I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси



Download 1,34 Mb.
bet30/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

Лицензиялаш
Квоталаш жараёни (бошқача қилиб айтганда, контингентлаш), одатда, лицензиялаш, яъни махсус рўйхатга киритилган ресурслар ва маҳсулотлар билан ташқи савдо операцияларини амалга оширишга ваколатга эга бўлган давлат ташкилотлари (вазирликлар ва маҳкамалар) томонидан рухсат бериш билан биргаликда кузатилади.
Кўпчилик давлатларда ташқи иқтисодий фаолиятни лицензиялашни жорий қилиш халқаро ҳуқуқий актларга асосланади, уларнинг ичида энг асосийси 1947 йилда имзоланган Савдо ва тарифлар бўйича Бош битим (ГАТТ) ҳисобланади. Кейинчалик ГАТТ доирасида баъзи бир бошқа шартномалар имзоланган.
Ташқи савдони лицензиялаш турли кўринишларни олиши мумкин: бош лицензия, бир марталик лицензия ва автоматик лицензия. Бош лицензиялар унинг эгасининг маълум товар гуруҳи билан маълум вақт оралиғида (одатда бир йилдан уч йилгача) экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини билдиради. Бир марталик лицензия компанияларга хорижий ҳамкор билан аниқ бир битимни амалга ошириш учун берилади. Автоматик лицензия давлат томонидан харидни, яъни харид ҳажмини ҳам, товар оқимларининг жуғрофий йўналишини ҳам доимий равишда назорат қилишни назарда тутади.
Лицензияларни жойлаштиришнинг асосий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Очиқ конкурс — бунда максимал нарх таклиф қилган фирма лицензияга эга бўлади;

  • яққол афзаллик тизими - бунда давлат ана шу соҳадаги энг обрўли компанияларга лицензия беради;

  • ҳаражатлар усули - бу рақобатчиларига нисбатан каттароқ ишлаб чиқариш қувватларига ва бошқа ресурсларга эга корхоналарга лицензия беришни англатади.

Ўз-ўзидан тушунарлики, келтирилган усуллар ичида энг афзали коррупция ва ошна-оғайнигарчиликдан холи бўлган очиқ конкурс усулидир.
Европа Иттифоқига аъзо-мамлакатлар орасида экспорт-импорт операцияларини лицензиялаш товар айланмаси умумий ҳажмининг 5-6 фоизи даражасига етади (квоталаш ва лицензиялаш бўйича ўзига хос «лидер» Франция ҳисобланади).
Лицензиялашни талаб этадиган товарлар рўйхатига биринчи навбатда экспортга мўлжалланган квоталанадиган маҳсулотлар, шунингдек, баъзи бир махсус гуруҳдаги товарлар: стратегик аҳамиятга эга товар ва ресурслар, дори-дармонлар, болалар ассортименти ва бошқалар киради.



Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish