3.3.2.-расм. Тарифнинг катта мамлакат иқтисодиётига таъсири
Ички даромад эффекти — бу даромаднинг ички истеъмолчилардан.
Савдо шарти эффекти — бу даромаднинг хорижий ишлаб чиқарувчилардан давлат бюджети фойдасига қайта тақсимланиши.
Тариф квотаси
Импорт божи ички қарама-қаршиликка эга. Яъни ишлаб чиқарувчилар бир тарафдан халқаро рақобатдан қутилиш мақсадида бундан манфаатдор бўса, иккинчи томондан иш вақтидан ташқари пайтда истеъмолчи сифатида импорт тарифига қаршидирлар. Бу зиддият қисман тариф квотасини жорий қилиш орқали ҳал этилади..
Тариф квотаси — ўзгарувчан божхона божи кўриниши бўлиб, бож ставкаси миқдори импорт қилинадиган товар ҳажмига боғлиқ бўлади: маълум чегарадаги импортга пастроқ миқдордаги бож, бу чегарадан ошиб кетганда юқорироқ бож ўрнатилади.
3.3.3.-расм. Тариф квотаси
Ф араз қилайлик, ички талаб (Dd), ички таклиф (Sd) ва жаҳон таклифи (Sw) чизиқлар билан ифодаланган. Савдо бошланмасдан олдин товар нархи 540 долларга тенг. Эркин савдо шароитида товар нархи 400 долларга тушади. Бу нархда мамлакат 5 бирлик товар ишлаб чиқаради ва 40 бирлик товар истеъмол қилади. Бинобарин, 35 бирлик товар импорт қилади. Ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш мақсадида дастлабки 5 бирлик товар импортга 10 фоизлик, ундан ортиғига 20 фоизлик импорт божи жорий қилинади. Илгари мамлакат сезиларли даражада кўпроқ товар импорт қилганлиги боис, товарнинг ички нархини 480 долларгача кўтарувчи икки қаватли тариф юзага келади. Натижада ички ишлаб чиқариш 15 бирликка етади, истеъмол 30 тага, импорт 15 тага камаяди. Чегаравий эффект а га тенг бўлади, тўғридан тўғри иқтисодий зарар тарифдаги бўлгани каби b+d га тенг бўлади.
Даромад сегменти с бир неча сегментчаларга бўлинади. Дастлабки 5 бирлик товарга 10 фоизлик, яъни 40 долларга тенг бож жорий қилинган, 200 долл. (с1=5х$40=$200) миқдоридаги фойда бюджетга тушади. Кейинги 10 бирлик товарга 80 долларлик бож ўрнатилган, демак 800 доллар (с2+с3= 10х $80= $800) ҳам бюджетга тушади. с4 (с4= 5х $80- 5х $40= $200) сегмент эса маҳаллий компанияларнинг кўзда тутилмаган фойдасидир. Яъни бу компаниялар товарни 440 доллардан сотиб олиб 480 доллардан сотиш имкониятига эга бўлади. Агар экспортёрлар товар нархини 480 долларга оширишса, кўзда тутилмаган даромадга хорижликлар эга бўлади.
Экспорт тарифи
Экспорт божлари экспорт товарлари мамлакат чегарасидан чиқиб кетаётганда олинадиган мажбурий тўловдир.
Фараз қилайлик, ҳукумат экспортни бож орқали чекламоқчи. Кичик мамлакат мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, экспорт божини жорий қилиниши жаҳон нархига таъсир кўрсатмайди. Бинобарин савдо шарти ўзгармайди. Товар экспортининг фойдалилиги пасаяди ва ишлаб чиқарувчилар товарларнинг бир қисмини ички бозорга қайтаришади, натижада бу товарнинг ички нархи бож миқдорида Pw дан Pw+t га тушади. Жами талаб чизиғи экспорт тарифи миқдорида пастга кўчади Sd+w+t. Талабнинг янги даражасида ички таклиф ва жами талаб мувозанатига G да эришилади, бу вазиятда экспорт тарифи ёрдамида ички истеъмол Q1Q2 га ортади, ички таклиф Q5Q4 га камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |