралашма ҳосил бўлиши жуда қисқа вақт 0,0005...0,04 с 
оралиғида амалга ошади ва шу сабабли аралашишни жадаллаштиришнинг турли 
усулларидан фойдаланилади: турбулент диффузия ташкил қилинади, ѐнилғи ҳамда 
ҳавонинг юқори нисбий тезликлари ҳосил қилинади, ҳарорат юқорилаштирилади. 
Учқундан ўт олдириладиган двигателларда аралашма ҳосил қилиш жараѐнининг 
асосий уч тури қўлланилади: карбюрағиялаш; киритиш трубасига ѐнилғи пуркаш ва газ 
ѐнилғисини киритиш. Ҳозирги вақтда карбюрағиялаш энг кўп қўлланилади. 
Карбюрағиялашдан мақсад ИЁДнинг иш режимига қараб зарур таркибли ѐнувчи аралашма 
ҳосил қилишдан иборат. Карбюраторнинг тўзиткичи тешиги ѐнидан 40...150 м/с тезлик 
билан ҳаракатланаѐтган ҳаво таъсирида чиқаѐтган ѐнилғи оқими 0,1 мм гача диаметрли 
томчиларга парчаланади ва буғланади. Буғланиш жараѐнида ѐнилғи қисман фракғияларга 
ажралади. Қайнаш ҳарорати пастроқ бўлган таркибий қисмлар буғга айланади, оғирроқ ва 
юқори ҳароратларда қайнайдиган таркибий қисмлар эса майда томчилар тарзида 
ҳаракатланди. Суюқ томчилар ўз йўлида дуч келган киритиш каналининг деворларини 
хўллайди ва парда ҳосил қилади. Цилиндрларга борувчи патрубкалар узунлигидаги фарқ, 


35 
деворларнинг ҳарорати бир хил эмаслиги туфайли турли цилиндрларга келиб тушувчи 
ѐнилғи миқдори орасида тавофут бўлиб, қиймати 5...15% гача фарқ қилиши мумкин. 
Цилиндрларга 60...80% ѐнилғи буғ кўринишда, 10...15% ѐнилғи суюқ томчилар тарзида ва 
25% гача ѐнилғи суюқ парда кўришида келади. Ёнувчи аралашмада суюқ фракғия 
бўлмаслиги учун киритиш канали совитувчи суюқлик ѐки ишлатилган газлар билан 
иситилади. 
Карбюрағилаш чоғида аралашма ҳосил бўлиш сифати двигателнинг ишлаш режими 
ва шароитига қараб ўзгариб туради. Айланиш частотаси юқорилашганда карбюраторнинг 
аралаштириш камерасидаги ҳавонинг тезлиги ортади, оқимдаги турбулент пулқсағиялар 
жаддалашади, шу туфайли ѐнилғи майдароқ пуркалади, муаллақ ҳолатдаги суюқ 
томчиларнинг аралашма оқимига эргашиши кучаяди ва улар киритиш трактининг 
деворларига камроқ ўтиради. Аралашма ҳосил бўлиш сифати юкланиш камайганда ҳам 
яшиланади, чунки кириш каналидаги босим пасаяди ва ѐнилғининг буғланиши тезлашади. 
ИЁД қиздирилмасдан ва атроф-муҳит ҳарорати паст бўлганда ишлатилганда 
ѐнилғининг пуркалиш ва буғланиш шароити ѐмонлашади. 
Ёнилғини киритиш каналига мажбурий пуркаш усули қўлланилганда аралашма 
ҳосил бўлиши сифати анча яхшиланади. Ёнилғи форсункалар ѐрдамида узлуксиз тарзда 
ѐки узлукли тарзда пуркалади, бунда бериладиган ѐнилғининг босими 0,25...0,5 МПа 
атрофида ўзгариб туради. 
Ёниш жараѐнида ѐнилғининг оксидланиш реакғияларининг ривожланиши ѐнилғи 
ва ҳаво кислороди молекулаларининг бевосита бир-бирига тегиши натижасида юз беради. 
Ёнилғи молекулалари ҳавода бир текис тақсимланганда, яъни ѐнувчи аралашма бир 
жинсли бўлганда, аралашма ҳосил бўлиш жараѐни энг тўлиқ ва мунтазам бўлади, чунки 
бундай аралашмада реагентлар ѐниш учун етарли нисбатларда бўлади. Таркибий қисмлар 
ўзаро молекуляр диффузия натижасида аралашади. 
Агар ѐнилғи газсимон ѐки буғсимон ҳолида бўлса, у ѐнганида энг юқори тезликда 
оксидланади, чунки бу ҳолатда молекулалар ҳаракатчан, ѐнилғи билан ҳавони ўзаро 
таъсири энг катта бўлади. Ёнилғининг буғланиши сиртда содир бўладиган жараѐн бўлиб, 
унинг тезлиги суюқликнинг хоссалари билан белгиланади, ҳамда суюқлик ҳарорати 
кўтарилиши ва босими пасайиши билан ортиб боради. 
Карбюрағиялаш жараѐни карбюратор ва двигателнинг киритиш такти орқали ҳаво 
ўтишини, карбюратор корпусидаги каналлар ва жиклерлар орқали ѐнилғи ўтишини, 
тўзиткичлардан ѐнилғи ѐки ѐнилғи-ҳаво аралашмаси оқиб ўтишини, ҳаво оқимида 
ѐнилғининг тўзитилишини, унинг ҳаво билан аралашиши ва буғланишини ўз ичига олади. 
Карбюрағиялашдан мақсад ИЁД нинг иш режимига қараб зарур таркибли ѐнувчи 
аралашма ҳосил қилишдан иборат.
Адабиѐтлар 
1. 88...92 бетлар 
2. 235...239 бетлар
3. 108...124 бетлар 
4. 108...118 бетлар 
5. 219...227 бетлар 


36 
8 - Мавзу

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish