1-§. Фалсафа нима дегани? А таърифдаги мураккаблик гар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман»



Download 45,39 Kb.
bet1/9
Sana22.02.2022
Hajmi45,39 Kb.
#99539
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу


Мавзу №1Фалсафа фанининг предмети, мақсади, вазифалари ва муаммолари.
1-§. Фалсафа нима дегани?

А


Таърифдаги мураккаблик
гар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман» маъносини англатади.
Диоген Лаэртский (эрамиз II асри охири - III аср бошлари) сўзларига қараганда, ўзини биринчи марта файласуф деб атаган киши – юнон мутафаккири ва олими Пифагордир. Файласуфларнинг қандай эканликларига таъриф бериб, у шундай деган: «Ҳаёт ўйинга ўхшайди: баъзилар унга мусобақалашгани келса, айримлар савдолашгани, энг бахтлилари эса томоша қилгани келадилар; ҳаётда ҳам худди шундай, баъзилар қуллар каби шуҳрат ва бойликка ўч бўлиб дунёга келади, ваҳоланки файласуфлар - фақат ҳақиқат учун келади»1.
Бугунги кунда ҳақиқатни излаш фақат фалсафагина тааллуқли деган фикрга қўшилиб бўлмайди. Файласуф бўлмасдан ҳам физика, тиббиёт, бадиий ижодда ёки кундалик ҳаётда билим ва ҳақиқатга интилиш мумкин. Бироқ ҳақиқатни онгли излаш айнан фалсафадан бошланган.
«Фалсафа нима дегани?» саволга жавоб излаш осон эмас. Ҳар биримиз у ёки бу матн, ё нутқ фалсафий ёҳуд фалсафий эмаслигини ички сезги билан ҳис этамиз. Аммо фалсафага қатъий илмий таъриф бериш жуда мушкул. Бунга уриниб кўришнинг ўзи кифоя. Фалсафага тегишли бўлмаган нарсани аниқлаш осонроқ. Масалан, фалсафа ДНК тузилишини аниқлаш билан шуғулланмайди, дифференциал тенгламаларни ечмайди, кимёвий реакцияларни ўрганмайди, ер қобиғи ҳаракатини тадқиқ этмайди ва ҳоказолар.
Агар фанлар, айтайлик, ботаника ёки лингвистика таърифларини оладиган бўлсак, улардаги мавжуд фарқ, одатда, машғулотнинг асл моҳиятига дахл қилмайди. Ҳеч бир ботаник мутахассислиги фанининг мавзуси - ўсимлик олами эканлигига эътироз билдирмайди. Ҳар қандай лингвист ўз фанининг мавзуси - тил эканлигини тасдиқлайди. Фалсафада эса бошқачароқ. Бир файласуфнинг таърифи бошқасиникидан фарқ қилиши мумкин. Фалсафанинг таърифи шу қадар кўп ва турли-туманки, кўпчиликда «Ўзи бир фан тўғрисида гап кетяптимикин ёки йўқми?»2 деган савол туғилиши мумкин.
Баъзи фалсафий тизимларда фалсафа олий бош ибтидо ёки биринчи сабаб тўғрисидаги фан деб таърифланади. Масалан, қадимги юнон файласуфи Арасту таълимотида, у «барча мавжудотнинг ибтидоси ва сабаблари тўғрисидаги фан» дейилган бўлса, ўрта осиёлик мутафаккир Абу Али Ибн Сино фалсафани «мутлақ борлиқ тўғрисидаги олий фан» деб таърифлаган. Бошқа йўналишларда фалсафанинг бош сабаби биринчи ибтидоларни билиш эканлиги умуман рад этилади, масалан, ўрта аср илоҳиётчиси ал-Ғаззолий ўзининг «Файласуфларни рад этиш» номли махсус асарини шу мавзуга бағишлаган.
Баъзи таълимотларда фалсафа «тўғри фикрлаш орқали эришилган билим» (Т.Гоббс), умуман, «фанларни кўриб муҳокама қилувчи» (Г.В. Хегел) деб кенг тасаввур қилинса, бошқаларида тор маънода, масалан, «фикрнинг мантиқий ойдинлашуви» (Л.Витгенштейн) ёки «умуммажбурий қадриятлар тўғрисидаги фан» (В.Виндельбанд) сифатида тушунилади. Одатда, фалсафанинг у ёки бу таърифи умуман фалсафани эмас, балки тегишли файласуфларнинг ўз назарияларини белгилаши ҳисобланади, гарчанд, кўпчилик файласуфлар айнан ўз фалсафий қарашларинигина ҳақиқий (ёки чинакам) деб ўйлайдилар.
Фалсафанинг ўз ифодасини топишидаги номуайян вазият, айниқса, энг Янги давр учун хосдир. Бу шу қадар оддий ҳолга айландики, ҳатто замонавий файласуфлардан бири Х.Ф.Моруа фалсафада юзага келган вазиятни қуйидагича ифодалашига сабаб бўлади: «Фалсафа» деганда нимани тушуниш ҳамиша мушкул бўлган, бироқ 20-аср мобайнида «фалсафа»ни таърифлаш мушкуллиги шу даражада ортдики, буни бартараф этиш деярли мумкин бўлмай қолди»3.
Умуман фалсафани ифода килиш мумкинми? Немис файласуфи Г.В.Хегел (1770-1831) муайян фалсафа ягона жаҳон фалсафасининг - тарихий босқичлари, уни шаклланиш онлари ва бир бутун ривожланишининг моҳиятидир, деб ҳисоблаган. Бошқа файласуфлар тасаввурига кўра тарихий-фалсафий жараён - бу муайян фалсафий таълимотлар тарихидир, фалсафа тарихи эса қандайдир ягона ва ривожланувчи таълимот сифатида мавжуд эмас. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, муайян фалсафа мавзусинигина ифода килиш мумкин, масалан, экзистенциализм (мавжудлик) фалсафаси ёки аналитик (таҳлилий) фалсафани аниқлаш мумкин, аммо умуман фалсафани эмас.
Бироқ тажрибага асосланган (эмпирик) оддий далил мавжуд. Қандай йўналишга тегишлиликларидан қатъий назар, файласуфлар ўзлари фалсафа билан шуғулланаётганликларига шубҳа қилмайдилар. Ўз рақиб ва мухолифларини нима деб аташларидан қатъи назар, уларни «ношуд», «гумроҳ» таъбирлари билан сийласаларда, уларнинг файласуфлар деб аталишига ҳуқуқлари бор, негаки, улар ҳар ҳолда файласуф деб аталадилар. Бошқача айтганда уларнинг машғулотларида қандайдир нарса мавжудки, бу нарса уларнинг файласуф деб аталишига асос бўлади. Бу шунинг учун юз берадики, уларнинг тушунчасида фалсафа деганда, ибораларнинг мантиқий таҳлили, борлиқнинг бирламчи ибтидолари ҳақидаги таълимот ёки тажрибада ҳосил килинган маълумотларнинг танқидий баҳоси берилган бўлади.
Ҳамонки шундай экан, кантчилар, экзистенциалистлар, позитивист ва бошқа фалсафий мактабларга мансуб бўлган барча файласуфларни нима бирлаштиради? Ушбу савол ва демакки «Фалсафа нима дегани?» саволига жавоб бериш учун фалсафанинг моҳиятий сифат хусусиятлари, яъни унинг маънавий фаолиятнинг маълум тури сифатида бажарадиган вазифаларини аниқлаш зарур.


Download 45,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish