Богазкейскс архиви-архив хетлар давлатининг пойтахти бўлмиш Хатутош (ҳозирда Богазкейск архиви Туркиянинг Анатолия шаҳрида жойлашган) харобаларидан 15 тонналик лой тахтачали ёзувлари топилган. Лой тахтачалардаги ёзувлар хетт тилида бўлиб, кўпгина матнлар, сиёсий битиклар аккад тилида, бошқалари эса қадимий тиллардан кичик Осиёга оид лувий, палай хат, хуприт тилларида битилган.
Архивда шохликлар ахборотномалари, буйруқлари, шартномалари, шохлар рўйхати, дипломатик ёзишмалар, мулкий қўлёзмалар, мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари, қонун ҳисоботлари, суд баённомалари ( отчилик тўғрисида, мифология ва шеърлар, гимнлар, дуолар, диний байрамлар) ҳақида. Бундан ташқари янги хетт давлатига тегишли шумер-аккад-хет луғатлари, лой тахталар каталоги каби ҳужжатлар бўлиб, эр.авв. XIV-XIII асрларга оид. Ҳужжатларидан биттаси эр.авв. XVII асрга тегишли Багазкейс архиви 1906-12 йилларда Г.Винклер томонидан аниқланган.
Қуюнжик архиви-Қуюнжик харобаларидан Оссурия пойтахти Ниневия шаҳри қолдиқлари топилиб, уни ўрганиш ишлари XX асрнинг 30 йилларигача давом этган. Қазиш ишлари археолог олимлар Г.Лейард, Р.Кемпбел-Томпсонлар томонидан олиб борилган.
Қуюнжиқ тепалигининг пастки қатламлари эр.авв. VI-III асрларга оид. Энг қадимги даврларга оид эр.авв. 23-18 асрларга тегишли. Аккад давлати хукмдорининг бронзадан ишланган боши, сарой қолдиқларидан чизилган суръатлар топилган. Харобалардан Набу, Иштар ибодатхоналари Синахреб ва Ашурбанипал саройи қолидиқлари топилган.
Энг аҳамиятли топилмалардан бири Ашурбанипалнинг архив-кутубхонаси бўлиб ундан: лой тахтачаларидаги шумер тилидаги матнлар, оссур-вавилон адабиётлари ва илм фанга оид манбалар, иш ҳужжатлари топилган.
Ниневея архиви - Қадимги Осурия давлатининг шаҳарларидан бири бўлиб, ҳозирги Ироқ давлатининг Мосула шаҳрида жойлашган. Ниневия шаҳри эр.авв. VIII-VII асрларда Осурия пойтахтига айлантирилган. Ниневия шаҳрининг шимолий қисмида Ашурбанипал Синахереб саройининг жанубий-ғарбий қисми жойлашган. Бу ердан Ашурбанипал архиви ва 20 мингта китоб яъни лой тахтали ёзувлар топилган. Ниневея жанубий қисмида Имтор, Эмишмиш ибодатхоналари ва Асархаддан саройи жойлашган.
Эр.авв. 612 йилда Ниневия шаҳри янги Вавилон шохи Набапаласар ва Мидия шохи Киаксарлар томонидан ер юзасидан йўқ қилиб ташланган. Римликлар шаҳар ўрнида ҳарбий колонна ташкил этган. Ниневия шаҳри ҳақидаги маълумотлар Куюнжиқ шаҳри қолдиқларидан кўпгина маълумотлар топилган.
Кул-тепа-Олд Осиё худудларида қадимги даврга тегишли кўпгина тепаликлар бу ном билан аталади. Ушбу тепаликларнинг кўпи энеолит ва бронза даврларига тегишли. Кавказ орти худудларида бир нечта тепаликлар аниқланган.
1. Биринчи тепалик атрофи диаметри 200 м. баладлиги 15 м. бўлиб Арманистон худудида аниқланган. Ушбу тепаликда илк деҳқончиликнинг эр.авв. III асрга тегишли намуналар топилган.
Шу билан бирга лой хайкалтарошлик намуналари ҳам топилган.
Иккинчиси Озарбайжон давлатининг Нахечабам худудида аниқланган бўлиб атрофии яъни диаметри 100-150 м. баландлиги 14 м. 1904-1951-64 йиллар қазиш ишлари натижасида 4 маданият қатлами аниқланган.
Учинчиси – Туркия давлатида аниқланган бўлиб илк бор 1880 йилда аниқланган. Изланишлар 1906 йилдан кейин археолог Э.Шонтр: Г.Винклер, Б.Грозний, 1948 йилда ака ука Т. ва Н. Ўзгючлар томонидан қадим даврига оид 3 қатлам аниқланган. Ҳароба жойларидан сарой, қабристон, кичик ҳайкалчалари топилган. Ушбу топималар Анатолия шаҳрининг эр.авв. III минг йилликда Оссурия, Троя ва Сирия давлатлари билан бўлган алоқаларни ёритувчи муҳим бўлган манбалар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |