Бизнес хоним
Қайнонани иззат қилган иззат топади
– Одатда болажонлар оқ либосли
докторлардан ҳам, шифохонадан ҳам
қўрқишади. Сиз учун эса шифокорлик
болалик орзуси экан.
– Бобом ва бувим тарбиясида
улғайганман. Кичик тоғам ўшанда
бемор эди. Мен уларни жуда яхши
кўрардим. Улғайсам шифокор бўламан,
тоғамни даволайман, деган истак би
-
лан интилдим. шаҳримиздаги 2-ўрта
мактабни тамомлаб, ТошМИ (ҳозирги
тиббиёт академияси)га ўқишга кир
-
дим. II босқичда ўқиётганимда тоғам
оламдан ўтди. Бу воқеа қалбимга
қаттиқ таъсир қилди, шифокор бўлиш
орзуим янада кучайди.
– Сурункали дард, ҳаёт ташвишла
-
ри, оилавий муаммолар сабабли аёл
тушкунликка тушганда...
– Аввало руҳий ёрдам, маъна
-
вий қўллаб-қувватлаш зарур. Уларга
дардкаш бўлиб, дарду ҳасратини тин
-
глашга, шу орқали ғамини аритишга
кўмаклашиш керак.
– Қайнона-келин муносабатлари
ҳақида нима дейсиз?
– Бу муносабатнинг мукаммал,
бекаму кўст бўлиши бахтли оилага
асос, калит бўлади. Биз олти овсин
-
миз. Қайнонам 88 ёшда оламдан
ўтдилар. То сўнги дамларигача ён
-
ларида бўлдим, дуоларини олдим.
Менга ўғилларидан ҳам ортиқроқ
ишонардилар. 30 йилки оилам
қўрғони мустаҳкам бўлишига айнан
Совчи дуч келган жойга бормайди
– Журналистика болалик орзуингизми?
– Ота-онам ўқитувчи бўлишган, журна
-
листлик эса менга бобомерос касб. Мактабда
адабиёт фанига жуда қизиқардим. Бобом ва
-
фот этган вақтда дадам ўн тўрт ёшли йигитча
бўлган. Эсимни танибманки, бувим ва дадам
-
нинг бобом – журналист Иброҳим Алиев би
-
лан боғлиқ хотиралари, матбуот соҳасидаги
ишлари ҳақидаги жўшқин ҳикоялари бу касбга
нисбатан адоқсиз меҳр уйғотган.
– Совчилар орқали оила қурганмисиз
ёки...
– Совчилар орқали оила қурганман. Худога
шукр, турмуш ўртоғим ҳалол меҳнати билан
элга хизмат қиладиган, оиламизга садоқатли
инсон. Ҳаётимиздан нолимайман. Уч нафар
фарзандимиз, набираларимиз бор.
– Биласиз, баъзи ота-оналар билимга
чанқоқ қизларини олийгоҳда ўқитмай, эрта
турмушга бериб юборишади...
– Ҳозирги кунда ҳунар ўрганиб, бирор
касбни эгалламаган қизларнинг ўзи кам. Ота-
оналаримиз қизларини илмли ва ҳунарли
бўлишига шароит яратиб беришмоқда. Агар
олий маълумотли бўлгандан кейин узатиш
керак, деган хаёл билан бу саволни берган
бўлсангиз, бир гапни айтай: онамиз олти фар
-
занд парваришлаш баробарида олийгоҳда
ўқиганлар. Демоқчиманки, муаммонинг илдизи
бошқа томонда. Мана, Оҳангаронда ҳам 40-45
ёшида олийгоҳни битирган опа-сингилларимиз
раҳбарлик лавозимларида ишлашаяпти. шоли
курмаксиз бўлмаганидек, орамизда қизларини
эрта турмушга бераётганлар топилади. Иш ва
ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб, шуни айта
-
манки, аксарият аёлларимиз қизларига бирин
-
чи галда бисот йиғишни
ўз бурчи, деб билади.
Менимча, бисотли эмас,
билимли ва ҳунарли
қизлар келин бўлиб
тушган
хонадонида
меҳр қозонади.
– Хизмат тақозосига
кўра, оилалар билан ишлайсиз. Хонадонларда
совчилар қандай кутиб олинаяпти ва бу аслида
қандай бўлиши керак?
– Совчилар дуч келган жойга келавермай
-
ди. Аввало, уларнинг бойлиги ва давлатига
эмас, балки маънавияти, дунёқарашига ҳам
эътибор бериш керак. Болаларига ҳашаматли
уй, сўнгги русумдаги машина ёки қимматбаҳо
тақинчоқларни инъом этмоқни ўзининг вази
-
фаси, деб билганларнинг кўпи фурсат ўтмай
доғда қолмоқда. Бундай “бахт қасри”нинг
пойдевори мустаҳкам бўлмаслигини билган
совчиларни ҳурмат билан кутиб олиш лозим.
Қолгани эса қурбига яраша – ҳар кимнинг, ҳар
бир оиланинг имконияти, маданиятидан келиб
чиқиб, меҳмоннавозлик қилинади. Бу – энди
шахсий масала...
– Кўп китоб ўқигансиз. шунга кўра, айтинг
-
чи, бадиий асарлардаги қайси аёл образи сиз
учун севимли?
– Китобни “мағзини чақиб” ўқишга
ўрганганимда, ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг
“Дунёнинг ишлари” асарини ўқиганман. Бу
асардаги она образига меҳрим бўлакча. Бола
-
лигимда кўпроқ бувим билан бирга бўлганим
учунми, бу образда уларнинг тимсоли гавда
-
ланаверади.
Зоя Эшонқулова – Эйвалекдаги 10-
умумтаълим мактабининг математика
фани ўқитувчиси, “Фидокорона хизматла
-
ри учун” ордени, “шуҳрат” медали билан
тақдирланган. Халқ таълими аълочиси.
мусиқа
эшитаман,
жисмоний
машқларни ҳам канда қилмайман.
Адабиётга, шеъриятга қизиқаман.
Баъзи-баъзида
нималарнидир
қоғозга тушириб ҳам қўяман.
– 7-синф ўқувчилари ўртасида
янги тўгарак ташкил этибсиз?
–
“Илҳом”
ижодий
тўгарагимизда адабиётга, бади
-
ий ижодга меҳр қўйган 15 нафар
ўқувчи қизлар жамланган. Айни
кунларда улар “Ёш китобхон” тан
-
ловига тайёргарлик кўришаяпти.
41 йилдирки, ёш авлод камо
-
ли йўлида хизмат қилаяпман.
Нафақат таълим берамиз, айни
жараёнда тарбиялаб ҳам бора
-
миз. Фан асосларини ўқувчиларга
ўргатиш билангина чекланиб
қолмайман. Ўрни келганда ўқувчи
қизларимга нарса пишириш, ки-
йим этагини қайтаришу супургини
қандай ушлашгача ўргатиб бор
-
ганман.
– Бугунги авлод қизларининг
кийиниши, юриш-туриши сизда
қандай таассурот қолдиради?
– Тиззаси йиртиқ шим, ёйилган
сочлар.., замонавийлик белгиси
эмас. Ўқувчи қизларимга нархи
100-200 минг сўмлик атир сепма,
бироқ қошингга ўсма қўйиб, со
-
чингни ювиб-тараб, ораста бўлиб
юр, ўқитувчиларинг, катта ёшли
-
лар олдида қаттиқ кулма дейишни
канда қилмайман.
– Қизларимиз оилада оналари
-
дан, мактабда муаллималаридан
ўрнак олишади, шундай эмасми?
– Нафақат қизларимиз, ўғил-
ларимиз ҳам оталаридан андаза
олишлари табиий. Турмуш ўртоғим
40 йил ҳайдовчилик қилди. Менга
ҳамон сизлаб мурожаат қилади. Да
-
дасидан ўрнак олиб, ўғлим Жаҳон-
гир ҳам келиним шаҳнозахонга
сизлаб гапиради. Набирам Сарви
-
ноз 2-синфда ўқийди. Ҳар ҳафта
25 та “5” баҳо олиб келади. шо
-
гирдларим Олим Нажмиддинов,
Озода Бўтаева, Ҳамида Жўраева,
Сайёра Қамбарова педагогик жа
-
моамиз сафини тўлдиришди.
Феруза Оқбердиева – туман марказий поликлиникаси
-
нинг тажрибали шифокор-терапевти.
Муқаддас Алиева – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор
-
ганлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Оҳангарон шаҳар
Кенгаши раиси ўринбосари, фахрий журналист.
Do'stlaringiz bilan baham: |