I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet57/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Рационал (ақлий билиш). Рационал, абстракт-мантиқий тафаккур ҳодисалар оламининг қонуниятли алоқаларини билишга имкон беради, бу эса инсонга ташқи дунёни бемалол тушуниб олиш ва теварак-атрофдаги воқелик ҳодисалари ва жараёнларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун зарурдир.
Рационал билиш шакллари. Рационал билишнинг асосий шакли тушунчадир. Тушунча – бу тажриба маълумотларини умумлаштириш натижасидир, дунёни ўрганиш якунидир. Тушунчаларнинг пайдо бўлиш жараёни ўрганилаётган предметнинг бир қатор иккинчи даражали аломатлари ва хоссаларини эътиборга, ҳисобга олмаслик, улардан чалғишдир, абстрактлашишдир. Тушунчага таъриф бериш – торроқ тушунчани кенгроқ тушунча остига қўйишдир. Масалан: олма - мева, фил - ҳайвон, Эркин - одам, терак - дарахт ва ҳакозо. Тушунчаларнинг пайдо бўлиши – бу билувчи инсон онги фаолиятининг олий махсулидир. Билиш жараёнида тушунчаларни ифодалабгина қолмасдан, балки уларни қўллай билиш ҳам керак. Тушунчаларни қўшиб биз ҳукм шакллантирамиз, ҳукмларни бир-бири билан қўшиб улардан ақлий хулоса чиқарамиз.
Ҳукм тафаккурнинг шундай шаклики, унда инсон нарсани унинг алоқалари ва муносабатларида ифодалайди. Гносеологик нуқтаи назардан, ҳукм – бу бирон бир нарсани тасдиқлаш ёки инкор этиш йўли билан воқеликни акс эттириш шаклидир. Шу боисдан ҳукм тасдиқловчи («ҳозир ёмғир ёғмоқда» каби) ёки инкор этувчи («бугун ёмғир ёғмайди» каби) ҳукмларга бўлинади. Агар биз икки ёки бундан кўпроқ ҳукмни бир-бири билан тенглаштириб, таққослаб, солиштириб кўрсак, у ҳолда биз янги ҳукмга эга бўлишимиз, яъни ақлий хулоса чиқаришимиз мумкин.
Интуитив билиш. Инсоннинг оламни билиш жараёни унинг сезгилари ва онги зўр бериб ишлашини талаб қилибгина қолмасдан, унинг узлуксиз қизғин ғайришуурий фаолият кўрсатишини ҳам тақозо этади. Инсоннинг ғайришуурий билиш фаолияти интуитив билиш номини олди, интуициянинг ўзи эса - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда ҳақиқат деб билишдир. Интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг хиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради.
Инсон билишини турларга бўлишда интуитив билишдан фарқли равишда қадимдан ғойибона билиш ҳақида ҳам турли фикрлар мавжуд... ғойибона билиш инсон билишининг шундай турики, бунда киши узоқ масофадан туриб содир бўлган ёки содир бўладиган ҳодиса ва воқеани билиши, хис қилиши, бу ҳодиса ва воқеанинг қандай содир бўлиши унга аён бўлади. Кишилар бирон ишни қилмоқчи бўлса, бу ишнинг натижаси ҳақида олдиндан: «шундай бўлиши керак, бунга мен қатъий ишонаман», «оёғим тортмовди», «негадир кўнглим ғаш» деган фикр ва мулоҳазаларни айтишади.
Лекин шуни айтиш керакки, ғойибона билишнинг ҳозирча механизми фанга маълум эмас. Шу сабабли кўпинча ғойибона билишни кишилар илоҳийлаштириб, бундай билиш фақат азиз-авлиёларга, алоҳида ғайритабиий кишиларга хос деб қаралиб келинмоқда.
Инсон билишининг яна унинг ижтимоий ҳодисалар билан боғлиқлигига кўра, уни мифологик билиш, диний билиш, фалсафий билиш, бадиий-эстетик билишларга ажратиш ҳам мумкин. Билишнинг бу турлари инсон билиш соҳаларининг турли томонларини ташкил қилади.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish