63
даромад истеъмол, жамғарма ва инвестициялар каби иқтисодий катталикларга
асосланиб, Дж. Кейнс иқтисодий фаолият даражасининг ўзгаришини
тушунтира оладиган моделни ишлаб чиқди. У иқтисодий
пасайиш ва
ишсизликнинг ўсиши даврида истеъмол ва жамғармалар шу жумладан
инвестициялр қисқаришини исботлади. Шунинг учун, ялпи талаб ўсишининг
ҳақиқий дастаклари мавжуд бўлмаган тақдирда, Дж. Кейнснинг фикрича,
хукумат талабни тартибга солиш чора-тадбирларидан фойдаланган ҳолда
иқтисодиѐтга аралашиши зарур. Талабни солиқларни пасайтириш орқали ѐки
давлат харажатларини кўпайтириш орқали ошириш мумкин, бу эса ўз
навбатида иқтисодий фаолликни жонлантиради.
Иқтисодий ўсиш неокейнсчилик моделининг моҳияти нимада?
1.
Уларнинг барчаси Дж. Кейнснинг асосий постулати –
ялпи талабга
асосланади. Моделларни қуришда уларнинг муаллифлари мувозанатлашган
иқтисодий ўсишнинг ҳал қулувчи шарти ялпи талабнинг ошиши эканлгидан
келиб чиқишган.
2.
Иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб капитал қўйилмалар
(инвестициялар) ҳисобланади, улар мультипликаторлар орқали даромадни
оширади ѐки ўзи даромад ошишининг натижаси ҳисобланади (акселератор
тасирида). қолган барча ишлаб чиқариш омиллари (бандликнинг ошиши,
ускуналардан фойдаланиш даражаси, ишлаб чиқаришни
ташкил этишнинг
яхшиланиши) ҳисобга олинади ва моделдан чиқариб ташланади.
Бунда бу моделларнинг кейнсчилик табиати ва неоклассик назариялардан
асосий фарқланиши мужассамлашган.
Шундай қилиб ўсишнинг неонекейнсчилик модели икки ўзига хос
хусусият билан характерланади:
Иқтисодий ўсишга даромад даражаси билан белгиланадиган талаб нуқтаи
назаридан ѐндашиш;
Инвеститцияларнинг иқтисодий ўсишдаги муҳим роли билан негаки
даромад капиталнинг тўпланишига боғлиқ (демак ялпи талаб ҳажми ҳам).
64
Иқтисодий ўсишнинг неокейсчилик моделлини илк бор, келиб чиқиши
полшалик бўлган, америкалик иқтисодчи Е. Домар ва инглиз иқтисодчиси Р.
Харрод томонидан шакллантирилган. Улар томонидан олинган натижалар
шунчалик бир-бирига яқин эдики, натижада фанда улар Харрод-Домар модели
деб атала бошланди. Бироқ моделларда ўзига хослик борлиги туфайли,
уларнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз, хулоса қилишда
эса уларни
умумлаштирувчи омилларга эътиборни қаратиш лозим бўлади.
Иқтисодий ўсишнинг Е. Домар модели. Е. Домарнинг модели
кейнсчилик анъаналарига хослиги ва кейнсчилик фундаментига асосланганини
аниқлигини тан олган, аммо шу билан бирга кейнсчилик моделининг
инвестициялар ва иқтисодий динамикага тегишли қисмига ўз ҳиссасини
қўшганлигини таъкидлаб ўтган. Бу ҳисса ўзи нимадан иборат эди?
Олдиндан ўрнатилганидек, Дж.Кейнс тизимида даромадларнинг
шаклланиши инвестициялар функцияси ҳисобланиб,
улар мультипликатор
самараси орқали ялпи талаб ва бандликни оширади. Бошқача қилиб айтганда
Дж.Кейнс давлат харажатларига, айниқса уларнинг жамоат ишларини амалга
ошириш билан боғлиқ қисмига (йўл, кўприк ва ш.к. қуриш) алоҳида эътибор
қаратган
Нега у оммавий бозор маҳсулотлари ишлаб чиқаришга,
масалан
автомобиллар, кир ювиш машиналари ѐки мебель ишлаб чиқаришга эътибор
қаратмаган? Чунки қайта ишлаб чиқариш (самараси) талабни ҳосил қилиш
бозорга ортиқча товар массасини чиқаришдан кўра муҳим эди, шунинг учун
Дж. Кейнс инвестицияларнинг товар таклифига таъсирини ўз анализидан
қолган ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлигини тахлил қилган ҳолда ҳам
шундай қилди. (янги заводларга инвеститция қилишга мавжудлари турганда
хожат йўқ).
Айнан шу пунктда Е. Домар, Дж. Кейнс назариясига аниқлик ва қўшимча
киритди – унда инвестициялар нафақат даромадларни
шакллантириш балки
қувватларни яратиш, ишлаб чиқаришни ва товарлар таклифини ривожлантириш
омили ҳамдир. Бу орқали Е. Домар инвестицион жараѐннинг икки хиллигига
65
эътибор қаратиб, унинг фикрича миллий даромаднинг мувозанатли
ўсишмодели моҳияти ҳам шундан иборат. Бошқача айтганда, у иқтисодиѐтнинг
мувозанатлашган ҳолатидан келиб чиққан, (яъни умумий талабни ифодаловчи
ишлаб чиқариш қувватларига тенг бўлганда).
Ундан кейин Е. Домар қуйидаги саволни қўйди: Агар инвестициялар
ишлаб чиқариш қувватларини оширса, ва шу билан бирга қўшимча
даромадларни шакллантирса, унда даромад ўсиши суръати ишлаб чиқариш
қувватлари ўсиши суръатларига тенг бўлиши учун инвестициялар қандай
ўсиши керак? Бу
саволга жавоб бериш учун , Е. Домар учта тенгламалар
системасини тузди:
1)
таклиф тенгламаси;
2)
талаб тенгламаси;
3)
таклиф ва талаб тенглигини ифодаловчи тенглама.
1.
Таклиф тенгламаси инвестициялар ҳосил қиладиган ишлаб чиқариш
қувватлари ўсишини кўрсатади. Яратилган ишлаб чиқариш қувватлари
ҳисобига олинадиган ишлаб чиқариш ўсишини (ўсимини)
Do'stlaringiz bilan baham: