9-мавзу. Демографик вазият ва унинг жамият тараққиётидаги роли
Демографик ривожланишнинг моҳияти. Демографик ҳолатни баҳолаш кўрсаткичлари. Демографик ҳолатнинг комплекс таҳлили. Аҳолининг демографик таркиби: ёш, жинс, ижтимоий, худудий. Аҳолини қайта тиклаш турлари. Туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари. Оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари. Аҳолининг табиий ўсиши. Оилани ривожлантириш ва шакллантириш. Оиланинг вазифалари, таркиби ва турлари. Замонавий оила трансформацияси. Ўзбекистонда демографик ривожланиш тенденциялари. Демографик сиёсатнинг моҳияти ва уни олиб бориш усуллари. Туғилиш ва оила соҳасида демографик сиёсат. Ўлим ҳолатини қисқартириш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш соҳасидаги сиёсат.
10-мавзу. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими
“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш” тушунчасининг моҳияти ва мазмуни. Ижтимоий ҳимоялаш объектлари ва тамоиллари. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш механизм ва йўналишлари. Аҳолини ижтиммоий ҳимоя қилишда давлатнинг роли. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими институтлари. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими фондларининг фаолияти. Ишчиларни ижтимоий химоя қилиш шакллари ва механизмлари. Ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг роли. Ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари. Ёлғиз кексалар ва ногиронларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш хусусиятлари.
МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ — жамиятда меҳнатни ташкил этиш ҳамда иш кучидан фойдаланишнинг самарадорлигини ифодаловчи и. ч. муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари маж-муи; меҳнатнинг ижтимоий ташкил этилишини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ўрганувчи фан.
Меҳнат иқтисодиётининг предмети — техникавий, ташкилий, кадрлар ёки бошқа характердаги омиллар таъсирида қарор то-падиган ижтимоий-иктисодий муносабатлардир. Меҳнат иқтисодиёти — фан сифатида меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонуни-ятларни, иш билан бандлик, меҳнат унумдорлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги, меҳнатни ташкил этиш ва нормалаштириш каби масалаларни ўрганади.
Меҳнат фаолиятини ташкил этиш, меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва улардан фойдаланиш, меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши, аҳолининг иш билан бандлиги ва ишсизлик, аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари, ходимларнинг иш ҳақини ташкил этиш, бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат унумдорлиги, меҳнат кўрсаткичларини таҳлил этиш Меҳнат иқтисодиётининг мазмунини ташкил қилади.
Меҳнат иқтисодиёти ўз тадқиқотларида статистик ва математик усуллардан фойдаланади.
Меҳнат иқтисодиёти фани нисбатан янги фанлар гуруҳига киради. Бу фан иқтисодиёт назарияситтг бир бўлимини ташкил этган бўлиб, у ўтган асрнинг 70-й. ларида алоҳида фан сифатида шаклланди.
Ўзбекистонда ҳам Меҳнат иқтисодиёти муаммоларини ўрганиш ўз тарихига эга. 1962 й. да Тошкент халқ хўжалиги ин-ти (ҳоз. Тошкент иқтисодиёт унти)да Меҳнат иқтисодиёти бўйича мутахассислар тайёрловчи ихтисослик очилди.
Ўзбекистонда Меҳнат иқтисодиёти фанининг ривожланишида Ўзбекистон ФА акад. Р. А. Убайдуляаева, проф. лар Қ. X. Абдураҳмонов, Д. Раҳимова, А. Сотволдиев, Ш. Р. Холмўминов, А. Ш. Назаров, X. М. Ҳакимов, 3. Худойбердиев, Л. Аллахвердиева, Л. Максаковаларнинг и. т. лари муҳим аҳамиятга эга.
Ад.: Эренберг Р. Х., Смит Р. С., Современная экономика труда, Меҳнат иқтисодиёти, 1996; Абдураҳмонов Қ. Ҳ. ва б., Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Т., 2001.
Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш моҳияти ва тамойиллари. Ижтимоий хизмат кўрсатиш турлари ва шакллари ва уларнинг таснифи. Ижтимоий хизмат кўрсатишни амалга оширувчи ишчилар ва уларнинг вазифалари. Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш йўллари. Ижтимоий суғурталаш: тушунча, моҳият ва шакллар. Миллий ижтимоий суғурталаш тизими.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантиришнинг босқичма-босқичлиги. Миллий ижтимоий ҳимоя қилиш дастурининг хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |