Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!



Download 214,06 Kb.
bet1/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)


Иқбол Гурпинар


ҚЎРҚМА, AЁЛСАН


Сени эшитувчи бир зот бор!


Ихлос билан қилинган дуонинг кучи


Илксўз

Ҳаётим ҳар томонлама муваффақиятсизликка учраган пайтлар... Соҳам бўйича етук мутахассис бўлишимга қарамай ишсиз қолган, ҳар қандай давралардан четлаштирилган, турли хил туҳмат-ҳақоратларга учраган, ўғлимни кўролмай соғинчдан қалбим тилка-пора бўлган пайтлар... Онам хаста, отам ёши улуғ бўлгани боис мендан эътибор ва меҳр кутадиган паллалар. Атрофимдагилар мендан нимадир умид қилар, нимадир сўрар ёки нимадир талаб қиларди. Аммо санасам, бармоқларим ортиб қоладиган даражада оз киши: “Омонмисан?” дея ҳол-аҳвол сўрарди. “Дард ва мусибат бир келса, кетма-кет келади”, дейишади-ку, менинг ҳаётимда ҳам худди шундай бўлганди... Агар ҳаммаси изига тушиб кетишини Раббим хоҳласа, у сизнинг хаёлингизга ҳам келмаган гўзал кунларни насиб қилар экан... Нажотга эришиш умиди ила яна-да дуога боғланган лаҳзаларимда Унинг Ўзи ана шу муаммолардан чиқиш йўлини кўрсатди. Бир кеча таҳажжуд намозидан кейин дуо қиларканман, вужудимга титроқ таралди, этим жунжикиб кетди ва Раббим қандай дуо қилиш кераклигини кўнглимга солди. Қалбимдан келган овозга қулоқ тутиб, тилимга тўкдим. Чунки Ҳавла ёдимга тушди: “Аллоҳим, умидсиз ва қалби парчаланган Ҳавланинг овозини эшитиб, унга нажот бердинг. Уни эшитганинг каби мени ҳам эшит. Имтиҳонларингдан гўзал бир шаклда чиқишни насиб эт!..” Ана шу фурсатларда ичимга ҳузур, кўзларимга ёш тўлди. Қалбимга оғир ботган, юрагимни парчалаган ҳар бир нарса кўзларимдан ёш бўлиб қуйилди. Айни дамдаги ҳузур-ҳаловат ва Раббимнинг ёнимдалигини ҳис қилиш туйғуси вужудимнинг ҳар бир заррасигача етиб борди. Ботиний оламимда янги умидлар ила қайтадан оёққа туришга куч, зулматдан кейинги нурга ишонч пайдо бўлди.


Хўш, Ҳавла ким эди? Қандай воқеа юз бергандики, Аллоҳ унинг овозини эшитиб, унга жавоб (нажот) берганди?! Мужодала сурасининг илк оятлари унинг дуолари жавоби. Мужодала сурасининг илк оятларига сабаб бўлган аёл – Ҳавла бинти Саълаба розияллоҳу анҳо. Ҳазрати Ҳавла Аллоҳга иймон келтирган, Авс исмли, вазмин табиатли саҳоба билан турмуш қурганди. Кунларнинг бирида Авс розияллоҳу анҳу ғазаб устида, жоҳилият замонидаги одатга кўра, уни “зиҳор” қилиб (аёлнинг бирор-бир аъзосини ўзига никоҳи ҳаром қилинган аёлнинг аъзосига ўхшатиб талоқ қилиш): “Сен менга онамнинг елкаси кабисан”, деб юборди. Сўнгра ғазабидан тушган Авс айтган гапидан пушаймон бўлди: “Сени талоқ қилишни истамаган эдим, бироқ энди менга ҳаром бўлиб қолдинг”, деб кўп надоматлар чекди. Ҳавла эрига: “Мени талоқ қилганинг йўқ-ку?!” деб эътироз билдирди. Авс бунга жавобан: “Сени зиҳор қилиб қўйдим, менинг ёшим катта, болаларимиз кўп, сен фаҳму фаросатли аёлсан, менга ва аҳли байтимга садоқатлисан. Аммо энди шундай оиламиз бузилиб кетади. Қариган чоғимда қилган хатойим бунга сабаб бўлди”, деб афсус-надомат чекди.
Бу хорликка чидолмаган ҳазрати Ҳавла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Чунки ҳазрати Ҳавла жоҳилият замонидан қолган бу аҳмоқона одатни деб оиласининг бузилишини хоҳламасди. Шу боис у ҳақиқатнинг қарор топиши учун эрининг бу ножоиз хатти-ҳаракатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тушунтириб, эридан шикоят қилди ва: “Эй Аллоҳнинг элчиси! Авс менинг барча мол-мулкимни еб битирди, ёшлигимни хазон қилди. Унинг болаларини дунёга келтирдим. Саломатлигим, ёшлигим, гўзаллигимдан айрилдим. Қаридим. У бўлса, мени зиҳор қилиб ажрашди. Мен ўртада қолдим”, деди. Ҳавлани диққат билан тинглаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бироз жим қолдилар-да, сўнг: “Бу турдаги ажрашишда Раббим менга ҳеч қандай йўл-йўриқ кўрсатмади”, дея жавоб бердилар. Чунки у зот алайҳиссалом Аллоҳдан ваҳий келмагунча ҳеч қандай мавзуда ўз фикрларини билдирмас, нафсларига ёки хоҳишларига кўра сўзламас эдилар. Аллоҳ рухсат берган мавзулардан бошқа ҳар қандай мавзуда Аллоҳдан хабар кутардилар. Буни эшитган Ҳавла маҳзунлик билан қўлларини дуога очди ва: “Эй Раббим, бу ҳолимдан Сенга ва фақат Сенгагина шикоят қиламан”, деди.
Ҳавла худди сиз-у биз каби оддий аёл эди, аммо қалби парчаланган ва маҳзун. Аллоҳ маҳзун қалбларда эмасми?! Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмай Аллоҳ таоло: “Ҳолимдан Сенга шикоят қиламан”, деган мазлума аёлнинг нолаларига жавоб берди ва қуйидаги оятларни нозил қилди:
{ قَدۡ سَمِعَ ٱللَّهُ قَوۡلَ ٱلَّتِی تُجَـٰدِلُكَ فِی زَوۡجِهَا وَتَشۡتَكِیۤ إِلَى ٱللَّهِ وَٱللَّهُ یَسۡمَعُ تَحَاوُرَكُمَاۤۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِیعُۢ بَصِیرٌ (١) ٱلَّذِینَ یُظَـٰهِرُونَ مِنكُم مِّن نِّسَاۤىِٕهِم مَّا هُنَّ أُمَّهَـٰتِهِمۡۖ إِنۡ أُمَّهَـٰتُهُمۡ إِلَّا ٱلَّـٰۤـِٔی وَلَدۡنَهُمۡۚ وَإِنَّهُمۡ لَیَقُولُونَ مُنكَرࣰا مِّنَ ٱلۡقَوۡلِ وَزُورࣰاۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَعَفُوٌّ غَفُورࣱ (٢) وَٱلَّذِینَ یُظَـٰهِرُونَ مِن نِّسَاۤىِٕهِمۡ ثُمَّ یَعُودُونَ لِمَا قَالُوا۟ فَتَحۡرِیرُ رَقَبَةࣲ مِّن قَبۡلِ أَن یَتَمَاۤسَّاۚ ذَ ⁠لِكُمۡ تُوعَظُونَ بِهِۦۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِیرࣱ (٣) فَمَن لَّمۡ یَجِدۡ فَصِیَامُ شَهۡرَیۡنِ مُتَتَابِعَیۡنِ مِن قَبۡلِ أَن یَتَمَاۤسَّاۖ فَمَن لَّمۡ یَسۡتَطِعۡ فَإِطۡعَامُ سِتِّینَ مِسۡكِینࣰاۚ ذَ ⁠لِكَ لِتُؤۡمِنُوا۟ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦۚ وَتِلۡكَ حُدُودُ ٱللَّهِۗ وَلِلۡكَـٰفِرِینَ عَذَابٌ أَلِیمٌ (٤) }

Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish