Иқбол Гурпинар ҚЎРҚМА, aёлсан сени эшитувчи бир зот бор!


[سُورَةُ البَقَرَةِ: ٢٦٨]



Download 214,06 Kb.
bet4/27
Sana05.05.2023
Hajmi214,06 Kb.
#935662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
AyolsanQorqma togrisi (1)

[سُورَةُ البَقَرَةِ: ٢٦٨]
Шайтон сизларни (хайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фаҳш ишларга ундайди. Аллоҳ (эса) сизларга Ўзидан мағфират ва фазл (бойлик) ваъда қилади. Аллоҳ (карами) кенг ва билимдон зотдир” (Бақара сураси, 268-оят). Ана шунда ҳар нарсадан воқиф Раббим: “Сенми ҳали Менинг амримни бажаришдан воз кечадиган”, дея сабоқ бериб қўйди гўё.
Байрутда тадбир бўлаётган бир бинога кириш учун ўғлим билан биргаликда эшикка яқинлашдик. Эшик олдида турган хизматчи кўксимга қўли билан уриб: “Йўқ, мумкин эмас!” дея тўхтатди. Ўғлим ушлаб қолмаганида йиқилиб тушардим. “Нега йўқ? Нега кира олмас эканмиз?” деб сўрадим. Унинг жавоби эса юзимга тарсаки каби тушди: “Чунки сен мусулмонсан!” Аслида, илгари бошим очиқ бўлганида ҳам мусулмон эдим. Лекин унда хоҳлаган шаҳримдаги, хоҳлаган бинойимга кира олган, ҳатто Ватиканга бориб, бемалол ичкарига қабул қилинган мен оддий бир бинога бошим ўралгани боис кира олмайман, шундайми? Демак, авваллари бошим очиқлиги учун мени ўзларидан ҳисоблаб, ичкарига киритишган экан-да. Яъни, бир неча йиллар давомида мен ҳам уларга ҳол тили билан: “Мен сизларданман”, деган эканман-да, шундайми?.. Ҳолимга вой бўлсин!.. Исроф қилган умримга, йилларимга вой!.. Шу онда бутун вужудимга титроқ кирди, гуноҳимни англаб етдим ва тавба қилдим: “Афв эт мени, Раббим!.. Энди ҳеч қачон бошимни очмайман”, дея йиғладим.
Бир куни ўғлим билан Кўнёга бордик. Шамс ҳазратларининг масжидида намоз ўқишни хоҳладик. Ҳазрати Мавлонони Мавлоно қилган ҳазрати Шамс ҳамиша менга ўзгача таъсир қилган. Намоздан сўнг масжиддаги бир ходим ёнимга келиб: “Синглим, бошингни ўрабсан, Аллоҳ қабул қилсин. Лекин сен бунинг ҳаққини адо этишинг керак. Ишламай уйда ўтиришинг, масжидга кирмаслигинг лозим. Чунки аёл кишининг овози ҳам аврат ҳисобланади”, деса бўладими?.. Бошим ўралгани учун ўзим истаган бинога киролмайман, мусулмон бўлганим учун черковга, аёл бўлганим учун эса масжидга киролмайман. Бу динда тақиқланган эмиш. Аллоҳим, менга сабр бер. “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ!”. “Хўп бўлади”, дедим. Аёлларни ҳамма нарсадан четлаштиринг, маҳрум этинг, уйга қаманг, ўқитманг!.. Сўнгра “Бу ўлкада нега бу каби жоҳил, илмсиз ёшлар етишиб чиқяпти?” дея фарёд қилинг. Кўп йиллар бурун қиз фарзандлар сионист2лар қурбони бўлди. Сохта олимлар, оталар алданди. “Агар қизларни ўқитсангиз, уларнинг кўзлари очилади, гуноҳга ботади. Ота сифатида улар учун жавобгарсиз, уларнинг барча гуноҳи сизга ёзилади, қизларингизни ўқитманг”, дейилди. Қизлар жоҳил ва илмсиз қолдирилди. Улғайди, турмуш қурди, фарзандли бўлди. Жоҳил она режаси зафар қозонди. Худди шу жоҳил оналар ҳар томонлама жоҳил фарзандлар етиштирди. На динларини, на дунёларини билдилар. Бир томондан динни билмаган жоҳиллар нишонида, бошқа томондан эса юзим очиқ бўлгани боис мутаассиб диндорлар нишонида эдим. Ёш қизларга ёмон ўрнак бўлаётган эканман. Қатлим вожибмиш. Иш жойимга шикоятлар, таҳдидлар келарди. Айни пайтда ўйлашни бошладим. Исломда аёлнинг ўрни қандай? Ҳақиқатан аёлнинг овози ҳаромми? Аёл масжидга, ҳаттоки кўчага чиқиши мумкин эмасми? Аёл ҳеч кимга, ҳеч нарсага аралаша олмайдими? Ҳадис дея, Ислом дея бизга ўргатганлари тўғрими? Ҳақиқатан, Исломда аёл қуйи даражадами? Аёлнинг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқми? Унинг вазифаси фақат уй тозалаб, кир ювиб, овқат пиширишми? Фарзанд дунёга келтириб, эрига хизмат қилиб, ҳеч нарсага аралашмай, ҳеч нарса гапирмай яшаб ўтишми? Ана шунда Исломдаги аёлнинг ўрни қандайлигини ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатишим лозим, деган қарорга келдим. Лекин қандай қилиб?.. Мен диний олим эмасман. Диндан деярли ҳеч нарсани билмайман. Шу боис бу имконсиздек туюлди. Бироқ Аллоҳ менга ёрдам беришига чин қалбимдан ишондим ва дуо қилдим. Шундай хаёллар билан мақсадимни амалга ошириш учун йўл излаб юрган кунларимнинг бирида яқин дўстим қўнғироқ қилиб қолди: “Менинг қўлимда сен амалга оширишинг мумкин бўлган бир ғоя бор. Бошингдан ўтганларни қаламга олсанг ва унга Исломда аёлнинг ўрни қандай эканини ўрганиб, қўшсанг ҳамда шу мақсад йўлида саҳобия хонимларнинг ҳаётларидан фойдалансанг, айни муддао бўларди. Албатта, бу масъулиятли меҳнат. Кўп ўқишинг, изланишинг лозим”, деди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Чунки бу ботинимдан зоҳиримга кўчишга улгурмаган орзу-хаёлларим, амалга оширмоқчи бўлиб, лекин қаердан бошлашни билмаётган ғоям эди. Аввалига бироз чўчидим ва мазкур ҳолатимни дўстимга айтдим. У эса: “Сенинг қўлингдан келади, кўп китоб ўқигансан. Ўқиганларингдан фойдаланасан, бошқа маълумотларни ҳам излаб топасан, диний олимлардан кўмак сўрайсан”, дея менга куч-шижоат улашди. Шундан сўнг бир талай тарихий китоблар ўқидим, диний олимлар билан суҳбатлашдим. Яна, умримнинг тарих саҳифаларини варақлаб чиқдим: бошим очиқ пайтида ҳеч қандай йиғин, байрамни менсиз ўтказмайдиган, бошимни ўраганимдан сўнг эса менга ортини ўгирган, юзимга эшикларини ёпган бир жамоат ва бошимни ўраганим боис қолоққа айланган, ҳаётдан, дунёдан, модадан ортда қолиб кетган, ҳеч нарсага аралашолмайдиган, уйдан ташқарига чиқиши мумкин бўлмаган мен...
Бир куни Анқарадан Истанбулга кетар эканман, автобусда ёши улуғроқ, кийиб олган тор кийими ва шимидан бутун аъзоларининг чизиқларигача кўриниб турган аёл менга қараб: “Шу бошингдаги бир парча латта сени жаннатга киргизади, деб ўйлайсанми?” дея луқма ташлади. Нафсим туғён қилди: “Сиз мени рўмолда кўришни истамаганингиз каби, мен ҳам сизни мана бу тор, ҳаёсиз кийимда кўришни истамайман”, дея ҳайқиргим келди. Лекин Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, унга жавоб қилмай жим қолишни танладим. Чунки севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадаги иссиқ кунларнинг бирида энг содиқ дўсти Абу Бакр билан ўтирганларида бир киши уларнинг ёнига келиб, Абу Бакрнинг шаънига ҳақоратлар ёғдира бошлади. Абу Бакр унга бир оғиз ҳам жавоб бермадилар. Сукут сақлаб тингладилар. Расулуллоҳ бу ҳолатни табассум қилганча кузатар эдилар. Бояги кишининг ҳақорат ва маломатлари ҳаддан ошди, шундан сўнг Абу Бакр ўзларининг тарбия доираларидаги кўркамлик ва сокинлик билан жавоб бердилар. Абу Бакр жавоб беришни бошлагач, Расулуллоҳнинг юзларидаги табассум сўнди ва у ерни тарк этдилар. Аслида, Абу Бакр яна жим турса, Расулуллоҳга ҳам озор беришидан хавфсираганлари учун унга жавоб қайтарган эди. Расулуллоҳнинг туриб кетганларини кўрган Абу Бакр хавотирга тушиб, у зотнинг ортларидан югурдилар ва сўрадилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизни хафа қиладиган бирор нарса дедимми? Хато сўзладимми? Агар шундай қилган бўлсам, мени афв этинг”. Абу Бакрнинг гапларини эшитган Расулуллоҳ севимли дўстига қараб: “Эй Абу Бакр, у киши сизга ҳақорат ва маломатлар ёғдирди, сиз эса жим турдингиз. Жим турганингиз сабабли Аллоҳ сизнинг ёнингизга бир фариштани жўнатди. У фаришта сизнинг ўрнингизга у кишига жавоб берар ва сизнинг ҳаққингизга дуо қиларди. Сиз унга жавоб беришни бошлашингиз билан фаришта кетди ва ўрнига шайтон келди. Мен эса шайтон бор жойда турмайман”. Шу ҳадиси муборак сабаб мен ҳам жавоб қайтармадим. Сабр билан тингладим. Бу қанчалик қийин ва аламли бўлса-да, унга фақат табассум билан юзландим. Сабрим ўз мевасини берди. Ёнидаги шериги: “Етар, бас!” дея унинг оғзини ёпди. Худди шу вақтда аёлга қарата: “Хоним афанди, менинг сизнинг кийинишингизга аралашишга ҳаққим бўлмагани каби, сизнинг ҳам менинг кийинишимга аралашишга ҳаққингиз йўқ. Ҳур (демократияга асосланган) ўлкада яшаяпмиз, бир-биримизга ҳурмат кўрсатишимиз лозим. Агар бу ўлкада озодлик бўлса, у ҳамма учун баробар бўлиши керак. Фақатгина бир тоифага бўлиб, бошқа бир тоифа ундан четда қолиши мумкин эмас, шундай эмасми?” дедим. Шу воқеаларни хотирлаганимдан сўнг қатъий қарор қилдим. Исломда аёлнинг ўрнини ўрганаман ва бошқаларга ҳам уни ўргатаман. Ҳамма нарсанинг закоти бор, менинг ўрганган ва ўрганадиган нарсаларимнинг закоти бошқаларга етказишдир, дея мақсад қилдим. Юқоридаги аёл каби ўйлайдиганлар, ҳатто менга: “Бор, уйингда ўтир, кўчага чиқма!.. Эринг устингга учта хотин олсин”, дейишгача бордилар. Кўчада кетар эканман, улар менга эшиттириб, бошимда рўмол борлиги сабабли миямга ҳаво кирмаётгани, қулоқлари эшитмайдиган, ўйлашга лаёқатсиз инсон эканимни сўзлардилар. Чунки улар каби кийинмаганим, улардек тушунмаганим, улардек яшамаганим учун барча хорликларга, ҳатто йўқ қилинишга ҳам маҳкум эдим гўё. Бу кабиларнинг димоғлари осмонда бўлиб, фақат ўзларинигина ақлли ҳисоблар, бошқаларга паст назар билан боқардилар. Шуларни мулоҳаза қилар эканман, Ёсин сурасининг саккизинчи оятини эсладим. Оятда айтилганидек, шайтон бизга ёмон ва хунук амалларни гўзал қилиб кўрсатади. Шайтон ва нафсимиз бирлашиб, ҳар хил баҳоналар орқали бизнинг ҳақ йўлдан тойилишимиз учун сабаблар пайдо қилади. Агар шайтоннинг тузоғига тушсак, Иброҳим сурасида келтирилгани каби Қиёмат кунида шайтон биздан юз ўгириб: “Мен учун сизнинг устингиздан ҳукмронлик йўқ эди”, дея барча қилмишларини ўзидан соқит қилиши аниқ. Яъни, ҳаммаси учун ўзимизни айблаб: “Менга эргашмаслигингиз керак эди”, дейди. У кунда бизнинг кирдикорларимиз учун шайтон жавоб бермайди, шуни ўйлаб, шунга яраша ҳаракат қилишга, изланишга, интилишга мажбурмиз. Бошқа чорамиз ҳам йўқ. Аллоҳ таолонинг биринчи буйруғи: “Ўқи!” экан, бизнинг вазифамиз ўқиш, изланиш ва Қуръон буюргани каби яшашга ҳаракат қилишдир.
Келинг, сизлар билан узун бир саёҳатга чиқайлик. Қадимги Юнон, Рим, Ҳиндистон, Чинга борайлик... Жоҳилият замонида Араб ярим оролида нималар бўлганига назар ташлайлик. Ғоятда маданиятли деб ҳисоблайдиганимиз Европани кўздан кечирайлик. Чунки Исломни тушунишимиз, ундаги аёлнинг ўрнини англашимиз учун буларни билишимиз лозим. Аёлнинг ҳаёт йўли машаққатли. Аммо “Бизни эшитувчи бир Зот бор!” Бизнинг вазифамиз бизни эшитувчи Буюк Яратувчини таниш, Унинг олдидаги қийматимизни, қадримизни, бизга берган ҳуқуқ ва вазифаларни англаб етиш ва шунга кўра яшаш. Ҳаддидан ошиб аёлларни хўрлайдиганларга бериладиган энг гўзал жавобларга соҳиб бўлиш...



Download 214,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish