3.5.1.-расм. Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар Д авлат харидлари доирасида сиёсат (state procurements) - бу яширин протекционизм усули бўлиб, унга кўра давлат органлари ва корхоналардан фақат миллий ишлаб чиқарувчилар товарларини (бу товарлар импорт товарлардан қиммат бўлса ҳам) сотиб олиш талаб қилинади.
Маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар (local content requirement) – бу давлат сиёсатининг яширин усули бўлиб, унга кўра ички бозорда сотиладиган пировард товарда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши қонуний равишда белгилаб қўйилади.
Савдо сиёсатининг яширин усулларининг кўпчилигини миқдоран баҳолаш жуда қийин, бу эса уни оқибатларини иқтисодий талқин қилиш ҳам қийинлашади. Қуйида маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигига талаблар мисолида яширин усулларнинг иқтисодий эффектини кўриб чиқамиз (3.5.3-расм).
Фараз қилайлик, мамлакатда товар таклифи Sd, товарга талаб эса Dd ни ташкил қилади. Эркин савдо шароитида Р1нархда хориждан товар таклифи S1ни ташкил қилади. Ушбу мамлакатда ишлаб чиқариш таннархи хорижга нисбатан юқори бўлганлиги сабабли маҳаллий товарлар таклиф қилинадиган нарх ҳам юқоридир. Агар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хориждан таклиф қилинаётган товарлар миқдорини ҳар бир нарх учун қўшиб чиқсак, ушбу мамлакат бозорида ана шу товарнинг жами таклиф тўғри чизиғига - S2 эга бўламиз. Ички талаб жами талаб билан А нуқтада мувозанатга келади. Бу мувозанат нуқтада Р1 нархда Q6 та товар сотилади, бу товарларнинг Q1 таси ички ишлаб чиқарувчилар, Q5 таси хорижликлар томонидан сотилади (1-а-расм).
Ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишга қарор қилади ва маҳаллий компонентларнинг товар таркибида бўлишлигини талабларни жорий қилади. Чекловларга рўпара келмаслик учун хорижий компаниялар ўз ишлаб чиқаришини ушбу мамлакат ҳудудига кўчириб ўтказади, бу эса уларнинг харажатларини ошишига олиб келади. Харажатлар ошиши натижасида товар қимматлашади хориждан таклиф чизиғи S1 дан S3 га кўчиб ўтади. Бунинг натижасида жами таклиф чизиғи ҳам S2 дан S4 га кўчиб ўтади ва В нуқтада мувозанатга келади. Натижада товар нархи Р2гача ошади ва сотиш ҳажми Q4гача камаяди. Сотилган товарларни Q2 таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, Q3 таси эса мамлакатга кўчиб ўтган хорижликлар томонидан ишлаб чиқарилади.
Хорижийга нисбатан қимматроқ маҳаллий компонентларни сотиб олиш талабига мувофиқ ишлаб чиқариш харажатлари ошиб кетди ва нарх P1 эса дан P2 га кўтарилди, истеъмолчиларнинг зарари эса a+b+c+d+e га тенг бўлди. Бу ерда а сегмент чегаравий эффект (маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қайта тақсимланадиган сумма), b сегмент — ҳимоялаш эффекти (маҳаллий ишлаб чиқаришнинг хорижий ишлаб чиқаришга нисбатан носамаравийроқлиги сабабли йўқотишлар) d сегмент — истеъмол эффекти (нарх ошиши натижасида истеъмол миқдоридаги йўқотишлар). Икки сегментнинг йиғиндиси с+е даромад эффекти (хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг нарх кўтарилиши натижасида олган қўшимча даромадии)ни ифодалайди, бу ерда с сегмент ушбу мамлакатда жойлашган хорижий ишлаб чиқарувчилага тегади, е сегмент эса ишлаб чиқариш харажатларининг ортишини ифодалайди. Мамлакатнинг жами иқтисодий зарари b+e+d ни ташкил қилади.