I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


«Кўнгилли» экспорт чеклашлари



Download 1,34 Mb.
bet31/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

«Кўнгилли» экспорт чеклашлари
Мутахассисларнинг фикрича, экспорт квоталарининг муҳим турларидан бири кўнгилли экспорт чеклашлари (КЭЧ) ҳисобланади. КЭЧ ҳолатида экспортёр-давлат «кўнгилли» равишда бошқа мамлакатга олиб чиқадиган маҳсулоти ҳажмини чегаралайди ва ҳамкор тазийқи остида минимал импорт нархларини ўрнатади. Бундай амалиёт АҚШ ва Европа Иттифоқида Япония товарлари (автомобиллар, электроника, пўлат)га нисбатан кенг қўлланилади. Ҳозирги пайтда жаҳонда бундай турдаги 100 дан ортиқ битимлар имзоланган, бироқ УСТ аъзо-мамлакатлар олдига улар ўртасидаги савдода XXI аср бошларига келиб КЭЧни умумий бекор қилиш вазифасини қўймоқда.
Махсус, мантиқий ниҳоясига етказилган квоталаш усули иқтисодий санкция кўринишидаги эмбарго ҳисобланади. Бу усул бир мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳи билан савдо операцияларини бутунлай таъқиқлашни билдиради. Одатда сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда эмбаргони жорий қилиш бутун номенклатурадаги ёки алоҳида гуруҳдаги товарлар экспорти ёки импортини чеклашни назарда тутади. XX асрда савдони тартибга солишни бундай усулига етарли даражада мисоллар келтириш мумкин. БМТ қарорига кўра эмбарго сиёсати Ироққа, қисман собиқ Югославия, Ливан, Эрон ва баъзи бошқа мамлакатларга нисбатан амалга оширилган.
Яширин протекционизм кўринишлари
Жаҳон амалиётида ташқи савдони тартибга солишнинг нотариф усуллари ичида миқдорий ва молиявий усуллардан ташқари яширин протекционизм усулларидан фойдаланилади. Яширин протекционизм усуллари моҳияти жиҳатдан марказий ҳукумат ва ҳатто маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ташқи савдо йўлига божхона табиатига эга бўлмаган турли туман тўсиқларни ўрнатишини англатади. Яширин протекционизм усулларининг кўпчилиги халқаро савдо мувофиқлаштирилган тамойилларини бузишнинг яққол намунасидир.
Алоҳида мамлакат импорт ёки экспортни бир томонлама чегаралашида фойдаланадиган яширин протекционизм усулларининг юздан ошиқ тури мавжуд. Бу усулларни тўртта катта гуруҳга ажратиш мумкин:

  • Техник тўсиқлар;

  • Ички солиқлар ва йиғимлар;

  • Давлат харидлари доирасидаги сиёсат;

  • Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар.

Техник тўсиқлар – бу яширин протекционизм усули бўлиб, миллий техник, маъмурий ва меъёрлар ҳамда қоидалар шундай ишлаб чиқиладики, улар товарларни ташқаридан олиб киришга тўсқинлик қилади. Техник характердаги тўсиқларнинг энг кенг тарқалганлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Миллий стандартларга риоя қилишни талаб қилиниши;

  • Импорт маҳсулотни сифати ҳақида сертификат олинишини талаб қилиниши;

  • Махсус қадоқлаш ва маркировкалашни талаб қилиниши;

  • Маълум санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилишни талаб қилиниши;

  • Атроф-муҳитни ҳимоялаш бўйича тадбирлар ўтказишни талаб қилиниши;

  • Муракаблаштирилган божхона расмиятчиликларига риоя қилинишини талаб қилиниши;

  • Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисидаги қонунларга риоя қилишни талаб қилиниши ва ҳоказолар.

Ички солиқлар ва йиғимлар (domestic taxes and charges) – бу яширин протекционизм усули бўлиб, улар импорт товарнинг ички нархини кўтаришга ва бу орқали унинг ички бозордаги рақобатбардошлигини пасайтиришган йўналтирилгандир. Улар ҳам марказий ҳукумат, ҳам маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жорий қилиниши мумкин. Импорт товарлардан олинадиган солиқлар жуда хилма хил, бу солиқлар тўғри солиқлар (қўшимча қиёмат солиғи, акциз солиғи, сотишдан олинадиган солиқ) ёки эгри солиқлар (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар, регистрация учун ва бошқа расмиятчиликлар учун йиғимлар, порт йиғимлари) бўлиши мумкин.

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish