Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


САОДАТ АСРИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ



Download 214,06 Kb.
bet19/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

САОДАТ АСРИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ
Саодат асрида аёллар ҳар соҳада эркаклардан ортда қолмаган ҳолда рисолатнинг тарқалишига ва мусулмонларнинг қудратли бўлиши учун ҳаракат қилдилар. Ҳар соҳада бўлгани каби жамият ҳаётида ҳам аёлларнинг ўрни катта эди. Илм олиш бўлсин, масжидга бориб Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ўрганиш, тинглаш бўлсин, ҳаммасида ўз ўринларига эга эдилар. Қуйида Аллоҳ қодир қилганича жамият ҳаётининг ҳар хил соҳаларида фаол бўлган аёллар ҳақида сўз юритамиз.


Ҳаққини ҳимоя қилган ном: Отика бинти Зайд
Отика ҳазрати Умарнинг оила қуриш таклифига масжидга келишдан тўсмаслик ва урмаслик шарти билан розилик берган. Ҳазрати Умарнинг вафотларидан кейин ҳазрати Зубайр ибн Аввом билан турмуш қурган ҳазрати Отика шу шартларни унга қўйиб, қабул қилганидан кейин турмушга чиқишига рози бўлган. Бундан маълум бўладики, жоҳилият замонидаги каби аёлларни масжиддан тўсиш ёки уриш ҳолатлари учраб тургани учун аёллар уларга Аллоҳ тарафидан берилган ҳақларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилишган. Эътибор берсак, бу шартлар биринчидан ўзларини илмсиз қолишларидан қўрққанликлари учун, иккинчидан эркаклар тарафидан калтакланиб, ўз ғурурларининг оёқ ости бўлишидан хавфсираганлари учун қўйилган. Асло дунё моли ва матоси учун эмас. Ҳазрати Отиканинг тутган йўли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ман қилмаган нарсани бошқа ҳеч кимсанинг ман қилишга ҳаққи йўқ эканига далилдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни масжидга чиқишларидан ва илм олишларидан тўсмаганлар. Ҳазрати Отика икки буюк саҳобага ҳам бир хил шарт билан розилик бергани, Аллоҳ ва Расулини, улар берган ҳақни ҳимоя қилишга жуда гўзал бир ўрнакдир. Бугунги кунимизда сўз билан аёлларнинг ҳуқуқлари бекаму кўст бўлган замонда содир бўлаётган аёлларга қарши зулм ва камситишларни ҳисобга олсак, ҳазрати Отикадаги жасорат ва фаросат бизда ҳали йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга келишни хоҳлаган аёлларга рухсат бериш билан бирга, масжидга келиш учун қилиниши лозим бўлган шартларни ҳам қўйганлар. Аёлларга бошқаларнинг хаёлини ўғирламаслик ва бузмаслик учун атир ва мушк сурмасликни, авратлари тўлиқ ёпиқ бўлишини ва аёллар ўзлари учун ажратилган эшикдан кириб, ўзлари учун ажратилган жойда ўтиришлари буюрилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадаги масжиднинг орқа тарафидан аёллар учун жой ажратганлар. Аёллар намозларини шу ерда ўқиб, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъз ва насиҳатларини тинглар эдилар. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарлари аёлларнинг жойига бироз узоқ бўлгани учун аёллар Расулуллоҳнинг суҳбатларини эшитишга қийналишганда у зотга шикоят қилишган ва ўзлари учун бошқа бир кунни тайин қилишларини сўрашган. Бу ҳақда Саид ал-Худрий шундай ривоят қилади: “Аёллар: “Эй Аллоҳнинг Расули, сўзларингизни эшитиб, яхшилаб тушуниш учун эркаклардан бизга фурсат қолмаяпти. Биз учун бир кун ажратсангиз”, дедилар. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар учун бир кунни белгиладилар. Аёллар ўша кунда Расулуллоҳнинг ҳузурларига келар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга панд-насиҳат қилар, қилишлари мумкин бўлмаган нарсаларни айтиб, огоҳлантирар эдилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида аёллар жума намозларига бориб, у зотдан жуда кўп нарса ўрганишган. Умму Ҳисам бинти Ҳорисанинг: “Мен Каҳф сурасини ўқишни Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргандим, чунки Расулуллоҳ ҳар жума куни минбарда Каҳф сурасини ўқир эдилар”, деган сўзларидан аёллар жума хутбаларини ўзлари учун илм олиш фурсатига айлантиришганига далолат қилади. Ҳазрати Оишадан ривоят қилинган ҳадисдан эса аёлларнинг байрам намозларига ҳам боришганини билсак бўлади. Ҳазрати Оиша (Аллоҳ ундан рози бўлсин): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ва Қурбон байрамларининг биринчи ракатида етти марта такбир айтар эдилар. Иккинчи ракатида эса икки рукуъ такбиридан ташқари яна беш марта такбир айтар эдилар”, дея ривоят қилганлар. Умму Атийя эса: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни ҳайит намозларига қатнашишга чақирардилар. Ёш қизлар, аёллар ҳайит намозларига келиб, ҳайит тонгининг файзидан, баракасидан насибаланишар ва мусулмонлар билан дуода бирга бўлардилар. “Аллоҳ таоло Ўз Каломида эркакларга нисбатан қилган амр ва буйруқларида, албатта, аёлларни ҳам зикр қилган. Тавба сурасида зикр қилинганидек, аёллар ҳам эркакларга ҳар соҳада ёрдам беришлари мумкин. Инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришлари, намоз ўқиб, закотни адо қилишларида ҳамда Аллоҳ ва Расулига итоат қилишларида улар учун кўп яхшиликлар бордир. Эркак ва аёлларни бир-бирларига ёрдамчи бўлишлари ҳар соҳада ўз аксини топиши лозим, бу хоҳ оилавий ҳаётда, хоҳ жамият ҳаётида, хоҳ илм олиш ва илм тарқатишда бўлсин. Шу билан бирга ҳар бир мусулмон Исломга хизмат қилиши шарт. Эркаклар билан бир қаторда аёлларнинг ҳам илм олиши мусулмонлар учун ғоятда зарур эканлигини тушуниб етишимиз ва шу йўлда ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки аёллар келажак авлоднинг тарбиячилари ҳисобланади. Қиз ва аёллар қанчалик илмли бўлишса, авлодларимиз ҳам шу қадар илмга чанқоқ бўлиб етишадилар.



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish